Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Блогер Ақида Ҳанум Facebook ижтимоий тармоғида Мирсаид Ҳайдаров исмли, «Муфаса» номи остида фаолият юритадиган блогер совчиларини қайтариб, унга турмушга чиқишга рози бўлмаган журналист Д.И.нинг юзига кислота сепиб юбориш билан таҳдид қилганини айтиб, пост қолдирди.

Ақида Ҳанумнинг ёзишича, «мен ДХХга ишлайман, республикада акахонларим бор, ойига 10 миллион (сўм) оламан» дейдиган йигит совчиларини қайтарган қизга таҳдид қилган. Қиз ИИБга икки марта мурожаат қилган, аммо ҳеч қандай чора кўрилмаган.

«Куёвимиз Муфаса деган блогер экан. Қизимиз журналист», дея ёзган Ақида Ҳанум пост остида йигит ва қиз ўртасида бўлиб ўтгани айтилган телефон ёзишмаларини қолдирган. Унда Мирсаид Ҳайдаров экани назарда тутилган йигит юзи куйиб кетган қиз акс этган расмни илова қилиб, «баклажкаси 25 минг (сўм)» бўлган кислотадан олиб қўйганини айтган. «Менга эрга тегмаслигинг аниқ бўлди. Энди бирор нима қилсам, афсусланмайман», — дея таҳдид қилган у.

Фото: Facebook / Ақида Ҳанум

Фото: Facebook / Ақида Ҳанум

Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолатга муносабат билдириб, вазият Тошкент шаҳар ИИББ хотин-қизлар масалалари бўлими томонидан назоратга олингани, ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилаётганини маълум қилди. «Ҳолат тўлиқ ўрганилиб, вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади ҳамда жамоатчиликка қўшимча равишда маълумот тақдим этилади», дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди