Ҳафта давомида олинган сара суратлар жамланмасини тақдим этамиз.

Магдебург ҳайвонот боғида Хеллоуин байрамига тайёргарлик, Германия.

Фото: Getty Images

Тошкентдаги Анҳор канали бўйида куз рангларига бурканган хиёбон. 2021 йил, 30 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Туркияда бир киши етим қолган олмахонни сут билан боқмоқда.

Фото: Getty Images

Тошкентнинг «Миробод» бозоридаги «Элга хизмат» растасидаги сабзавотлар ва полиз экинларини ҳамда уларнинг нархларини кузатаётган харидор аёл. 2021 йил, 29 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Хитойда қуритилган хурмо тайёрлаш жараёни.

Фото: Getty Images

Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчасида ободонлаштириш ишларини олиб бораётган ходимлар учун ажратилган автобус.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Мехико шаҳри чеккасидаги Хочимилко туманидаги Сан-Луис Тлаксиалтемалко болалар боғчасида Мексикада ўлганлар кунини нишонлашда фойдаланиладиган гулижавҳар гулига қўниб турган капалак.

Фото: Reuters

Тошкентда 28 октябрь куни ёғингарчилик кузатилди. Суратда — 101-автобуснинг иссиққина салонида кетаётган йўловчи қиз ва автобус ташқарисида эгасини ёмғирдан пана қилаётган қора соябон.

Фото: Дилзода Ҳамиджонова

Кобулда она болалари билан бозорда савдо қилмоқда.

Фото: Reuters

Ёмғирли кунда салонида йўловчиси бор Matiz’ини Тошкентнинг Паркент кўчаси бўйлаб бошқариб кетаётган ҳайдовчи. 2021 йил, 28 октябрь.

Фото: Дилзода Ҳамиджонова

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳридаги крикет ишқибозлари юзлари Ҳиндистон ва Покистон давлат байроқлари рангларига бўялган ҳолда Дубайдаги Twenty20 жаҳон чемпионатининг Super12 босқичида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги биринчи ўйин олдидан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Тошкентнинг «Миробод» деҳқон бозорида газета мутолааси билан банд асал сотувчиси. 2021 йил, 29 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Сингапур ҳайвонот боғида яшовчи йўқолиб кетиш хавфи остида турган зебранинг греви тури.

Фото: Getty Images

Тошкентнинг Дўрмон йўли ва Зиёлилар кўчаси чорраҳасида қурилаётган IT Park’нинг осмонўпар бинолари. Чап тарафдаги бинонинг 19 ва 20-қаватларидаги очиқ сатҳларда қурувчилар ишламоқда. 2021 йил, 26 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Мексиканинг Куинтана Ру шаҳридаги пляжда ўтирган аёл.

Фото: Getty Images

Тошкентнинг «Ракат» маҳалласида қуриган барглар орасида дам олиб ётган мушук. 2021 йил, 30 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Бухарестда Руминия армияси куни нишонланди.

Фото: EPA

Анталиялик ғаввоснинг кўкрак саратони касаллигига одамлар эътиборини тортиш ҳаракати.

Фото: Getty Images

Тошкентнинг Қатортол кўчасидаги чорраҳаларнинг бирида ташкил этилган кўчма мева-сабзавот растаси сотувчиси картошкани диққат билан кўздан кечирмоқда. 2021 йил, 26 октябрь.

Фото: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

Бангладеш жанубида сув нилуфарларини йиғиш жараёни.

Фото: Getty Images

Англиянинг шимоли-шарқий соҳилида қуёш чиқиши.

Фото: Getty Images

Ғарбий Ёркширдаги от фермаси.

Фото: Getty Images

Москвадаги 29-халқаро дафн маросими ярмаркаси – Necropolis Tanexpo 2021 да кўргазма иштирокчиси тобутли либосда кийиниб олган.

Фото: Getty Images

Boston Dynamics робот ити Индианаполис трассасида Indy Autonomous Challenge пойгаси олдидан катакчали байроқни ушлаб турибди.

Фото: Getty Images

Италиянинг Жанубий Тирол провинциясидаги Доломит тоғларидаги турли рангдаги дарахтлар.

Фото: AP Photo

Канаданинг Британия Колумбиясидаги Виктория соҳилида ёниб кетган Зим Кингстон контейнер кемасига сув сепаётган ўт ўчирувчилар.

Фото: Reuters

Москвада теннис бўйича Кремль кубоги турнирининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: EPA

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: