АҚШ, Буюк Британия, Португалия ва Ҳиндистон 2022 йилда коронавирус пандемиясидан чиқиб кетиши мумкин. Бу каби прогнозларни 3 ноябрь куни Reuters агентлиги бир қатор таниқли экспертлар ўртасида ўтказилган сўровга таяниб маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: Getty Images

Олимларнинг сўзларига кўра, ушбу мамлакатлар вакцинациянинг юқори даражаси ва коронавирусга чалинган одамлар ўртасида табиий иммунитетнинг маълум бир комбинациясига эга бўлади. Мазкур давлатларда COVID яна бир мавсумий касалликка айланиши мумкин.

«Бугунги кундан 2022 йил охирига қадар бўлган даврда ушбу вирус устидан назоратни қўлга олишимиз, оғир касаллик ва ўлим ҳолатини сезиларли даражада пасайтиришимиз мумкин бўладиган вақт келади деб ҳисоблаймиз», — дейди ЖССТ бош эпидемиологи Мария Ван Керкхове.

Шу билан бирга, мутахассисларнинг огоҳлантиришича, COVID-19 яна узоқ йиллар сайёра аҳолисининг ўлимини асосий сабабига айланиб қолади. Олимларнинг бир қисмини фикрича, коронавирус қизамиқ каби бўлиб қолади: вакцинация даражаси паст бўлган аҳоли гуруҳлари ўртасида эпидемияларни келтириб чиқаради. Бошқа томоннинг фикрича, COVID-19 катта эҳтимол билан грипп каби бўлиб қолади.

«Айримлар ‘қиёмат куни сценарийси’ деб атаётган эҳтимолни ҳеч ким тўлиқ истисно этмаяпти, вирус шу қадар мутацияга учрайдики, қийинчилик билан эришилган иммунитетдан четлаб ўта бошлайди», — дейди экспертлардан бири.

Аввалроқ АҚШда олимлар турли хилдаги коронавирусларга қарши тура оладиган антитанани аниқлагани, олимлар COVID-19 га қарши ўта кучли иммунитет ҳосил қилиш йўлини маълум қилгани, коронавируснинг организм бўйлаб тарқалиши видеога олингани тўғрисида хабар берилганди.