• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ Жиззах, Андижон ва Тошкент вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча хориж фуқароларини қўлга олди

    Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди, деб хабар беради ЎзА.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Хусусан, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистоннинг Мақтарал туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли фуқаро ва Зомин туманида яшовчи 32 ёшли маҳаллий фуқаро 3,88 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 32 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда эса 1984 йил Қирғизистонда туғилган, Россия фуқароси ҳамда 1963 ва 1968 йилларда туғилган икки нафар Қирғизистон фуқароси 9,612 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддаси билан, шунингдек, 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси 1,784 килограмм опий ва 3,765 килограмм гашиш моддалари билан ушланган.

    Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 10,3 килограмм опий моддаси билан қўлга олинган.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган 29 ёшли фуқаро ўзининг Nexia-3 русумли автомашинасида Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида Оҳангарон туманидаги «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тўхтатилган. Бироқ у ЙПХ ходимлари талабларига бўйсунмасдан қочишга уринганида, сунъий тўсиқ яратилиб, ушланган.

    Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 4,902 килограмм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланган Cobalt автомашина йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда Бўстон туманидаги йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

    Текширув давомида машинада йўловчи сифатида кетаётган Олтинкўл туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг ёнида 961 грамм опий моддаси борлиги аниқланган.

    Дастлабки суриштирув жараёнларида у мазкур наркотикни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 1974 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросидан олгани маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам ушланган. Шунингдек, унинг яшаш манзилида 240 грамм опий моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

    Таъкидлаш лозимки, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мусодара қилинган жами 17 килограмм 165 грамм опий ва 18 килограмм 279 грамм гашиш гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Аввалроқ Тошкентда гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланган интернет дўконларини реклама қилиб келган шахслар қўлга олингани, Самарқандда ДХХ 1700 дона психотроп дори воситасини 2 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсларни ушлагани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонга қарийб 156 кило гиёҳвандлик воситаларини олиб киришга уринган юк машинаси аниқланди
    • ДХХ Тошкентда психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахсларни ушлади

    05.11.2021, 12:25   Изоҳ (0)   28172
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Халқчил ёндашув». Ҳеч кимга муҳтожлиги йўқ ва ҳаёти яхши бўлишига ишонадиган ҳунарманд аёл ҳикояси

    05.11.2021, 12:22

    «Ўзгидромет» 6 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    05.11.2021, 12:10

    Чанг бўрони сабаб юзага келган носозлик оқибатида Тошкентнинг катта қисми ичимлик сувисиз қолди

    05.11.2021, 11:59

    Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров лавозимидан озод қилинди

    05.11.2021, 11:51

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқароларга чанг бўронида кўчага камроқ чиқиш ва ниқоб тақишни тавсия қилди

    05.11.2021, 11:28

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимидан озод қилинди

    05.11.2021, 11:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.