Россия президенти Владимир Путин Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мулоқот чоғида давлат раҳбарлари Россия—Ўзбекистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бутун мажмуасини ҳар томонлама ривожлантиришга ўзаро мойиллигини тасдиқлаган.

Россия президенти Шавкат Мирзиёевга табрик хати ҳам йўллади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 24 октябрь куни президент сайлови бўлиб ўтди. Мамлакат бўйлаб очилган 10 мингдан ортиқ сайлов участкалари соат 08:00 дан 20:00 га қадар сайловчиларни қабул қилди. Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда жами рўйхатга олинган сайловчиларнинг 80,8 фоизи овоз берди.

Президент сайловининг дастлабки натижалари 25 октябрь куни соат 16:00 да эълон қилинади.