• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонунбузилиш ҳолатлари ҳақида хабар келиб тушмади» — Марказий сайлов комиссияси раиси

    Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев 24 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 08:00 да бошланган президент сайлови қонунчилик ва демократик тамойилларга асосланган ҳолда бўлиб ўтаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    Фото: Марказий сайлов комиссияси

    «Эрталаб соат 08:00 да мамлакатимизда ташкил этилган 10 761 та сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради ва сайловчилар овоз беришга киришди. Жараён коронавирус пандемияси билан боғлиқ санитария-гигиена талабларига амал қилган ҳолда олиб борилмоқда», — деган у Тошкентда ўтказилган брифингда.

    «Сайловлар Конституцияга жорий йилда киритилган ўзгартиришлардан сўнг биринчи марта октябрь ойида ўтказилмоқда. 14—20 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз бериш бўлиб ўтди, унда 421 618 киши иштирок этди.

    Дунёнинг 37 та мамлакатида 54 та сайлов участкаси ташкил этилди. Биринчи навбатда шарқдаги — Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малайзия, Сингапур, Индонезия, Таиланд, Ҳиндистон ва Россиянинг Узоқ Шарқида сайлов участкалари очилди.

    Токио ва Сеулда Тошкент вақти билан эрталаб соат 04:00 да бошланган овоз бериш жараёни 25 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да Нью-Йоркда якунланади», — деб қайд этган Зайниддин Низомхўжаэв.

    Рўйхатдан ўтган сайловчиларнинг умумий сони 19 миллион 859 минг 127 нафарни ташкил этмоқда. Марказий сайлов комиссияси раиси бешта сиёсий партиядан номзодлар илк бор иштирок этаётган сайловолди ташвиқотида партиялар томонидан қонунбузилиш ҳолатлари қайд этилмаганини билдирган.

    Сайловни 971 нафар халқаро кузатувчи, жумладан, халқаро ташкилотлардан 631 нафар ва хорижий давлатлардан 340 нафар кузатувчи кузатмоқда. Шунингдек, партиялардан 53 700 нафар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан 10 700 нафар кузатувчи рўйхатга олинган.

    Сайлов жараёнини маҳаллий ва хорижий ОАВларнинг 1670 вакили ёритмоқда.

    Зайниддин Низомхўжаев сайлов қонунчилиги бузилиши ҳолатларини аниқлагудек бўлса, суд, прокуратура органлари ёки маҳаллий сайлов комиссияларига мурожаат қилиш мумкинлигини маълум қилган. Барча сайлов участкаларида қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан мурожаатлар учун телефонлар мавжуд.

    Мавзуга доир:

    • Фото: Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов оила аъзолари билан бирга сайловда овоз берди
    • Фото: Президентликка номзод Мақсуда Ворисова оила аъзолари билан бирга сайловда овоз берди
    • Фото: Президентликка номзод Алишер Қодиров рафиқаси билан бирга сайловда овоз берди
    • Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга овоз берди

    24.10.2021, 11:26   Изоҳ (0)   24677
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов оила аъзолари билан бирга сайловда овоз берди

    24.10.2021, 10:54

    Фото: Шавкат Мирзиёев оила аъзолари билан бирга овоз берди

    24.10.2021, 10:17

    Фото: Президентликка номзод Алишер Қодиров сайловда рафиқаси ишлайдиган мактабда овоз берди

    24.10.2021, 10:11

    «АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштиришга зарурат йўқ, Вашингтонда бу ҳақда билишади» — ТИВ

    24.10.2021, 10:04

    Фото: Ўзбекистон президентлигига номзод Нарзулло Обломуродов сайловда овоз берди

    24.10.2021, 09:46

    «Ҳар ҳолда, келажагимизни ўзимиз белгилаймиз». Отабек Умаров овоз беришга кетаётгани акс этган суратини эълон қилди

    24.10.2021, 09:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.