Ижтимоий тармоқларда бир нечта «Жигули» транспорт воситалари гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, ўзи ва бошқалар ҳаётига хавф туғдириб, дрифт қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ички ишлар вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.

Кадр: Видеодан скрин

Қайд этилишича, ушбу ҳолат сентябрь ойида Самарқанд вилояти Ургут тумани ички йўлида содир этилган. Барча ҳайдовчилар Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан топилган.

Маълум бўлишича, ушбу фуқаролар туманнинг «Чорчинор» маҳалласидаги тўй маросимида ўзига тегишли автомашиналар билан гуруҳ бўлиб ҳаракатланган ва ҳаракатланиш қоидаларини қўпол равишда бузган. Якунда ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.