• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЖЧ билан хайрлашган Миразизбек, 43 йил аввалги антирекордини такрорлаган «Бавария» ва эгизак фарзанд кутаётган Роналду. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 28 октябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов америкалик боксчига мағлуб бўлди

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

    Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларининг 4-кунидан ўрин олган баҳслар ўтказилмоқда.

    -57 кг вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов америкалик Жамал Ҳарвига қарши рингга кўтарилиб, 2:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Амалдаги жаҳон чемпиони бўлган Миразизбек мусобақа билан хайрлашди.

    +92 кг вазнда ҳаракат қиладиган Лазизбек Муллажонов эса эронлик Амири Пуриани 4:1 ҳисобида мағлуб этди ва кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилди.

    -67 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Асадхўжа Мўйдинхўжаев фаластинлик Аҳмед Харарага қарши рингга кўтарилди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа Мўйдинхўжаев 1/8 финалга йўлланмани қўлга киритди.

    «Бунёдкор» ва «ОКМК» Ўзбекистон Кубогининг ярим финалига йўлланмани қўлга киритди

    Фото: «ОКМК»

    Фото: «ОКМК»

    Ўзбекистон Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган ўйинлар 28 октябрь куни бўлиб ўтди. Унда «ОКМК» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Қизилқум»ни енгди. «Бунёдкор» эса «Сурхон»дан устун келди.

    Жаҳон

    Роналду ва Жоржина Родригес эгизак фарзанд кутмоқда

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва унинг қайлиғи Жоржина Родригес эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилди.

    «Биз эгизак фарзанд кутаётганимизни эълон қилишдан хурсандман. Қалбимиз меҳрга тўла. Сизлар билан учрашишни интиқлик билан кутамиз», — деб ёзади Роналду Instagram саҳифасида.

    Роналду бир неча йилдан бери Родригес билан бирга ҳаёт кечиради. Уларнинг 3 ёшли Алана Мартина исмли қиз фарзанди бор. Шунингдек, Родригес Роналдунинг суррогат онадан туғилган уч нафар фарзандига ҳам оналик қилади.

    Лаутаро Мартинес «Интер» билан шартномасини узайтирди

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳужумчи Лаутаро Мартинес «Интер» билан  2026 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартномага имзо чекди.

    Таниқли инсайдер Фабрисио Романонинг ёзишича, ҳужумчининг «Интер» билан аввалги шартномасида 111 миллион евро миқдорида товон пули белгиланган эди. Янги битимда эса товон пули миқдори кўрсатилмаган.

    Фатининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Ансу Фатининг жароҳати жиддий бўлиб чиқмади, деб хабар қилмоқда Аs.

    Қайд этилишича, 18 ёшли футболчининг жароҳати жарроҳлик амалиётини талаб қилмайди. Қайта тикланиш учун эса унга 7—10 кун керак бўлади.

    Аввалроқ Фатининг тиззасидаги оғриқ туфайли номаълум муддатга сафдан чиққани ҳақида хабар берилганди.

    Хави «Барселона»ни бошқаришга рози бўлди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бош мураббийи Хави «Барселона»ни бошқаришга рози бўлган. Бироқ келишувни амалга оширишда бир қатор тўсқинликлар бўлиши мумкин.

    Diario Sport’га кўра, ҳозирда каталон клуби «Ас-Садд» билан Хавининг шартномасини бекор қилиш борасида иш олиб бормоқда. Шартномада мутахассиснинг товон пули 1 миллион евро этиб белгиланган.

    Аввалроқ RAC1 ҳам Хавининг «Барселона»га розилик берганини тасдиқлаганди. Хавининг ноябрь ойидаги ФИФА кунларидан кейин ўз штаби билан жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши кутилмоқда.

    Унгача эса жамоа бош мураббийи вазифасини вақтинчалик Серхи Бархуан бажариб туради.

    «Барселона» Куманни истеъфога чиқаргани учун унга 12 миллион евро тўлаб беради

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Барселона» Рональд Куманни истеъфога чиқаргани учун нидерландиялик мутахассисга катта миқдорда компенсация тўлайди.

    El Pais хабарига кўра, 58 ёшли Куманга 12 миллион евро тўланиши керак.

    Эслатиб ўтамиз, Куман Ла Лига доирасида «Райо Вальекано»дан учралган мағлубиятдан сўнг ўз лавозимидан озод этилганди.

    «Бавария» 43 йил аввалги антирекордини такрорлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бавария» Германия Кубоги 1/16 доирасида «Боруссия М»га мағлуб бўлди (0:5).

    Бу Мюнхен клуби учун мусобақа тарихидаги энг йирик мағлубият бўлди. Шунингдек, бу «Бавария» учун барча мусобақаларда 1978 йилдан кейинги энг йирик мағлубият ҳисобланади. Жамоа ўшанда «Фортуна»га 1:7 ҳисобида мағлуб бўлганди. Шундан кейин «Бавария» бирор марта ҳам 5 ёки ундан кўп гол фарқи билан мағлубиятга учрамаган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    28.10.2021, 23:00   Изоҳ (0)   27655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2021. Асадхўжа Мўйдинхўжаев фаластинлик боксчини мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди

    28.10.2021, 22:15

    Ўзбекистон Кубоги. «ОКМК» сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига «Қизилқум»ни мағлуб этди, «Бунёдкор» ҳам ғалаба қозониб, ярим финалга чиқди

    28.10.2021, 20:45

    ЖЧ—2021. Лазизбек Муллажонов эронлик боксчидан устун келиб, кейинги босқичга йўл олди

    28.10.2021, 19:13

    ЖЧ—2021. Амалдаги жаҳон чемпиони Миразизбек Мирзахалилов америкалик боксчига енгилиб, мусобақани тарк этди

    28.10.2021, 16:44

    ЖЧ—2021. 28 октябрь куни 3 нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилади

    28.10.2021, 14:28

    Ла Лига. «Реал» ўз майдонида очко йўқотди

    28.10.2021, 07:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Женнифер Лопес концертидан сўнг Арманистондаги стадион майдони яроқсиз ҳолга келди

    Спорт | 8 август, 13:49

    Сунъий интеллект ёрдамида 1 йил олдин бедарак йўқолган сайёҳ жасади топилди

    Дунё | 8 август, 13:45

    Beeline кунлик абонент тўлови бўйича Рақобат қўмитаси кўрсатмасини бажарди

    Ўзбекистон | 8 август, 13:22

    Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатди

    Дунё | 8 август, 13:10

    Хитойда космик ракета синов пайтида қулаб тушди — ОАВ

    Дунё | 8 август, 12:59

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    Дунё | 8 август, 12:54

    Дунёдаги ягона бўлган оқ Ferrari 250 ГТО автомобили аукционга қўйилди (фото)

    Авто | 8 август, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.