• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Интиҳо. Буюк Усмонлилар султонлиги ва халифалигининг тарих саҳифасидан ўчирилиши

    Бундан деярли юз йил олдин Туркия Буюк Миллат Мажлиси султонлик ва халифаликни ажратиш (усмонли султонлари султон Салим I давридан бошлаб мусулмон олами халифаси ҳам ҳисобланган) ҳамда давлатда султонлик тузумини тугатиш ҳақида қарор қабул қилади. Орадан бир йил ўтиб, 1923 йил 29 октябрда мамлакат республика деб эълон қилинади. Шу тариқа олти асрдан кўпроқ ҳукмронлик қилган, дунёнинг уч қитъасида мулкларга эга бўлган қудратли Усмонлилар султонлигига хотима берилади. Хўш, буюк усмонлилар сулоласи қай тарзда ва нима учун тугатилган эди?

    Емирилиш

    XIX аср охири ХХ аср бошларига келиб Усмонли салтанати Европанинг «касал одами»га айланади. Султонлик чуқур иқтисодий танглик даврига кирган бўлиб, ҳатто 1879 йили Туркия ўзини расман банкрот деб ҳам эълон қилади. Молиявий муаммоларга миллий-этник низолар ҳам қўшилади. Асрлар давомида империя таркибида яшаган турли халқлар мамлакатда ислоҳотлар ўтказилишини, уларнинг ҳам ҳуқуқлари тикланишини талаб қила бошлайди.

    Султонликдаги оғир вазият замонавий ислоҳотлар ўтказиш кераклигини талаб қиларди. Тез орада Туркия сиёсий саҳнасига ғарб демократияси ва маданиятини ўзлаштирган «ёш усмонлилар» кириб келади. «Ёш усмонлилар» аҳолига демократик эркинликлар бериш, деҳқонларга ўз ерларига эга бўлиш, миллий озчиликларга автоном ҳуқуқлар бериш ва султон ҳокимиятини конституция билан чеклаш каби ваъдаларни беради. Натижада улар омма томонидан катта қувватловга эришади.

    «Ёш усмонлилар» билан ҳамкорлик қилган Мидҳат пошо 1876 йилда давлат тўнтариши ўтказади, ҳамда султон Абдулазиз ўрнига тахтга Абдулҳамид II ўтқазилади. Шу йили янги султон давлатда конституциявий монархия ўрнатган конституция лойиҳасига имзо қўяди. Бироқ ҳокимиятга келгач, Абдулҳамид II  монархияга содиқ кучлар ёрдамида Мидҳат пошони лавозимидан четлатади ҳамда «ёш усмонлилар»га қарши қатағон бошлайди. Парламент тарқатиб юборилиб, мамлакатда монархия тузуми қайта тикланади.

    «Ёш усмонлилар» инқилоби даврида Султон Аҳмад майдонидаги намойиш. 1876 йил

    «Ёш усмонлилар» инқилоби даврида Султон Аҳмад майдонидаги намойиш. 1876 йил
    Фото: Wikipedia

    Бироқ Абдулҳамид II ҳам ҳар қанча уринмасин, Усмонли қудратини сақлаб қола олмайди. 1877–1878 йилларда бўлиб ўтган рус–турк уруши натижасида Туркия Болқондаги катта ҳудудларидан айрилади. 1881 йил Франция Тунисни, орадан бир йил ўтиб эса Буюк Британия Мисрни Усмонлилардан тортиб олади. Катта давлатлар Туркия ички ишларига фаол аралашиб, султонни тенг бўлмаган янги шартномалар имзолашга мажбур қилади. Мамлакатда миллий ва диний низолар кучайиб боради.

    «Ёш усмонлилар» вориси сифатида иш бошлаган «ёш турклар» салтанатни ислоҳ қилишга қарор қилади. «Ёш турклар» ҳаракатида ёш зобитлардан иборат қанот ташкил топади. Қанотга Маҳмуд Талъат ва Анвар пошо етакчилик қилади. Ҳаракатнинг асосий раҳбари Абдулла Жавдат Қорлидоғ эди, аммо у сиёсатга аралашмайди.

    1908 йили ёш зобитларга таянган «ёш турклар» қўзғолон кўтаради. Бу қўзғолон султон Абдулҳамид II ни 1876 йилда ўзи бекор қилган конституцияни тиклашга ва парламент чақиришга мажбур қилади. 1909 йили султон тарафдорлари аксилинқилобий тўнтариш уюштиришга ҳаракат қилади, бироқ уриниш муваффақиятсиз тугаб, Абдулҳамид II тахтдан туширилади. Унинг ўрнига Маҳмуд V Ришод ўтқазилади, амалда эса ҳокимият «ёш турклар»нинг «Бирлик ва тараққиёт» партияси қўлига ўтади.

    Биринчи Болқон урушига қадар Болқондаги Усмонлилар ҳудуди

    Биринчи Болқон урушига қадар Болқондаги Усмонлилар ҳудуди
    Фото: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Ҳокимиятга келган «ёш турклар» тез орада уларни қўллаб-қувватлаган империя халқларига берган ваъдаларини унутади ва мамлакатда янада қаттиқ тузум ўрнатади. Натижада бутун салтанатни озодлик курашлари қамраб олади.

    Кетма-кет мағлубиятлар

    «Ёш турклар»нинг чала ислоҳотлари салтанат қудратини тиклай олмайди. 1911 йили Италия Туркияга ҳужум қилади ва султонликнинг Африкадаги сўнгги ҳудудлари — Триполитания ва Кренаикани босиб олади. Шунингдек, Ўрта Ер денгизидаги Додеканес ороллари ҳам Италия қўлига ўтади.

    1912–1913 йилларда бўлиб ўтган Болқон уруши эса Усмонлилар қуёшининг ботаётганини янада яққол кўрсатади. Қаттиқ зарбага учраган Усмонли империясининг Европа қисмида фақатгина шарқий Фракия ва Эдирна қолади. Шу билан асрлар давомида султонларнинг катта курашлари натижасида қўлга киритилган Болқон яримороли Туркия таркибидан ажралиб кетади. «Ёш турклар»нинг ташқи сиёсатдаги бундай мағлубиятлари мамлакат ичидаги шундоқ ҳам кескин вазиятни оғирлаштиради. Усмонли салтанати тобора емирилиб бормоқда эди, тинимсиз урушлар уни анча заифлаштириб қўяди. Урушлардан ташқари, оғир иқтисодий вазият, саноат ишлаб чиқаришининг ривожланмаганлиги Туркияни қолоқ давлатга айлантириб қўяди.

    Биринчи Болқон урушида сўнг Болқондаги чегараларнинг ўзгариши

    Биринчи Болқон урушида сўнг Болқондаги чегараларнинг ўзгариши
    Фото: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Биринчи жаҳон уруши

    Армияни ислоҳ қилишга интилган «ёш турклар» қўшин модернизацияси учун немис мутахассисларини чақиради. Туркия ва Германия муносабатлари анча яхши ривожланиб, немислар усмонлиларнинг яқин иттифоқчисига айланади. Уруш хавфи тобора яқинлашиб келар экан, Германия Туркияни ўз тарафида урушга тортишга кўпроқ ҳаракат қила бошлайди. Аммо ички муаммолар гирдобида қолган Туркия учун урушга кириш ҳақиқий ҳалокатга олиб келиши мумкин эди. Кўплаб амалдорлар ҳам бунга қарши чиқади, аммо «ёш турклар»нинг ҳукуматни бошқарувчи учлик аъзоси, Анвар пошо урушга киришга қатъий қарор қилади. Шундай қилиб, 1914 йил 30 октябрда Туркия Германия тарафидан урушга киради.

    Тез орада усмонли қўшини бир неча оғир зарбаларни қабул қилади. Биринчи жаҳон урушида «Учлар иттифоқи» мағлубиятга учрайди, ва табиийки, Туркия ҳам мағлублар қаторида эди. Бу мағлубият Усмонли салтанати келажагини узил-кесил белгилаб берди.

    Парчаланиш

    «Ёш турклар» юритган калтабин сиёсат охир-оқибат давлат ва миллатни ҳалокат ёқасига олиб келади. Биринчи жаҳон урушидан сўнг, 1920 йилда имзоланган Севр шартномасига биноан Усмонли империяси ўз ҳудудининг жуда катта қисмидан айрилади.

    Франция Ливан ва Сурия устидан мандатни қўлга киритади. Ироқ ва Фаластин Буюк Британия назорати остига ўтади. Фаластин икки қисмга бўлиниб, унинг ғарбий қисмида Британия ҳимояси остида яҳудийлар давлати ташкил этилади. Ҳижоз (Яман) мустақил давлат деб эълон қилинади. Кипр ороли ва Арабистон яримороли ҳам Британия таъсир доирасига киритилади.

    Севр шартномасига кўра, Туркия армияси 50 минг кишидан ошмаслиги белгиланади. Туркиянинг Европа қисми: Шарқий Фракия ва Эдирна Грецияга берилади. Грецияга, шунингдек, Кичик Осиёдаги ерлар, Смирна(Измир) ҳам бериб юборилади.

    Севр шартномасига кўра Усмонли империяси ҳудудининг бўлиб олиниши

    Севр шартномасига кўра Усмонли империяси ҳудудининг бўлиб олиниши
    Фото: «Дарё» / Муҳаммадқодир Собиров

    Истанбул ва Қора денгиз бўғозлари ҳудуди Усмонли назоратидан олиниб, халқаро ҳудуд деб эълон қилинади. Туркия Арманистон давлати мустақиллигини тан олиши, шунингдек, шимоли-шарқий ҳудудларни Арманистонга бериши керак эди. Шартномада мустақил Курдистон давлатини ташкил этиш ҳақида ҳам қарор қабул қилинади.

    Мустафо Камол Отатурк

    Ҳали Севр шартномаси тузилмасиданоқ, Туркия ҳудудида иттифоқчилар қўшини жойлашиб бўлган эди. 1919 йилда уларнинг сони юз мингдан ошиб кетади.

    1919 йил 15 майда Греция Кичик Осиёга қўшин туширади ва Смирна(Измир)ни эгаллайди. Натижада бутун Туркия бўйлаб босқинчиларга қарши партизанлик курашлари бошланади. Бу курашга генерал Мустафо Камол пошшо бошчилик қилади. Истанбулдан Анқарага кўчиб ўтган генерал барча партизанлик отрядларини бирлаштиради. Шарқий вилоятлардаги қўшинлардан янги «озодлик армияси» тузилади.

    1920 йилда янги сайланган Туркия парламенти — Буюк Миллат Мажлиси Туркия мустақиллигини эълон қилади ва Севр шартномасини тасдиқлашдан бош тортади. Аммо бу Истанбул ва султонни ўз таъсирида ушлаб турган Буюк Британияга ёқмайди. Шундан сўнг Буюк Миллат Мажлиси Буюк Британия таъсири остидаги Истанбулдан Мустафо Камол пошшо қўшинлари жойлашган Анқарага кўчади. Натижада мамлакатда иккита ҳукумат пайдо бўлади.

    Буюк давлатларга қарши бир ўзи бас кела олмаслигини яхши билган Мустафо Камол пошшо СССР билан алоқаларни ривожлантиради. Совет давлати камолчиларни ҳарбий мутахассис ва замонавий қуроллар таъминлайди.

    Мустафо Камол Отатурк

    Мустафо Камол Отатурк
    Фото: Pinterest

    Тез орада Туркия миллий озодлик урушида Мустафо Камол пошшо бошчилигидаги миллий озодлик армияси ғалабаларга эриша бошлайди. Турк халқи мамлакатни ҳалокат ёқасидан сақлаб қолган генерални «Отатурк» (барча турклар отаси) деб атайди. Дарҳақиқат, Мустафо Камол Отатурк бошлиқ турк ватанпарварлари деярли имконсиз бўлган вазиятда Туркияни мағлубият ва парчаланишдан сақлаб қолади. Ўлкадан босқинчиларни ҳайдаб чиқариб, ҳозирги Туркия чегараларини ўрнатади.

    Интиҳо. Олти асрлик ҳукмронликнинг тугатилиши

    Анқарада янги ҳукумат тузилгач, улар султон ҳокимиятини инкор этади ҳамда султон буйруқлари кучга эмас, деб эълон қилади. Бунга жавобан Буюк Британия қўлида қўғирчоққа айланиб қолган султон Маҳмуд VI Мустафо Камол Отатуркни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилади.

    Султон 1920 йилда шармандали Севр шартномасига имзо чекади ҳамда Буюк Британия кўмагида «халифалик қўшини» тузади. Бу қўшин Мустафо Камол Отатурк ҳукуматини йўқ қилиши керак эди. Аммо «озодлик армияси» билан тўқнашувда «халифалик қўшини» мағлубиятга учрайди ва кўпчилик аскарлар Мустафо Камол Отатурк томонига ўтиб кетади.

    Греция билан урушда деярли ғалабани нақд қилган «озодлик армияси» Истанбулга яқинлашади. 1922 йилнинг 1 ноябрида Буюк Миллат Мажлиси султонлик ва халифаликни ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади. Парламент қарори билан мамлакатда султонлик тугатилади. Шу тариқа 1299 йилда асос солинган, дунёнинг уч қитъасида ҳукмронлик қилган қудратли Усмонийлар давлати тарих саҳнасидан кетади.

    Сўнгги султон Маҳмуд VI Воҳидиддиннинг саройни тарк этиши

    Сўнгги султон Маҳмуд VI Воҳидиддиннинг саройни тарк этиши
    Фото: Wikipedia

    Сўнгги султон (бу пайтда у фақат халифа эди) Маҳмуд VI 17 ноябрда Буюк Британиянинг «Малая» кемасида Мальтага жўнаб кетади. Кейинги куни Буюк Миллат Мажлиси Маҳмуд VI ни халифа унвонидан ҳам маҳрум қилади ва шу билан халифалик ҳам ўз поёнига етади.

    1923 йил 29 октябрда Туркия республика деб эълон қилинади. Лозанна шартномасига мувофиқ, барча хорижий кучлар Туркияни тарк этади. Туркия озодлик уруши қаҳрамони, замонавий Туркия чегараларини барпо қилган Мустафо Камол Отатурк республиканинг биринчи президенти этиб сайланади.

    25.11.2021, 18:05   Изоҳ (0)   131764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект Google қидирувни йўқ қилмоқда: сайтлар трафик, реклама ва даромадини йўқотмоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 10:20

    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

    Реклама | 21 июн, 09:00

    Маош 1000 доллар: ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда

    Ўзбекистон | 21 июн, 10:10

    Дональд Трампнинг набираси қаҳвахонада ишламоқда

    Лайфстайл | 21 июн, 09:55

    Исроил мингта кўчма бошпана қуриш режасини маъқуллади

    Дунё | 21 июн, 09:50

    Тошкентда фуқаро ҳаракатланаётган машина ойнасидан мушукни улоқтирди (видео)

    Ўзбекистон | 21 июн, 09:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” кутилмаганда Бразилия клубига мағлуб бўлди, “Бавария” қийинчилик билан “Бока Хуниорс”ни мағлуб этди

    Спорт | 21 июн, 09:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.