• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда Манчестер, А Серияда эса Милан дербиси. «Барселона»ни таслим этган «Раё» «Реал» меҳмони бўлади. Уик-энднинг марказий ўйинлари

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. Манчестер дербиси, Антонио Конте бошчилигидаги «Тоттенҳэм» лигадаги биринчи ўйинини ўтказади, «Ливерпуль» «Вест Ҳэм» меҳмони бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» — «Манчестер Сити», 6 ноябрь, 17:30

    «Манчестер Юнайтед» АПЛда 15 очко билан 5-ўринда бормоқда. Оле-Гуннар Сульшер шогирдлари 10-турда «Тоттенҳэм» билан баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу эса норвегиялик мутахассиснинг жамоада қолишини таъминлади. «Шпорлар»га қарши ўйинга қадар манкунианликлар АПЛдаги кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмаганди.

    «Манчестер Сити» эса 20 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Пеп Гвардиола жамоаси 10-турда «Кристал Пэлас»га (0:2) мағлуб бўлди. «Шаҳарликлар» Чемпионлар Лигасида ҳам плей-офф йўлланмасини деярли ҳал қилди.

    Манчестер дербисидаги охирги беш ўйинда «Манчестер Юнайтед» 3 марта, «Манчестер Сити» 1 маротаба ғалаба қозонган. Битта ўйин дуранг натижа билан якунланган.

    Қолган учрашувлар:

     

    6 ноябрь, шанба

    «Брентфорд» — «Норвич», 20:00

    «Челси» — «Бёрнли», 20:00

    «Кристал Пэлас» — «Вулверҳэмптон», 20:00

    «Брайтон» — «Ньюкасл», 22:30

    7 ноябрь

    «Арсенал» — «Уотфорд», 19:00

    «Эвертон» — «Тоттенҳэм», 19:00

    «Лидс» — «Лестер», 19:00

    «Вест Ҳэм» — «Ливерпуль», 21:30

    Ла Лига. «Барселона» «Сельта»га қарши, «Реал» кичик Мадрид дербисида иштирок этади, «Валенсия» ўз уйида «Атлетико»ни қабул қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Сельта» — «Барселона», 6 ноябрь, 20:15

    Охирги йилларда Виго жамоаси ўртамиёна жамоадан юқорироқ натижалар кўрсатишга уринмоқда. Ўтган мавсумда «Сельта» чемпионатни 8-ўринда якунлади. Ушбу мавсумда эса ишлар унчалик юришмаяпти. 11 очко билан 15-ўринда бораётган жамоа юқорироқ ўринларга чиқишга ҳаракат қилади. Каталонияликларга қарши ўйин «Сельта» учун доим муҳим аҳамият касб этган.

    «Барселона» ушбу мавсумда ноодатий вазиятга тушиб қолди. Клуб бир чуқурликка тушиб кетди ва ундан ҳеч қанақасига чиқишнинг иложи йўқдек туюлмоқда. Аввалига Лионель Месси жамоани тарк этди, кейин Агуэро, Дембеле, Брэйтуэйт каби футболчиларнинг жароҳатланиши жамоа учун кутилмаган бўлди. Ундан ташқари бош мураббий Рональд Куман манзилига жуда кўп танқидлар ёғила бошлади. Раҳбарият уни истеъфога чиқаришдан бошқа йўл топа олмади. Унинг ўрнига вақтинчалик мураббий этиб тайинланган Серхи Бархуан қўл остида каталонияликлар охирги турда «Алавес» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

    Жамоаларнинг охирги 5 ўйинида икки марта «Барселона», икки марта «Сельта» ғалаба қозонган. Битта ўйинда дуранг натижа қайд этилган.

    «Реал» — «Райо Вальекано», 6 ноябрь, 20:15

    «Реал» мавсум аввалида Ла Лига етакчиси эди. Аммо октябрь ойида бир нечта омадсиз учрашув сабаб иккинчи ўринга тушиб қолди. Энди «Реал Сосьедад» биринчи ўринда. Фақатгина бир очко фарқ билан ортда бораётган «Реал» етакчилик учун курашни давом эттиради. «Қаймоқранглилар» параллел равишда Чемпионлар Лигасида ҳам курашмоқда ва охирги 2 турда Донецкнинг «Шахтёр»ини икки марта мағлуб этди, чемпионатда эса «Элче» устидан кичик ҳисобда ғалабага эришди. Карим Бензема ва Винисиус яхши формада, улар деярли ҳар ўйинда гол уриб келмоқда.

    «Райо Вальекано» эса ушбу мавсумда жуда кўп «сюрприз»лар тақдим этяпти. Жамоа Ла Лиганинг 6-ўрнига чиқиб олди. Ортда қолган 12 турда мадридликлар 6 та ғалаба қайд этди ва 18 та гол урди. Ҳозирча уларнинг энг улкан натижаси «Барселона» устидан 1:0 ҳисобидаги сенсацион ғалаба бўлиб турибди.

    Қолган учрашувлар:

     

    6 ноябрь, шанба

    «Эспаньол» — «Гранада», 18:00

    «Алавес» — «Леванте», 22:30

    7 ноябрь, якшанба

    «Вильярреал» — «Хетафе», 18:00

    «Валенсия» — «Атлетико Мадрид», 20:15

    «Мальорка» — «Элче», 22:30

    «Осасуна» — «Реал Сосьедад», 22:30

    «Бетис» — «Севилья», 01:00

    А Серия. Милан дербиси, «Наполи» «Верона»ни синовдан ўтказади, «Ювентус» Туринда «Фиорентина»ни қабул қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан» — «Интер», 7 ноябрь, 00:45

    «Милан» Италия чемпионати «Наполи» билан бирга етакчилик қилмоқда. Ҳар иккала жамоада ҳам 11 турдан сўнг 31 очко мавжуд. Стефано Пиоли шогирдлари ҳозирча чемпионатда мағлубиятга учрагани йўқ. 11 та ўйиндан 10 тасида ғалаба қозонди ва битта дуранг натижа қайд этди. А Серияда ишлари яхши кетаётган «россонерилар» Чемпионлар Лигасида омадсизликка учраяпти. «Қизил-қоралар» ўз гуруҳида охирги ўринни эгаллаб турибди.

    «Интер» эса етакчиларни ўзидан узоқлаштириб юбормасликка интилмоқда. Биринчи ва иккинчи ўриндаги жамоалардан 7 очко кам жамғарган «нераззурилар» охирги вақтларда мухлисларни хурсанд қила оляпти. «Удинезе» ва «Эмполи»ни бир хил: 2:0 ҳисобида енгди, «Ювентус» билан 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди, ундан ташқари Чемпионлар Лигасида «Шерифф»ни 3:1 ҳисобида таслим этди. «Интер» бир неча йил деганда ЕЧЛ плей-офф босқичига чиқиш имконига эга бўлмоқда.

    Қолган учрашувлар:

     

    6 ноябрь, шанба

    «Специя» — «Торино», 19:00

    «Ювентус» — «Фиорентина», 22:00

    «Кальяри» — «Аталанта», 00:45

    7 ноябрь, якшанба

    «Венеция» — «Рома», 16:30

    «Сампдория» — «Болонья», 19:00

    «Удинезе» — «Сассуоло», 19:00

    «Лацио» — «Салернитана», 22:00

    «Наполи» — «Верона», 22:00

    Бундеслига. «Лейпциг» ўз уйида «Боруссия Д»ни қабул қилади, «Бавария» «Фрайбург»ни чиғириқдан ўтказади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» — «Фрайбург», 6 ноябрь, 19:30

    Бундеслигада Юлиан Нагелманн шогирдларининг ишлари у даражада яхши эмас, шундай бўлса-да мюнхенликлар 10 турдан сўнг 25 очко билан чемпионатда етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринда турган «Боруссия Д» ҳисобида эса 24 очко мавжуд.

    Ўтган турда «Бавария» «Унион Берлин»ни 5:2 ҳисобида таслим этди ва аввалроқ Германия Кубогида «Боруссия М»га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлгани оз бўлса-да унутилди. Чемпионлар Лигасида эса мюнхенликлар E гуруҳида етакчилик қилмоқда. 4 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган немислар плей-офф йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилди.

    «Фрайбург» 22 очко билан мусобақа жадвалининг 3-ўринидан жой олган. Ҳозирча жамоа чемпионатда мағлубият нималигини билгани йўқ. 10 та ўйиннинг 6 тасида ғалаба қозонган бўлса, 4 таси дуранг натижа билан якунланган. Ундан ташқари «Фрайбург» сўнгги бор меҳмонда ўтган мавсум охирида мағлуб бўлган эди. Ушбу мавсумда эса меҳмонда 3 та ғалаба ва 2 та дуранг натижа қайд этган.

    Қолган учрашувлар:

     

    6 ноябрь, шанба

    «Бохум» — «Ҳоффенҳайм», 19:30

    «Штутгарт» — «Арминия», 19:30

    «Вольфсбург» — «Аугсбург», 19:30

    «Лейпциг» — «Боруссия Д», 22:30

    7 ноябрь, якшанба

    «Ҳерта» — «Байер», 19:30

    «Кёльн» — «Унион Берлин», 21:30

    «Гройтер» — «Айнтрахт», 23:30

    Лига 1. «ПСЖ» «Бордо»га қарши, «Ницца» «Монпелье» билан кураш олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бордо» — «ПСЖ», 6 ноябрь, 01:00

    «Бордо» ўзининг буюк тарихини тиклашга уринмоқда. Шу мақсадда Владимир Петкович бош мураббий сифатида олиб келинган. Лекин ҳозирча жамоа кутилган натижаларни оқламаяпти. Бордо жамоаси Франция чемпионатида 12 очко билан 16-ўринда бормоқда.

    «ПСЖ» ёзда жуда кўп юлдузларни жамоага таклиф қилганидан сўнг, табиийки, улардан барча мусобақаларда ғалаба қозониш талаб этилади. Чемпионлар Лигасида ишлари яхши кетаётган парижликлар Лига 1 да 31 очко билан мусобақа етакчиси бўлиб турибди. Париж юлдузи бўлиб турган Лионель Месси Франция чемпионатида бирорта голли вазиятда иштирок этгани йўқ. Жароҳат туфайли аргентиналик футболчининг «Бордо»га қарши учрашувда иштирок этмайди.

    Қолган учрашувлар:

     

    6 ноябрь, шанба

    «Лилль» — «Анжер», 21:00

    7 ноябрь, якшанба

    «Марсель» — «Мец», 17:00

    «Лорян» — «Брест», 19:00

    «Нант» — «Страсбур», 19:00

    «Реймс» — «Монако», 19:00

    «Сент-Этен» — «Клермон», 19:00

    «Ницца» — «Монпелье», 21:00

    «Ренн» — «Лион», 00:45

    Маъруфжон Очилов тайёрлади

    06.11.2021, 07:34   Изоҳ (0)   22745
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Насаф» ОФК Кубоги финалида Баҳрайн клубига йирик ҳисобда енгилди

    05.11.2021, 22:54

    ЖЧ—2021. Абдумалик Ҳалоков франциялик рақибига мағлуб бўлди ва мусобақани кумуш медали билан якунлади

    05.11.2021, 22:51

    Суперлига. «Локомотив» ўзида «Сўғдиёна»ни мағлуб этди, «Навбаҳор» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани илиб кетди

    05.11.2021, 21:01

    ОФК Кубоги финалида ўйнайдиган «Насаф», Хавини «Барселона»га «қўйиб юборган» Қатар клуби ва барча даврларнинг энг кўп даромад топган спортчилари рейтинги. Энг сўнг...

    05.11.2021, 20:26

    Расман: «Ас-Садд» Хавини товон пули эвазига «Барселона»га қўйиб юборди

    05.11.2021, 16:28

    Конференциялар Лигаси. Шомуродов захирадан тушган ўйинда «Рома» базўр мағлубиятдан қутулиб қолди

    05.11.2021, 03:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30

    Ўзбекистондаги ОТМларнинг кундузги таълим шаклида қанча талаба таҳсил олаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” ўз уйида “Нефтчи” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 19 май, 22:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.