Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12206.13
    • RUB 127.07
    • EUR 12981.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    «Олтин жилосига ишондим, лекин қуёш ўқидан ўлдим». Лермонтов, Гумилёв, Бродский каби шоирлар ўз ўлимини аввалдан сезганми?

    19.11.2021, 15:35 52310

    Тирик жон бир кун ўлиши тайин. Кимдир ўзининг ё бошқанинг айнан қачон ва қай аҳволда бу дунёни тарк этишини аниқ айтиб беролмайди. Лекин айрим адабиёт вакиллари ёзган шеърларида гўё ўз ўлимини башорат қилаётгандай таассурот уйғотади. «Дарё» шу каби айрим рус шоирлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Михаил Лермонтовнинг Россия шимолидаги Ставропол шаҳрига ўрнатилган ёдгорлиги

    Михаил Лермонтовнинг Россия шимолидаги Ставропол шаҳрига ўрнатилган ёдгорлиги
    Фото: Getty Images

    Буюк рус шоири Михаил Лермонтов «Туш» номли шеърида Доғистон ўлкасида кўксига қадалган ўқдан ўлиб ётгани ҳақида ёзади. Ҳақиқатан у Шимолий Кавказ федерал округи ҳудудидаги Пятигорск шаҳрида Николай Мартинов билан бўлиб ўтган дуэлда кўксидан яраланиб, ҳалок бўлган.

    Адабиёт бўйича Нобель мукофоти соҳиби Иосиф Бродский бир шеърида ўлим ҳақида сўз очиб: «ХХ аср тез орада тугайди, лекин унгача мен тамом бўламан», —дейди. Шоир чиндан ҳам XXI асрни кўрмай, 1996 йилда вафот этган.

    Иосиф Бродский

    Иосиф Бродский
    Фото: Getty Images

    Рус классик шеърияти вакиллари Сергей Есенин ва Марина Цветаеваларнинг ўлими ўз жонига қасд қилиш эмас, балки уюштирилган қотиллик бўлгани ҳақида гаплар юради. Бу қанчалик ҳақиқатга яқинлиги номаълум, бироқ Светаева ўз шеърида жазирама ёз кунларидан бирида ўлим паришон қўллари билан мени бошимдан жудо қилади, дея қилган башорати тўғри чиққан. Шоира 1941 йил ёзининг сўнгги куни — 31 августда ҳалок бўлган.

    Марина Цветаева.

    Марина Цветаева.
    Фото: Getty Images

    Яна бир рус шоири Андрей Белий «Дўстларимга» номли шеърида: «Олтин жилосига ишондим, лекин қуёш ўқидан ўлдим», — дейди. У чиндан ҳам қуёш уриши натижасида инсультга чалиниб, вафот этган.

    Фёдор Сологуб ўлимидан ўн тўрт йил аввал ёзган шеърида ҳар йили декабрда тоби қочишини ва қайсидир декабрда ўлим уни маҳв этишини ёзади. У 1925 йил 5 декабрда дунёдан кўз юмган.

    Фёдор Сологуб ва унинг рафиқаси

    Фёдор Сологуб ва унинг рафиқаси
    Фото: Getty Images

    Рус шеъриятининг яна бир иқтидорли вакили Николай Рубцов бир шеърида қишнинг чилласида вафот этишини айтади. Айтгани ўнгидан келиб, 19 январда, қиш чилласида ўз қаллиғи Людмила Дербина томонидан бўғиб ўлдирилган.

    Николай Гумилёв «Мен ва сиз» номли шеърида: «Мен тўшакда, нотариус ва врач қаршисида эмас, балки бир овлоқ жойда, қалин печаклар орасида ўламан», — дейди. Айтганидай, шоир Петербург яқинидаги ўрмонда отиб ўлдирилган.

    Николай Гумилёв

    Николай Гумилёв
    Foto: Getty Images

    Кўп қиррали ижодкор Юрий Визбор ўзининг «Ўтганлар хотирасига» номли шеърида юз йил яшагиси келаётганини айтиб, ҳеч бўлмаса, унинг ярмини яшаб ўтишни орзу қилади. Буни қарангки, орзусининг ярми амалга ошиб, 1985 йилда, 50 ёшида вафот этади.

    Владимир Висоцкий

    Владимир Висоцкий
    Фото: Getty Images

    Владимир Висоцкий «Жимлик билан сўзлашаман» номли сўнгги шеърларидан бирида ҳаётни алифбога қиёслаб, охирги ҳарфларга етиб келганини ва келаётган ёзда бу оламни тарк этишини айтади. Башорати, афсуски, тўғри чиқиб, 1985 йилнинг 25 июль куни вафот этади.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Камола Арслонова “Опа-сингиллар”га қандай келиб қолгани, турк қайнонасининг севимли келини экани ва Гавҳар Шарипова билан боғлиқ армони ҳақида (видео)

    Бугун, 09:28

    Ўзбекистонда темирйўл орқали юк ташишнинг янги қоидалари жорий этилади

    Бугун, 09:11

    Ироқдаги тўйда ёнғин чиқиб, 100 киши ҳалок бўлди (видео)

    Бугун, 09:06

    Ўзбекистонда пенсия соҳасида айрим давлат хизматларини кўрсатиш соддалаштирилади

    Бугун, 09:05

    Фарғонада 83 дона тошбақани қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди (видео)

    Бугун, 08:43

    Ла Лига. “Барселона” сафарда дуранг натижа қайд этди

    Бугун, 02:34

    Англия Лига Кубоги. “Манчестер Юнайтед” “Кристал Пэлас”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди

    Бугун, 02:16

    А Серия. “Ювентус” ўз майдонида рақибини минимал ҳисобда мағлуб этди

    Бугун, 02:06

    Тошкентнинг икки туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

    Бугун, 00:20

    Тошкентнинг икки туманида “свет” вақтинча ўчирилади

    Бугун, 00:05

    Тавсия этамиз

    Бош прокуратура биноси олдида тадбиркордан норозилар тўпланди: маҳалла раиси намойишчилар ёлланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда

    23:00 / 26.09.2023

    Тобут кўтариб кетаётган полициячилар, жонига қасд қилаётган эркак, ўғлини иш жойига олиб келган Илон Маск — 26 сентябрь суратлари

    23:00 / 26.09.2023

    “Наманганда касаллангани айтилаётган болаларнинг барчаси соғайиб, уйига қайтган” — соғлиқни сақлаш вазири

    21:00 / 26.09.2023

    Гуноҳларни ювиш маросими, сувга оқизилган фаровонлик худоси, қидирувдаги диктатор — 25 сентябрь суратлари

    22:00 / 25.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Андижонда яна бир машина заводи ишга туширилди (видео)

    22:00 / 26.09.2023

    Жиззахда юк машинаси ЙПХ масканига тиқилиб қолгани айтилган видео тарқалди (видео)

    19:00 / 26.09.2023

     Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси Туркиядаги хотин-қизларни огоҳлантирди

    23:00 / 26.09.2023

    “Биз тайёрмиз” — Медведев Россия НАТО билан жанг қилиши ҳақида гапирди

    19:00 / 26.09.2023

    Ҳинд киноси афсоналари — Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда актёрликка қадам қўйди

    09:00 / 26.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?