12 ноябрь куни эрталаб соат 06:38 да Андижон вилоятининг Жалақудуқ тумани ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар қилади Ўзбекистон ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 298 километр жануби-шарқда жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 4,1 баллга тенг бўлган.
Турли ҳудудларда силкинишлар кучи:
- Жалақудуқ тумани: 4 балл;
- Қўрғонтепа тумани: 3−4 балл,
- Андижон тумани: 3 балл,
- Хўжаобод тумани: 3 балл,
- Хонобод тумани: 2−3 пункт,
- Андижон шаҳри: 2−3 балл,
- Булоқбоши тумани: 2−3 балл,
- Пахтаобод тумани: 2−3 балл,
- Избоскан тумани: 2 балл,
- Асака тумани: 2 балл,
- Олтинкўл тумани: 2 балл,
- Марҳамат тумани: 2 балл.
Изоҳ (0)