Тошкент шаҳрининг айрим кўчалари чангни бостириш учун сув билан ювилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимликлари хабар берди. Ушбу ишларга махсус техникалар жалб қилинган.
Янгиҳаёт тумани
Учтепа тумани
Эслатиб ўтамиз, Сирдарёда 4 ноябрь куни бошланган чанг бўрони кечга бориб Тошкентга ҳам етиб келди. Чанг туфайли атрофни кўриш даражаси чекланди. Автомобильлар ҳаракати секинлашди. Кейинроқ «Ўзгидромет»нинг бунинг оқибатида ҳаводаги чанг миқдори белгиланган меъёрдан 5 баробарга ошганини билдирди. Нафас олишда муаммолар юзага келган пойтахт аҳолиси тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишни бошлади, 5 ноябрь куни эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга чанг бўронида нималар қилиш бўйича тавсиялар берди.
Изоҳ (0)