• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    UzAuto Motors компанияси Captiva-5 сотувининг тўхтатилиши сабаблари бўйича изоҳ берилмаслигини билдирди

    Ноябрь ойи ўрталарида ижтимоий тармоқларда Chevrolet Captiva-5 автомобили учун тўлов қилган харидорлар автосалонлар ва UzAuto Motors масъуллари билан боғланиб, уларга машина гўёки «минтақамизга тўғри келмагани учун» етказиб берилмаслиги, тўловни ё бутунлигича қайтариб олиш ёки бошқа модель хариди учун йўналтириш тавсия этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Орадан салкам бир ҳафта ўтиб, UzAuto Motors компанияси Captiva-5 бўйича шартномалар тузишни тўхтатишга «мажбур бўлаётгани»ни эълон қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Бундай ҳолат компания тарихида биринчи бор юз бериши... Шу муносабат билан UzAuto Motors раҳбарияти ва жамоаси ўз мижозларидан келтирилган ноқулайликлар учун чексиз узр сўрайди», — дейилади компаниянинг 20 ноябрдаги баёнотида.

    Унда тузилган шартномалар бўйича барча маблағлар мижозлар мурожаатидан кейинги уч кун ичида тўлиқ қайтарилиши, шунингдек, олдиндан тўлов суммасининг 5 фоизи миқдорида компенсация пули берилишини билдирган.

    UzAuto Motors нархи 192,7 миллион сўмдан бошланадиган янги авлод Captiva’лари учун шартнома тузишни 28 сентябрда бошлаган эди. Компания 20 ноябрдаги баёнотида Captiva-5 сотувлари сентябрь ойида қандай асос билан бошлангани ва орадан икки ой ўтар-ўтмас ушбу йўлтанламас савдоси нима сабабдан тўхтатилганига аниқлик киритмаган.

    UzAuto Motors компанияси матбуот хизмати раҳбари Сардор Исхаков «Дарё» мухбири билан суҳбатда Captiva-5 нинг сотувдан олиниши сабабларини очиқлай олмаслигини, бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаслигини маълум қилди.

    «Биз шартномаларни қонунда кўрсатилган тартибда бекор қилдик, 5 фоизлик компенсация эса мижозларга етказилган ноқулайлик учун тўланмоқда. Бу сумма Captiva-5 хариди учун шартнома банк кредити орқали расмийлаштирилган бўлса, ўтган муддат учун кредит тўловларини қоплашга етади», — деди у.

    Таъкидланишича, 20 ноябргача Captiva-5 сотиб олиш учун жами 454 та шартнома тузилган (шундан 21 таси кредит шаклида), аммо Ўзбекистон бозорида ҳозиргача UzAuto Motors томонидан бирорта ҳам Captiva-5 сотилмаган. Ўзбекистондаги Captiva-5 ларга UzAuto Motors’нинг алоқаси йўқлиги аввал ҳам айтилган эди — 2021 йил март ойида Тошкент кўчаларида пайдо бўлган Captiva-5 лар бўйича «Дарё»га изоҳ бераркан, «Ўзавтосаноат» вакили: «Кимдир ўз шахсий эҳтиёжи учун четдан олиб келган бўлиши мумкин», — деганди.

    Маълумот учун, Captiva модели Ўзбекистон бозорига 2007 йилда кириб келган. Ўша йилнинг октябрида мамлакатда автомобилни йиғиш йўлга қўйилган. 2011 йилнинг сентябри ва 2017 йилнинг февралида модель янгиланган. 2018 йилнинг сентябрида эса GM’нинг глобал стратегиясига мувофиқ уни ишлаб чиқариш тўхтатилган.

    22.11.2021, 23:39   Изоҳ (0)   27760
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда сўнгги кунларда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳатланди

    22.11.2021, 23:15

    Ўзбекистонда октябрь ойида ҳар 5 дақиқада 1 та Cobalt ишлаб чиқарилган

    20.11.2021, 10:15

    Сирдарёда ҳайдовчи Nexia ичида ёниб кетди, Сурхондарёда Spark Cobalt билан тўқнашди. Сўнгги кунларда содир бўлган ЙТҲ тафсилотлари

    19.11.2021, 23:29

    Наманганда содир бўлган ЙТҲлар оқибатида 2 киши вафот этди

    18.11.2021, 22:43

    Тошкент вилоятида қор ёғиши сабаб содир бўлган ЙТҲлар тафсилоти

    17.11.2021, 22:50

    Cobalt Қозоғистон автомобиль бозорида 8 ойдан буён етакчиликни сақлаб келмоқда

    17.11.2021, 21:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши қарорини қабул қилди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:36

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди

    Реклама | 2 июл, 19:30

    Хитойлик эркак қизига “ўта чиройли бўлгани учун” блог юритишни тақиқлади

    Лайфстайл | 2 июл, 19:26

    Самарқандда мансабдорлар экспортни қўллаб-қувватлаш учун ажратилган пулларни ўзлаштиргани аниқланди

    Ўзбекистон | 2 июл, 19:10

    “Қаттиққўл ҳокимият ва уруш эффекти” — Қирғизистон жон бошига даромад ўсиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    Марказий Осиё | 2 июл, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.