Агар футболкалар эскирган бўлса, уларни ташлаб юборишга шошмаслик керак. Чунки айрим кераксиз нарсалардан бошқа буюмлар ясаш мумкин.
Замонавий заргарлик буюмларини яратиш учун шунчаки эскирган футболкалар ҳам кифоя қилади. Чунки пахта матоси вақт ўтиши билан юмшайди ва чўзилади, бу тақинчоқ ясаш учун айни муддао.
Керакли нарсалар:
- мис дастаклар;
- тилларанг занжир;
- тилларанг ҳалқалар;
- қисқичлар;
- заргарлик буюмлари учун бирлаштирувчи ҳалқалар;
- илгаклар.
Ушбу безакни яратиш учун турли хил рангдаги иккита футболка керак бўлади. Ҳар бир футболкадан бешта ингичка ўрим учун 10 та тасма кесилади. Уларнинг ҳар бири тилларанг занжир билан ўриб чиқилади. Ҳаммасининг учи бирлаштирилиб, ҳалқаларга қадалади.
Агар танланган мато рангларидан бири ишлатилса, бу қисм кўп қатламли нақшли маржонларни мукаммал тарзда тўлдиради.
Фото: «Домашний очаг»
Зирак учун бир хилдаги мато бўлаклари овал шаклида кесиб олинади. Матонинг чет қисми қайчи ёрдамида кесиб чиқилади ва бир учи зирак ҳалқасига қадалади. Бу каби зиракларни бир ёки бир нечта матолар қатлама билан ҳам синаб кўриш мумкин.
Билагузук ясаш учун матодан бир нечта тасма кесиб олинади ва бир қисми ўралади. Уларнинг ҳар икки томони темир қисмга бирлаштирилади. Қисқич ёрдамида маҳкамланади.
Зираклар учун мато ва занжирлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун матодан ингичка қисм кесиб олинади.
Занжир ва мато биргаликда тилларанг узун туйнукча ичидан ўтказилади ва зирак ҳалқаларига уланади. Занжир ҳар кимнинг дидига кўра узунликда бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)