• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик 98 ёшли отахон 30 йилдан бери масжидда истиқомат қилиб келаётгани маълум бўлди

    Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи отахон Файзулла бобо 30 йилдан бери тумандаги «Миёна» масжидида истиқомат қилиб келаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    98 ёшли Файзулла бобо.

    98 ёшли Файзулла бобо.
    Фото: «Дарё»

    «Бу масжидни раҳматли Насрулла акам 1991 йил июнь ойида халқдан пул йиғиб, ўзи қурган. Шундан бери шу масжидда яшайман. Отамнинг исми Абдуқаҳҳор хатиб эди. Мен 25 ёшимда қамалиб кетгандим. Сталин замони эди. 1952 йил август ойида жума куни қамоққа олиб кетишганди. Шундан сўнг Россияга бориб, қорли кунларда мажбуран ишлатишди. Касал бўлиб, олти ой шифохонада ётдим. Сталин 1953 йил март ойида вафот этгач, кейинги подшо замонида қамоқдан чиқдим ва юртимга қайтдим. Бироқ касал бўлиб қолганим боис оғир ишга ярамадим. Шу сабаб қоровуллик қилдим», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Файзулла бобо.

    Файзулла бобо истиқомат қилувчи «Миёна» масжиди.

    Файзулла бобо истиқомат қилувчи «Миёна» масжиди.
    Фото: «Дарё»

    Файзулла бобонинг айтишича, у дастлабки диний таълимотини отаси Абдуқаҳҳор хатибдан олган. Ундан сўнг эса акасидан таълим олган.

    Файзулла бобо истиқомат қилувчи «Миёна» масжиди.

    Файзулла бобо истиқомат қилувчи «Миёна» масжиди.
    Фото: «Дарё»

    «Масжидда 1991 йил июнь ойидан бери яшайман. Аммо муҳтожликдан эмас, албатта. Аллоҳ даргоҳида бўлишни истайман. Ўтган давр мобайнида масжидимиз жуда хароба эди. Яхши одамлар пул йиғишиб, таъмирлашди», — дейди Файзулла бобо.

    98 ёшли Файзулла бобо.

    98 ёшли Файзулла бобо.
    Фото: «Дарё»

    2013 йилдан бери Файзулла бобо билан бирга намоз ўқишни одат қилган 82 ёшли Темир бобо Ҳожиқуловнинг айтишича, Файзулла бобонинг ислом оламида донғи кетган.

    Темир бобо Ҳожиқулов.

    Темир бобо Ҳожиқулов.
    Фото: «Дарё»

    «Қувонарлиси, бобонинг ёнига ислом давлатларидан ҳам дин пешволари кўп келишади. Ҳаж сафарини ният қилган инсонлар аввал бобони зиёрат қилиб, сўнгра ҳажга отланишади. Асосан водий вилоятларидан, Сурхондарёдан, Тошкент шаҳридан йўқлаб келишади. Бобо ҳақида эшитган инсон борки, нега масжидда яшайди, уйи йўқми, деган саволни беришади. Аслида, отахоннинг саккиз нафар фарзанди бор. Ўзи ҳам пулга муҳтож эмас. Тақводор инсон бўлгани учун ҳам Аллоҳ даргоҳи бўлмиш —  масжидда яшашни афзал билган», — дейди Вазирлар Маҳкамаси таркибидаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг туман бўйича бош мутахассиси Ойбек Нормуродов.

    Фото: «Дарё»

    «Миёна» масжиди имом хатиби Толиб Маҳмарайимовнинг айтишича, Файзулла бобо тақводор инсон. У ҳафтанинг ҳар душанбаси ва пайшанбасида рўза тутади.

    Толиб Маҳмарайимов.

    Толиб Маҳмарайимов.
    Фото: «Дарё»

    Ҳудудда истиқомат қилувчи маҳаллий аҳолининг айримларига кўра, Файзулла бобони йўқлаб ҳатто Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг одамлари ҳам келишар экан. Аммо бу маълумотни кўпчилик ҳам тасдиқламади.

    30.10.2021, 21:45   Изоҳ (0)   62003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир арбобга саволлар

    30.10.2021, 21:04

    Ўзбекистонда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари лингвистик экспертизадан ўтказилади

    30.10.2021, 20:33

    Наманганда Nexia ёниб кетди

    30.10.2021, 19:32

    Ўзбекистонда шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш бўйича талабларни бузганлик юзасидан жавобгарлик кучайтирилди

    30.10.2021, 19:09

    «Кушербаев кўтараётган муаммолар глобал, уни ҳазм қилиш керак, Дусовда эса эмоция бор, аммо ҳақиқати кўп» — Қашқадарё ҳокими ижтимоий тармоқларда кимларни кузатиши...

    30.10.2021, 18:08

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойида вазирликлар бюджетдан қарийб 84 млрд сўм ўзлаштирган. Бу ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп

    30.10.2021, 17:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган хорижликларнинг қарийб 93 фоизи афғонистонликлар бўлди 

    Ўзбекистон | 6 август, 11:25

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Реал” Гонсало Гарсия билан янги шартнома имзолайди

    Спорт | 6 август, 11:16

    Жанубий Корея собиқ президентининг рафиқаси коррупцияда айбланди

    Дунё | 6 август, 11:05

    Кинотавсия: севиб томоша қилинадиган 7 та француз комедияси

    Кино | 6 август, 10:58

    Рақобат қўмитаси Яндекс Маркет рекламаси иши бўйича Uzum Market фойдасига қарор чиқарди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:45

    Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди

    Ўзбекистон | 6 август, 10:24

    Генераллар Путинга Украина мудофааси 2-3 ойда қулашига ваъда берди — Reuters

    Дунё | 6 август, 10:08

    Нима учун Буюк Британияда қироллик тўй тортининг бир бўлаги сақлаб қўйилади?

    Шоу-бизнес | 6 август, 09:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.