• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Сўнгги дубль: Совет Иттифоқи ва Голливуддаги жажжи актёр ва актрисаларнинг карьераси қандай якунланди? (фото)

    Ҳанузгача улар иштирокидаги фильмлар мароқ билан томоша қилинади. Фақат картина қаҳрамонлари аллақачон ўсиб улғайган. Улар улғайиш билан бирга, кинодаги фаолиятини ҳам тўхтатган.

    Элисон Портер – «Жингалаксоч Сю»

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    1991 йилда 10 ёшли Элисон «Жингалаксоч Сю» фильмида рол ўйнаган. Жажжи актрисага кейинчалик бошқа таклиф бўлмади ва камера қаршисидан кўра театр саҳнасида рол ўйнашга қарор қилди. Элисоннинг яна бир камчилиги спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалари эди. У 25 ёшдан кейин гиёҳвандликдан қутулишга муваффақ бўлди, аммо унинг кинокарьераси натижа бермади. У 10 йил аввал эпизодда ўйнаган «Танишинг: Дейв» ҳозирги кунга қадар сўнгги фильм бўлиб қолмоқда. 2018 йил Элисон собиқ актёр Брайан Отенритга турмушга чиқди ва жуфтликнинг ўғил ҳамда қиз фарзанди бор.

    Жимми Уоркмен – «Аддамс оиласи»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    «Аддамс оиласи» фильмидаги рол ёш актёр учун дебютга айланди ва бу тасодифан рўй берди. Продюсерлар болани унинг синглиси Шанел Уэнздай ролини ўқиётганда кўриб қолди. Кастинг директорлари йигитдан ҳам Пагсли ролидан парча ўқишни сўради ва Жимми бу ролга тасдиқланди.

    Афсуски, Уоркменнинг кейинги роллари машҳурлик келтирмади. Бир неча фильмлардан сўнг, 2011 йилда Жимми «Манипуляция назорати» фильмида рол ўйнади, шундан кейин у катта экранда қайта кўринмади. Аммо Уоркмен кино ва телевидениеда суратга олиш гуруҳининг аъзоси сифатида ишлашда давом этмоқда.

    Наталя Гусева – «Келажакдан меҳмон»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Наталя Гусева Совет киносининг энг севимли актрисаларидан бири эди. Унинг беш қисмли «Келажакдан меҳмон» фильмидаги Алиса Селезневанинг машҳур роли бутун Совет Иттифоқида ёш қизга шуҳрат келтирди. Аммо Наталянинг ўзи бундай эътибордан мамнун эмасди, чунки болалигидан у биолог бўлишни орзу қилган.

    Унинг иштирокидаги фильмлар муваффақиятидан сўнг Наталяга кўп роллар таклиф қилинди. Аммо актриса иккита сабабга кўра барча таклифларни рад этди: у Алисанинг ёрқин қиёфасини бузишни истамади ва Москва институтининг биотехнология бўлимига ўқишга киришга ҳаракат қилди. 1984 йилда Гусева ўқишни тугатди ва ҳозирда юқумли касалликларни ташхислаш учун фермент билан боғлиқ иммуносорбент таҳлил тизимларини ишлаб чиқадиган компанияни бошқаради.

    Майкл Оливер – «Инжиқ бола»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Майклнинг онаси ўғлининг ёрқин келажагига шунчалик ишонгандики, «Инжиқ бола»нинг иккинчи қисмини суратга олиш пайтида у ўғлининг гонорарини 5 баравар оширишни талаб қилди. Ё бу каби жанжаллар Майклни Голливуддан четлаштирди ёки унинг онаси шунчаки ўғлининг имкониятларида хатога йўл қўйди. Натижада «Инжиқ бола 2»дан кейин Оливернинг кинодаги карьераси тугади.

    Татяна Проценко – «Буратинонинг саргузаштлари»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Малвина роли Татяна Проценко учун ягона эди. Сценарий муаллифи Инна Веткина уни айнан кичкинтой Таня учун ёзган. Аммо жароҳати туфайли қизга суратга тушишда қатнашиш тақиқланган ва унга касбини ўзгартириш тавсия этилган. Шундай қилиб, мактабни тугатгандан сўнг Татяна ВГИКнинг киношунослик бўлимига ўқишга кирди. Турмуш ўртоғи  Алексей Войтюк билан Татянанинг икки фарзанди бор. У 2021 йил 19 майда вафот этган.

    Дмитрий Иосифов – «Буратинонинг саргузаштлари»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    10 ёшли Дима ёғоч болани ижро этиб, ҳақиқий юлдузга айланди. Буратино ролидан кейин Иосифовнинг карьераси тўхтамади, у деярли ҳар йили ўқишни тугатгунга қадар суратга тушди. ВГИКга киргандан сўнг Иосифов эпизод ролларни олишни давом эттирди, аммо 90 йилларнинг ўрталарида у тамоман актёрликни тўхтатди. Собиқ актёр кейинчалик режиссёрлик факультетини тамомлаб, реклама, клип ва сериаллар суратга ола бошлади. Дмитрий Иосифов Антон Артём ва Андрей исмли фарзандларини дунёга келтирган либослар дизайнери Наталяга уйланган.

    Наталя Вавилова –«Москва кўз ёшларга ишонмайди»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильмида суратга тушгандан сўнг юлдузга айланган актриса 15 ёшли Дмитрий Харатян билан мактаб драмасида ишлашни бошлаган, кейинчалик у катта кинода дебют қилган. Наталянинг ота-онаси унинг фильмда рол ўйнашига қарши эди ва қизини дипломатик сулоланинг давомчиси сифатида кўрди, аммо режиссёр Владимир Меншов Вавиловани «Москва ...» драмасидаги Александра Тихомирова ролида кўрди.

    Қиз ўз қаҳрамонининг ролини ота-онасидан яширинча ўрганди ва ёлғон фош бўлгач, отаси Вавиловани МГИМОга қабул қилишга тайёргарлик кўриш учун уй қамоғига олди. Ҳатто Меншов ҳам қаттиққўл ота-онани ишонтира олмади. Оиланинг ғазабини фақат актёр Алексей Баталов юмшата олди, чунки Наталянинг онаси актёрнинг ашаддий мухлиси эди. Баталовнинг таъсир кучи Вавиловларни нафақат қизини «Москва ...» га қўйишга, балки ВГИКга киришига ҳам кўндирди.

    Саша Тихомирова роли Вавиловага машҳурлик келтирди, фильм премьерасида у бўлажак турмуш ўртоғи режиссёр Самвел Гаспаров билан учрашди. Улар турмуш қуриб, бахтли ҳаёт кечириб келмоқда. Вавилова узоқ вақтдан бери кинони тарк этган ва ўзини уй ҳамда боғга ғамхўрлик қилишга, шунингдек, хайрия ишларига бағишлаган.

    Жоржио Кантарини – «Ҳаёт гўзал»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Роберто Бенинининг Италиядаги контцентрацион лагер маҳбуслари ҳақидаги драмасини йиғламасдан томоша қилишнинг иложи йўқ. Фильмда бош ролни ижро этган Жоржио эндигина 5 ёшда бўлган. Шундан сўнг у яна бир муваффақиятли фильм – «Гладиатор»да ўйнади. Ҳаммаси бўлиб Кантарини 5 та фильм ва «Юлдузлар билан рақс» фильмининг итальянча версиясида иштирок этди.

    Оливия Олсон – «Ҳақиқий севги»

    Фото: Cosmopolitan

    Фото: Cosmopolitan

    Оливиянинг овози уни «Ҳақиқий севги» Янги йил трагикомедиясининг юлдузига айлантирди. Кўпгина томошабинлар 10 ёшли актрисанинг қўшиғини профессионал қўшиқчи томонидан айтилган, деб ўйлаган, аммо фильмда қизнинг ўзи куйлаган. Афсуски, Оливия на актрисалик, на мусиқий карьераси билан муваффақият қозона олди. 2010 йилдан бери Олсон «Саргузаштлар вақти» мультсериалида вампир қироличаси Марселинга овоз бериб келади, киноларда эса рол ўйнамайди.

    Мавзуга доир:

    • Анжелина Жоли, Кейт Уинслет ва илк ролидаги кўринишидан таниш мушкул бўлган бошқа юлдузлар (фото)
    • Болалигидаёқ дўст тутинган Голливуд юлдузлари (фото)
    • Миллионлаб мухлисларга эга Голливуд юлдузлари болалигида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    23.11.2021, 16:24   Изоҳ (0)   32153
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сеними, шошмай тур!» мультсериалининг янги трейлери намойиш этилди

    22.11.2021, 21:35

    Ўзини машҳур қилган образидан уялади, мухлисига турмушга чиққан, Ўзбекистондаги «энг қиммат» бошловчи — Дилноза Кубаева 35 ёшда (фото)

    22.11.2021, 20:42

    Шокир Холиқовнинг анимацион фильми Японияда иккита мукофотни қўлга киритди (фото)

    22.11.2021, 16:39

    Оқ слипонлардан корсетларгача: Сериаллар урфга киритган гардероб элементлари (фото)

    21.11.2021, 20:37

    Денгиз касаллигидан азият чеккан актёрлар ва ҳақиқий прототипга эга Жек Читтак: «Кариб денгизи қароқчилари» фильми ҳақида ҳайратда қолдирадиган 10 та факт (фото)

    21.11.2021, 14:48

    Фото: «Титаник» фильми актёрлари 24 йил ичида қанчалик ўзгарди?

    21.11.2021, 09:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик ишчи бошига цемент тўлдирилган челак ташлаб юборилди

    Ўзбекистон | 3 июн, 17:08

    Россияда 15 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:57

    Индонезияда 3 нафар британиялик ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 3 июн, 16:52

    Тошкентда чўкаётган қизни қутқариб, ҳалок бўлган фуқаро “Жасорат” медали билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 16:47

    Марк Цукерберг рафиқаси учун ноёб автомобиль буюртма қилди

    Лайфстайл | 3 июн, 16:43

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    Нега музлаткичга магнитлар ёпиштириш мумкин эмас?

    Лайфстайл | 3 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.