• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шавкат Мирзиёев Париж—2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича қарорни имзолади

    «2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Барча спорт турларини ривожлантириш орқали ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сонини кўпайтириш, 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига (кейинги ўринларда – Олимпия ва Паралимпия ўйинлари) спортчиларимизнинг ҳар томонлама тайёрлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида:

    1. Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлашнинг устувор вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

    • спорт таълими тизимини тубдан такомиллаштириш ва рақамлаштириш, олимпия ва паралимпия дастурларига киритилган спорт турлари бўйича юқори натижадор ва олимпия спортчилар захирасини яратиш, лицензиялар сонини сезиларли даражада кўпайтириш;
    • спорт менежментини такомиллаштириш, ҳар бир бўғинни аудитдан ўтказиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш;
    • спорт фармакологияси, психологияси, тиббиёти, диетологиясини чуқур таҳлил қилиш ва ўрганиш, улар натижасида илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар орасида аёл спортчилар улушини ошириш, Ўзбекистон спортчилари ўртасида гендер тенгликни таъминлаш;
    • спорт базалари ва иншоотларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий стандартларга жавоб берадиган янги спорт объектларини барпо этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
    • мамлакатимизда белгилаб берилган паралимпия ҳаракатини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини амалиётга тўлиқ татбиқ этиш, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.
    2. Қуйидагилар:
    • 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури 1-иловага мувофиқ;
    • 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш бўйича мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда – Мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ;
    • 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўрувчи Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг контингенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
    3. Белгилансинки, Мақсадли кўрсаткичлар:
    • Олимпия ўйинлари бўйича 244 та дастурда иштирок этиш ҳамда 26 та спорт турлари бўйича 103 та лицензияни, шу жумладан, 8 та истиқболли олимпия спорт турлари бўйича (бадминтон, стол тенниси, қояни забт этиш, сув полоси, синхрон сузиш, сувга сакраш, от спорти, триатлон) 31 та дастурда иштирок этиш ва лицензияларни қўлга киритишни;
    • Паралимпия ўйинлари бўйича 476 та дастурда иштирок этиш ҳамда 12 та спорт турлари, шу жумладан, бочча, парастол тенниси, паракамондан отиш, паравелоспорт бўйича жами 105 та лицензияни қўлга киритишни назарда тутади.
    Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳманов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев):

    а) спорт менежментини (бошқарувини) тубдан такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин. Бунда:

    • уч ой муддатда катта тўртлик («биг фоур») аудиторлик ташкилотларидан бирини жалб қилсин;
    • жалб қилинган аудиторлик ташкилоти билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимининг ҳар бир бўғинини аудитдан ўтказиш чораларини кўрсин;
    • аудиторлик ташкилотини жалб қилиш ва аудитдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси доирасида иқтисод қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширсин;
    • 2022 йил 1 июлга қадар жисмоний тарбия ва спорт, спорт федерация (ассоциация)ларининг бошқарувини такомиллаштириш, шу жумладан, уларда ўзини ўзи молиялаштириш тизимини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини кирицин;
    б) Мақсадли кўрсаткичлардаги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича дастурларда спортчиларнинг иштирокини таъминласин, бу борада спорт федерациялари (ассоциациялари)нинг фаолиятини самарали ташкил этсин;

    в) икки ой муддатда спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари вакант лавозимларини тўлдириш, шунингдек, паст натижаларни кўрсатган, ажратилган бюджет маблағларидан самарали фойдаланмаган ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйган федерация (ассоциация)лар раҳбарлари лавозимларига янги номзодлар бўйича таклиф кирицин;

    г) спорт федерация (ассоциация)лари раҳбарлари билан биргаликда Мақсадли кўрсаткичлардаги дастурларда қатнашиш ва лицензияларни қўлга киритиш бўйича масъул эканлиги белгилансин.

    4. Маълумот учун қабул қилинсинки, Халқаро олимпия қўмитаси томонидан 2020 йил декабрда қабул қилинган қарорга асосан 2024 йилдаги Олимпия ўйинларида илк бор гендер тенглик таъминланиб, эркаклар ҳамда аёллар учун қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар сони тенг равишда белгилаб берилди.

    Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳманов) спорт федерация (ассоциация)лари билан биргаликда 2024 йилдаги Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида қуйидагиларни амалга оширсин:

    • икки ой муддатда аҳоли ўртасида гендер тенглик тамойилларини «маҳаллабай» тизими асосида таниқли спортчилар иштирокида тарғиб қилиш дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
    • Олимпия ўйинларида иштирок этиш учун талабгорлар ўртасида аёл спортчилар улушини ошириш чораларини кўрсин. Бунда, уларнинг эркак спортчилар сонидан фарқи +/-3 фоизгача бўлишини таъминласин;
    • 2022/2023 йилги ўқув йилидан бошлаб олимпия захиралари спортчиларини тайёрлашга ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида аёллар учун қабул квоталарини ошириш чораларини кўрсин;
    • мамлакатимиз спортчиларини тайёрлашда гендер тенгликни таъминлаш бўйича бошқа зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
    5. 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига бириктирилган спорт базалари рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев) тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда мазкур қарорга 4-иловага мувофиқ бириктирилаётган спорт базаларидан спорт федерация (ассоциация)лари томонидан эркин ва доимий равишда фойдаланилишини, зарур шарт-шароитлар (электр энергияси, газ, сув, таъмирлаш ишлари) яратилишини таъминласин. Бунда, ушбу чора-тадбирлар спорт базаларини балансда сақловчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

    6. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдуҳакимов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев) билан биргаликда:

    • миллий терма жамоалар спортчиларининг йил давомида доимий узлуксиз ўқув-машғулот йиғинлари, халқаро мусобақа ва турнирларда мунтазам иштирокини таъминлаш, малакали маҳаллий ва хорижий тренерлар ҳамда бошқа мутахассисларни жалб қилиш;
    • миллий терма жамоаларнинг ўқув-машғулот, мусобақа ва турнирларга тайёргарлик жараёнига илғор инновацион, илмий-методик технологияларни жорий этиш ҳамда спортчиларни тиббий ва фармакологик таъминлаш, уларда спортчиларнинг иштирокини даврида илмий жиҳатдан таҳлил қилиш бўйича мутахассислар (тренерлар, шифокорлар, физиологлар, диетологлар, илмий таҳлилчилар ва бошқалар) гуруҳларини ташкил этиш;
    • 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш дастури (кейинги ўринларда – Дастур) бажарилишини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш, масъул вазирлик, идора ва ташкилотларга кўмак бериш ва методик ёрдам кўрсатиш, кўрилаётган чоралар натижалари, миллий терма жамоаларнинг Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги аҳволи, Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича асосли таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиб бориш;
    • манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини жалб қилган ҳолда спорт базаларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, шунингдек, миллий терма жамоаларни тайёрлаш учун қулай ижтимоий, маиший ва моддий шароитлар тайёрлаш бўйича ишларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этишни таъминласин.
    7. 2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини тайёрлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда – Республика комиссияси) таркиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    8. Республика комиссияси (А .Н. Арипов):

    • бир ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларига тегишли шарт-шароитлар яратиш учун уларни вазирлик, идора ва йирик ташкилотларга бириктирсин, шунингдек, ушбу ташкилотларнинг аниқ вазифаларини белгиласин;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўриш учун зарур бўладиган бюджет, бюджетдан ташқари, шунингдек, ҳомийлик маблағлари миқдорини кўриб чиқсин ва белгиласин;
    • Дастурда назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотларнинг зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқлар ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажарилиши устидан доимий назорат ўрнацин, Дастурга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиш ва камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини кўриб борсин;
    • бир ой муддатда Республика комиссиясининг кенгайтирилган биринчи йиғилишини ташкиллаштирсин. Бунда, мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, спортга давлат томонидан берилаётган эътибор, вазифаларни сўзсиз бажариш зарурлиги, паст натижа кўрсатган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши ҳақида етказилсин;
    • икки ой муддатда спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнида (мусобақаларни ҳар бир босқичда ўтказиш, спортчиларни саралаб олиш, тренерларни жалб қилиш, спорт-таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш, норматив ва имтиҳонларни топшириш ва бошқалар) коррупция ҳолатларининг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш ва унга қарши аёвсиз курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқласин ва амалиётга жорий қилсин.
    9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

    а) Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда икки ой муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинларига миллий терма жамоа спортчиларининг сифатли тайёргарлик кўришини таъминлаш мақсадида Мақсадли кўрсаткичлар бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Бунда, қуйидагилар назарда тутилсин:

    • спорт базаларининг бюджетдан ташқари ва ҳомийлар маблағлари ҳисобидан қурилиши, қайта қурилиши, капитал таъмирланишини таъминлаш, уларнинг тўлиқ ишлатилиши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш, замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари билан таъминлаш;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган миллий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассисларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларнинг маиший шароитларини яхшилаш;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ҳудудий терма жамоа спортчилари, тренерлари ва бошқа спорт мутахассисларининг республика ва халқаро спорт тадбирлари ҳамда ўқув-машғулот йиғинларида узлуксиз иштирокини таъминлаш;
    б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5924-сон Фармони билан устувор, истиқболдаги, ривожланаётган спорт турларига ихтисослаштирилган туман (шаҳар)ларда мазкур Фармон билан белгиланган тегишли спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин;

    в) жойларда олимпия ва паралимпия спорт турларини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, услубий қўллаб-қувватлаш ва мониторинг қилиш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларининг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этсин, шунингдек, уларнинг молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;

    г) жойлардаги раҳбар кадрлар орасидан номзодларни спорт федерация (ассоциация)лари ҳудудий бўлинмаларининг раҳбари лавозимига тавсия этиш чораларини кўрсин.

    10. Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича хориждан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари(шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари), махсус спорт кийимлари (экипировкалар), компьютер техникаси, мултимедиа маҳсулотлари, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратлар 2024 йил 1-октябрга қадар божхона божидан озод этилсин.

    Туризм ва спорт вазирлиги олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича федерация (ассоциация)лар томонидан хориждан олиб келинаётган спорт анжомлари, жиҳозлари, ускуналари, сунъий спорт майдонлари ва уларнинг ёрдамчи ускуналари (шу жумладан, махсус машғулот тренажёрлари, замонавий илмий технология воситалари), махсус спорт кийимлари (экипировкалар), компьютер техникаси, мултимедиа маҳсулотлари, спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий биологик ва фармакологик препаратларнинг мақсадли ишлатилиши ва хавфсизлиги устидан доимий қатъий назорат ўрнацин.

    Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) мазкур бандга асосан хориждан олиб келинадиган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкциялар қўлланилган ҳолда Давлат бюджетига ундирилишини таъминласин.

    11. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Бобоев) Туризм ва спорт вазирлиги (З. Казаков) билан биргаликда 2022 йил ва келгуси йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Дастурга киритилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш учун марказлашган капитал қўйилмалар лимитларини ажрацин.

    12. Белгилансинки, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мақсадли тайёргарлик кўриш доирасида олимпия ва паралимпия спорт турлари бўйича:

    • Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳисобидан спортчи ва тренерларга Республика комиссияси томонидан белгиланадиган миқдорда стипендия кўринишида ҳар ойда тўланадиган тўловлар тайинланади;
    • миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари ва бошқа мутахассислари учун ҳар ойлик стипендиялар, бир марталик тўланадиган пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар ва бошқа ёрдам кўринишида олинадиган тўловлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди ва уларга ижтимоий солиқ ҳамда суғурта бадаллари ҳисобланмайди.
    13. Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳманов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М.Тошхўжаев), манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини кирицин:

    а) спортни молиялаштириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, ушбу жараённинг шаффоф бўлиши ҳамда сарфланган маблағларнинг натижадорлигига эътиборни қаратиш;

    б) Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағларнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва спорт федерация (ассоциация)ларига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилаётган маблағларни Ғазначилик дастури билан қамраб олиш ҳамда спорт федерация (ассоциация)ларини молиялаштириш бўйича алоҳида тартибни жорий қилиш;

    в) Олимпия ва Паралимпия ўйинлари, Осиё ва Параосиё ўйинлари, нуфузли халқаро спорт мусобақалари (кубоклари) ғолиблари ҳамда совриндорлари, шунингдек, спортчиларни тайёрлаган тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларини илғор хорижий тажриба асосида рағбатлантиришнинг замонавий тизимини жорий қилиш. Бунда:

    • ушбу масалаларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш;
    • ўзини намоён эта олган миллий терма жамоалар спортчилари, тренерлари, шифокорлари ва бошқа спорт мутахассисларини уй-жой билан таъминлаш;
    • ютқизиқсиз лотереяларни ташкил қилиш механизмларини жорий қилиш;
    • спортчилар, тренерлар, шифокорлар ва бошқа спорт мутахассисларининг бир йилда бир марта ўзлари учун мақбул бўлган муддатда санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш курсидан бепул фойдаланишнинг аниқ механизмларини жорий қилиш назарда тутилади.
    14. Бош прокуратура (Н. Йўлдошев) Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Ҳисоб палатаси (Б. Турабов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов) билан биргаликда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратилган маблағлардан, шунингдек, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун ажратиладиган маблағлардан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари, бошқа спорт ташкилотлари томонидан оқилона, тежамкор ва самарали фойдаланилганлиги (фойдаланилаётганлиги), тендер ва танловлар очиқ ва шаффоф ҳолда ўтказилганлиги (ўтказилаётганлиги), коррупцияга йўл қўйилмаганлиги (йўл қўйилмаётганлиги), давлат харидларининг бошқа асосий принципларига тўлиқ риоя қилинганлигига (риоя қилинаётганлиги) қонуний баҳо берсин ҳамда унинг натижалари бўйича тегишли чораларни кўрсин.

    15. Молия вазирлиги (Т. Ишметов):

    • жорий йил якунига қадар 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтган XXIII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўришга Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар самарадорлигини ўрганиб чиқсин ҳамда таклифлар кирицин;
    • Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, спорт федерация (ассоциация)лари томонидан тақдим этилган талабномалар асосида Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун зарур маблағларни ўрнатилган тартибда 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан ажратилишини таъминласин.
    16. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдуҳакимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хўжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон спортчилари тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

    17. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳманов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. Тошхўжаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.

    Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А. А. Абдувоҳидов зиммасига юклансин.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар йили 1 январгача Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.

    08.11.2021, 21:11   Изоҳ (0)   12205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғини учун якуний қайднома эълон қилинди. Икки легионер коронавирус ва визадаги муаммо сабаб кела олмайди

    08.11.2021, 20:02

    «Миллион доллар берса ҳам қиморни реклама қилмайман». Баҳодир Жалолов марҳум отаси, футбол ва шахсий ҳаёти ҳақида

    08.11.2021, 18:08

    А Серия. Милан дербисида ғолиб номи аниқланмади, «Наполи» яна очко йўқотди

    08.11.2021, 06:56

    АПЛ. «Ливерпуль» Лондонда мавсумдаги дастлабки мағлубиятини қабул қилиб олди

    07.11.2021, 23:31

    Ла Лига. «Атлетико» 6 та гол урилган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида иккита тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди

    07.11.2021, 22:33

    АПЛ. «Арсенал» Лондонда қийин ғалабага эришди, «Тоттенҳэм» сафарда «Эвертон»ни енга олмади

    07.11.2021, 21:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда ОТБ иштирокида 3,6 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилади

    Ўзбекистон | 11 май, 15:00

    Шаҳбоз Шариф Ҳиндистон билан ўт очишни тўхтатишни Покистоннинг “ғалабаси” деб атади

    Дунё | 11 май, 14:28

    Ишқий муносабатларини узоқ вақт сир тутган юлдузлар

    Лайфстайл | 11 май, 14:17

    “Қимматбаҳо тақинчоқлар ва кийим-кечаклардан ўзини чекларди” — Қозоғистон президенти онаси ва энг қийин дамлари ҳақида гапирди

    Дунё | 11 май, 13:55

    UFC. Рамазон Темиров навбатдаги жангини қозоғистонлик спортчига қарши ўтказади

    Спорт | 11 май, 13:43

    Бухоро ва Хоразмни боғловчи йўлни чигирткалар босди (видео)

    Ўзбекистон | 11 май, 13:25

    Путин Украинага ҳеч қандай шартларсиз тўғридан-тўғри музокара ўтказишни таклиф қилди

    Дунё | 11 май, 12:55

    Фарзандларининг актёр бўлишини хоҳламайдиган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 11 май, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.