Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган президентлик сайловларида Тошкент вақти билан соат 11:00 га қадар 6 669 552 киши овоз берди.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жами сайловчилар сони 19 миллион 859 минг 127 кишини ташкил қилмоқда. Уларнинг 6 миллион 669 минг 552 нафари, яъни 33,6 фоизи овоз берди.
Ўзбекистон Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.
«Демак жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчиларини табриклаймиз», — деди Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бахром Қўчқоров.
Изоҳ (0)