21:54, 27.11.2021 29364

Кореяда суратга олинган янги «Жаҳаннам чақириғи» лойиҳаси Netflix’да энг кўп кўрилган сериаллар бўйича «Калмар ўйини»дан ўзиб кетди

Netflix’да тақдим қилинган янги сериал томоша қилиниш сони бўйича «Калмар ўйини»ни ортда қолдирди. Эндиликда «Жаҳаннам чақириғи» (Hellbound) номли сериал платформада етакчилик қилмоқда.

Фото: Harper’s Bazaar

Жанубий Кореяда суратга олинган сериал айни вақтда 80 дан ортиқ мамлакатнинг Netflix чартларида етакчилик қилмоқда. FlixPatrol analytics платформасининг маълумотларига қараганда, сериал 20 ноябрь, яъни тақдим қилинганидан 24 соат ўтиб етакчи бўла бошлаган. Умумий ҳисобда 46 кун биринчиликда бўлган «Калмар ўйини» эса айни дамда иккинчи ўринда.

Маълумот учун, «Жаҳаннам чақириғи»— антиутопия жанридаги сериал ҳисобланади. Сюжетга кўра, баҳайбат махлуқлар асосий қаҳрамонларни таъқиб қилиб, уларни жаҳаннамга юбориш учун овлашга уринади. Бу эса оммавий жазаванинг пайдо бўлиши ва диний фанатизмнинг тарқалишига олиб келади. Сериал эпизодининг премьераси 2021 йил сентябрда, Торонтодаги кинофестивалда бўлиб ўтган.