Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Маҳмуджон Ғафуров кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши 5 кунга чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу кўчада йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 6 ноябрь куни соат 07:00 дан 10 ноябрь куни соат 20:00 га қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланади.
Ҳокимлик юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган ҳолда ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.
Изоҳ (0)