Сербиянинг Белград шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг 29 октябрь кунги баҳсларида бир қатор ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Кун давомида тўрт нафар Ўзбекистон вакили ўз жангини ўтказади. 2017 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби Шаҳрам Ғиёсов дастлабки босқичда қозоғистонлик таниқли боксчи Асланбек Шимбергеновга қарши жанг қилади. Шаҳрам бу боксчи билан фаолияти давомида (2017 йил) бир марта тўқнаш келган ва ҳакамларнинг баҳсли қарори сабаб мағлубиятга учраганди.
- -54 кг. Шаҳобиддин Зоиров — Тамир Галанов (Сербия) – 16:10 дан сўнг;
- -92 кг. Мадиёр Саидраҳимов — Владислав Смягликов (Беларусь) – 19:15 дан кейин;
- -60 кг. Абдумалик Ҳалоков — Жасин Ляма (Македония) – 21:25 дан кейин;
- -71 кг. Шаҳрам Ғиёсов — Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон) – 23:00 дан сўнг.
Изоҳ (0)