Марказий банк 26 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,17 сўмга кўтарилиб, 10 757,57 сўмни ташкил қилди. Евро 30,86 сўмга кўтарилиб, 12 074,30 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси икки кунлик кўтарилишдан сўнг 19,72 сўмга пастлаб, 10 745,40 сўмни ташкил қилганди. Мамлакатда ушбу валюта курси 2022 йилда 11 300 сўмгача кўтарилиши мумкин.
Изоҳ (0)