Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия омбудсмани Нино Ломжариянинг тавсиясига асосан тузилган таниқли грузин шифокорлари гуруҳи қамоқхона шифохонасида беш соат давомида мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвилини кўрикдан ўтказди, деб хабар беради «Интерфакс».

Фото: Sharij.net

Фото: Sharij.net

«Биз Михаил Саакашвилининг аҳволи бўйича айрим тестларни ўтказдик ва шуни маълум қиламизки, у ростдан ҳам оч қолмоқда ва буни унинг кун-у тун кузатаётган шикофорлар ҳам тасдиқлайди. У оғир аҳволда демаган бўлардим, аммо шунга яқин. Унинг бугунги ҳолати интенсив даволаш ва терапияни талаб қилади», — дейди шифокор Гиоргий Григоля.

Шифокорнинг сўзларига кўра, Саакашвили сақланаётган палата яхши жиҳозланган, бироқ янги тиббиёт ускуналарини қамоқхона шифохонасига бир ҳафта олдин олиб келишган.

«Саакашвилини Республика шифохонасидан келган лицензияли шифокорлар бригадаси навбат билан кузатиб келмоқда. Айни вақтда Саакашвилига реанимация талаб этилмайди, унга интенсив терапия керак. Шахсий фикримча, Саакашвили каби беморларни бундай тиббий муассасада даволаш мақсадга мувофиқ эмас, чунки бу каби вазиятда нафақат реаниматолог шикофорлар, балки кўп тармоқли клиникада бўладиган бошқа соҳа шифокорлари ҳам талаб этилади», — дейди Григолия.

Унинг маълум қилишича, 17 ноябрь куни шундоқ ҳам мавжуд бўлган кенгашга муқобил тузилган шифокорлар гуруҳи Саакашвилининг соғлиғини текшириш бўйича якуний хулосани тақдим этади.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Михаил Саакашвили саккиз йилдан буён биринчи марта Грузияга келди. У чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айблови билан қўлга олинди. Шундан кейин Грузияда мухолифат норозилик намойишлари бошланди, улар Саакашвили озод этилишини талаб қилди. Рустави шаҳридаги қамоқхонада сақланаётган собиқ президент октябрь бошларида очлик эълон қилганди, 11 ноябрь куни эса у очликни тўхтатгани маълум бўлди.

Грузия Адлия вазирлиги собиқ президентни қамоқхона касалхонасига ётқизишни бир неча бор таклиф қилган, бироқ Саакашвили ва унинг адвокатлари бунга мутлақо қарши. Улар Грузиянинг собиқ раҳбарини хусусий фуқаролик клиникасига олиб боришни талаб қилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)