ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят ИИБ билан ҳамкорликда 3 ноябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда террористик ташкилотлар тарафдорларининг Сурияга чиқиб кетишининг олди олинди.
ЎзАнинг маълум қилишича, тадбир чоғида Самарқанд шаҳрида яшовчи Д.Я. ва Ф.М. 8 нафар маҳаллий фуқаро билан биргаликда ижтимоий тармоқларда виртуал жамоат тузиб, «жиҳод»га чорловчи материалларни мунтазам равишда тарқатиб, муҳокама қилиб келгани аниқланган. Келгусида мазкур гуруҳнинг 2 нафар аъзоси Сурияга «жиҳод» қилиш мақсадида чиқиб кетишни режалаштирган.
Шунингдек, «виртуал жамоат» аъзоларининг ноқонуний фаолиятини фош этувчи ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўйилган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг июнида Сурия ва Яқин Шарқдаги террористик ташкилотлар жангарилари таъсирига тушиб, улар сафига бориб қўшилишни режалаштирган Самарқанд шаҳридаги 14 нафар шахсдан иборат гуруҳ ушланганди.
Мавзуга доир: Самарқандда «Ҳизб ут-Таҳрир»га аъзо 5 киши қўлга олинди
Изоҳ (0)