Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тез ва осон овқатланиш учун метаболизмни яхшилаш, тўғри овқатланишни йўлга қўйиш керак. Бу борада сизга асқатадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Freepik

Фото: Freepik

Ёғсизлантирилган маҳсулотларни истеъмол қилинг

Кўпчилик озиш учун ёғлардан воз кечишнинг ўзи кифоя деб ўйлайди. Аммо зайтун, кокос ёғи сингари маҳсулотлар тана учун муҳим бўлади. Қолаверса, ёғсизлантирилган маҳсулотларда шакар бисёр бўлади, гап шундаки, ишлаб чиқарувчилар шу тариқа таъмни кучайтиришга ҳаракат қилади. Шакар эса саломатлик учун дарҳақиқат зарарли ҳисобланади. Агар ростан ҳам вазн ташламоқчи бўлсангиз, шакар билан бирга, трансёғлардан воз кечиш тавсия қилинади.

Сутли маҳсулотлардан тийилманг

Шакар бисёр бўлмаганига ишончингиз комил бўлса, сутли маҳсулотлардан тийилишингизга ҳожат йўқ. Уларнинг таркибидаги кальций ва оқсил инсон танаси учун зарур ҳисобланади. Нонушта ва кечки овқатга сутли маҳсулотларни истеъмол қилиш парҳез қилмасдан туриб ҳам озишга имкон беради.

Тўғри овқатланинг

Саломатлик, узоқ умр ва гўзаллик учун аҳамиятли бўлган Ўрта Ер денгизига хос парҳез тез ва осон озишга ёрдам беради. Ушбу рационнинг асоси ёнғоқ, уруғ ва балиқ маҳсулотларида сероб бўладиган политўйинмаган ёғлардан иборат бўлади. Тадқиқотлардан бирида рациони бу каби ёғларга бой бўлган инсонларнинг организмида ёғ фоизи кам экани, мушаклар эса кўпроқ экани маълум бўлган.

Балансни ушланг

Энг аввало ёғлар балансини ушлашга ҳаракат қилинг. Музқаймоқ, пишлоқ, майонез ва шунга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилишингиз мумкин, албатта, аммо ҳаммасини бир кун ва бир вақтда эмас. Шунчаки улардан бирини бошқа фойдали маҳсулот, масалан, сабзавот билан қўшиб ейиш керак.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Жанубий Корея мамлакатда ишлаш ниятидаги ўзбекистонликлар учун квоталар сонини оширади
Дунё
«Ҳинд Чернобили» — Пхобалдаги техноген ҳалокат, Эрон олий раҳбарига айланган Ҳоманаий ва Совуқ урушга якун ясаган Ельцин—Буш. Кун хронологиясида 3 декабрь
Спорт
Бразилия Жанубий Кореяга қарши, Португалия эса Швейцария билан баҳс олиб боради. ЖЧ—2022 нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум бўлди