Ўзбекистонда сўнгги кунларда хабар берилган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида батафсил маълумот тақдим этамиз.

Сурхондарёда Damas пиёда ўлимига сабаб бўлди.

2021 йил 17 ноябрь куни кечки соат 19:10 ларда «Наврўз» маҳалласидан ўтувчи 4Р–23З автомобиль йўлининг 4-километрида Ангор тумани «Гулистон» маҳалласида яшовчи фуқаро (1992 йилда туғилган) ўзига тегишли бўлган Damas автомашинаси билан Ангор–Термиз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб бориб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига ўтаётган Термиз туманида яшаган фуқарони (1982 йилда туғилган) уриб кетиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, Ангор туманидаги шифохонада вафот этган.

Наманганда ҳам пиёда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.

2021 йил 15 ноябрь куни соат 15:20 ларда, Пунгон–Наманган йўлининг 42 километрида, Тўрақўрғон тумани «Шохидон» МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, фуқаро (2000 йилда туғилган) Nexia-2 автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқарони (1969 йилда туғилган) уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт бошқариш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезликни оширган Spark ҳайдовчиси Cobalt билан тўқнашувда вафот этди.

2021 йил 15 ноябрь куни соат тахминан 07:00 ларда Шўрчи туманида тезликни меёрдан оширган Spark автомобили қарама–қарши йўналишда келаётган Cobalt автомобили билан тўқнашган.

Оқибатда Spark ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

Юк машинаси билан тўқнашиб ёниб кетган Nexia ҳайдовчиси вафот этди.

Фото: ЙҲХББ

2021 йилнинг 19 ноябрь куни соат 14:25 ларда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 132-километрида ҳайдовчи, А.Н. бошқарувидаги Nexia ҳамда ҳайдовчи, Н.Қ. бошқарувидаги «Зил-ММЗ 554» юк автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.

Тўқнашув ва ёнғин оқибатида Nexia автомобиль ҳайдовчиси А.Н. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.