• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жойлардағи маблағлар

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Жойлардағи маблағлар

    Сўнгғи бир-икки йил орасида ҳукуматимизнинг юргузиб келган сиёсати ҳаммамизга маълум. Шу бир-икки йил ичида энг кўб аҳамият берилган нарса хўжалик ва молия ишлари бўлди. Янги иқтисод сиёсати номи билан юргузилган ва мамлакатни бузғунликдан қутултириш мақсадига тақалған бу сиё­сат жуда зўр ғайрат ва матонат билан ўтказилди. Бу йўлда дўст ва душманнинг ҳеч бир гап-сўзига қаралмади. Натижада мамлакатнинг кундан-кун тузалиб, обод бўлуб борганлиғини кўруб турамиз.

    Ҳар кун дегундай кўб вақтлардан бери ишдан тўқтаб турған бир завуд ё бир фабриканинг очилиб, ишка бош­лағанлиғи хабар бериладир. Айниқса, молия сиёсати, яъни пул-мол ишлари ўткур ва интизомли бир доирага олмоқда, бу йўлда аҳвол ва вазиятни тубдан маҳкамлайтурған ҳар бир чора ва тадбир кўрулмакдадир.

    Мамлакатнинг умумий ободонлиғи учун тутулған бу сиё­сат, албатта, ҳаётимизнинг кўб томонлариға турғунлик ва сустлик ҳам келтирмакдадир. Айниқса, маориф ишлари бу сиёсат орқасида жуда қийин бир кунга қолди. Буни шўролар маорифининг отаси бўлған ўртоқ Луначарский ҳам марказ газеталарида «маориф ишлари таҳликада» деган таъбирлар билан бир неча мартаба эълон қилди. Маориф ишларига бурунғидай «ола бер, қила бер» усули билан ҳадсиз-ҳисобсиз пул сочиш йўқ бўлуб, унлар учун ҳам жуда сиқиб-тортиб маб­лағ (средство) берила бошлағандан кейин, табиий, бундай турғунлиқ ва сусайишлик бўлмасдан мумкин ҳам эмас эди.

    Ичкари Русияда маданият ва маориф ишларига юз йиллардан бери куйикиб келган бир ерда бу турғунлиқ ва сустликни йўқ қилиш чоралари ҳам топилди. У ерда янгилик ва эскилик фикрларидан ори бўлунған халқ ўз боласи учун керак бўлған билим ва ҳунарларни ўзи топиб, ўзи олиб бормоқдадир.

    Энди бизнинг Туркистонга келсак, иш бутун бошқа: бунда давлат таъминоти доирасига кирган билим муассасалари (масалан, интернатлар) ҳам ўқуғучи бола йўқлиғидан турғунлиқ кечириб турадилар. Давлат таъминотидан чиққан билим муассасалари бўлса тўғридан-тўғри ишларини қулиплаш мажбу­риятида қоладирлар. Масалан: Эски Тошкентда бир неча йилдан бери давом этган марказ расм мактаби давлат таъминотидан чиқарилғанлиғи орқасида бир кун ёпилиб қолған. Унинг шогирдларидан бириси менга йўлуқуб: «Газета ва журналлар учун керак бўлатурған расмлар ва ҳажвий суратларни мактаб талабаларига берилса экан», – деб илтимос қилиб ўтди. Давлат томонидан еткулик таъмин этилмайтурған миллий мусиқий мактаби ҳам ёпилар чоғда «ҳамият ва ғайрат қўзғататурған зиё­фат» ясаш орқасида ҳали ҳозирға ўз борлиғини сақлаб қолди. Бу марказда!

    Энди ўлканинг бошқа шаҳарларига келсак, унда аҳвол яна ҳам оғирдир. Самарқанддаги бирдан-бир ўзбек билим юрти жойдағи маблағ (местное средство) таъминотига ўтказилган. Шу муносабат билан ул билим юртининг ҳам ёпилар-ёпилмас бир ҳолға келганлиги кўруладир.Албатта, ҳукумат боя айтган янги сиёсат орқасида кўб билим муассасаларини ўз таъминотидан чиқарса ҳам, уларни буткул кўчага ирғитиб ташлагани йўқ. Балки ҳар жойнинг ўзидаги бирор иқтисод муассасасига боғлаб, шунинг билан жойлардаги маблағлар таъминотига ўткарди.

    Фақат ишнинг оғир ва қийин жиҳати шундадирким, маҳаллий маблағлар дейилган пул-мол манбалари (иқтисод шўролари, коммуна шуъбалари, вақф идоралари)нинг ишлари жуда бузуқ, чатоқ ва чувалгандир. У муассасалар бўюнлариға қўюлған билим муассасаларига ёрдам бермак бир томонда турсун, ўзларининг тўғридан-тўғри қилатурған ишларини ҳам тўғрилаб юбора олмайдирлар. Шунинг учун бизга аччиқ кўрунган бир нарса бор: ҳали ўз ишларини керак қадар гуллата олмайтурған жойлардағи маблағ муассасаларига ишониб маориф ишларини ўзларига топшириш ерлик халқ маорифини сўнг даража оғир бир ҳолға келтириш демакдир. Туркистон жумҳуриятининг марказий идоралари бу улуғ муассасаларни тушунуб, бир тарафдан, ерлик халқ билим муассасаларининг таъминоти учун нақадарроқ ва ҳозирроқ манбалар топишлари, иккинчи томондан, ҳалиги маҳаллий маблағ манбаларини энг яхши йўлға қўймоқ учун жиддий чоралар кўришлари тегишдир.

    Чўлпон

     

    Ушбу мақола «Туркистон» газетасининг 1922 йил 24 ноябрь сонида «Абдулҳамид Сулаймон» имзоси билан босилган. Ерлик халқ билим муассасаларининг таъминоти масаласига бағишланган. Биринчи марта Чўлпон «Асарлар»и 4-жилдида қайта чоп этилган.

    30.10.2021, 23:49   Изоҳ (0)   18591
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда Cobalt қарама-қарши йўналишдаги Damas билан тўқнашиши оқибатида она ва бола ҳалок бўлди

    30.10.2021, 23:25

    Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари кўрсатишдаги тўлов миқдорлари камайтирилади

    30.10.2021, 22:56

    Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

    30.10.2021, 22:10

    Қашқадарёлик 98 ёшли отахон 30 йилдан бери масжидда истиқомат қилиб келаётгани маълум бўлди

    30.10.2021, 21:45

    Бир арбобга саволлар

    30.10.2021, 21:04

    Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

    30.10.2021, 20:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38

    Лондон полицияси Флоренсияда ясалган 285 йиллик скрипкани қидирмоқда 

    Дунё | 24 июн, 22:21

    “Украинани Европа Иттифоқи ва НАТОга қабул қилиш мумкин эмас” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 24 июн, 22:05

    Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари рафиқалари билан бирга қўшма концертда иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:51

    Ўзбекистонда беш ойда қанча фуқаро овқатдан заҳарлангани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 21:45

    Ўзбекистон Кубоги. “Машъал” меҳмонда “Нефтчи”ни мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 24 июн, 21:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.