Ўзбекистонда 24 октябрь куни соат 20:00 да президент сайловида овоз бериш жараёни якунланди, деб хабар бермоқда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, соат 17:00 ҳолати бўйича сайловчиларнинг 71,8 фоизи иштирок этди. Вақт минтақасини ҳисобга олган ҳолда, овоз бериш жараёни АҚШ ва Европа мамлакатларида давом этмоқда.

«Gazeta.uz»нинг қайд этишича, сайловларнинг дастлабки натижалари 25 октябрь куни эълон қилинади.