Ўзбекистонда 24 октябрь куни мамлакат тарихидаги олтинчи президент сайлови бўлиб ўтди. Мамлакатдаги 10 761 та сайлов участкаси Тошкент вақти билан соат 08:00 да очилиб, соат 20:00 гача сайловчиларни қабул қилди. Соат 11:00 га келиб жами сайловчиларнинг 33 фоиздан ортиғи овоз беришда қатнашиб бўлган ва сайловни «бўлиб ўтган» мақомига чиқарган эди. Сайловчиларнинг бундай фаоллиги кейинги соатларда ҳам давом этди: Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, соат 17:00 ҳолати бўйича жами сайловчиларнинг 71,8 фоизи ёки 14 258 780 киши овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиб бўлган эди. Президентликка номзодлар овоз беришда оила аъзолари билан бирга иштирок этди.

«Дарё» Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги сайлов жараёнларидан тайёрланган фотолавҳаларни бир саҳифага жамлади.

Андижон вилояти

Андижон шаҳрида жойлашган Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида ташкил этилган 35-сайлов участкасида сайлов кутиларини пломбалаётган ходимлар.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган Давлат хизматлари марказида ташкил этилган 617-сайлов участкасида сайловчиларни кутиб олаётган давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходими.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти, Олтинкўл туманида жойлашган Давлат хизматлари марказида ташкил этилган 617-сайлов участкасида сайловчиларни рўйхатга олаётган участка сайлов комиссия аъзолари.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти, Баличқи тумани «Авесто» маҳалласида яшовчи, ўз уйида овоз бераётган 78 ёшли Маҳмуджон Каримов.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти Балиқчи тумани, «Навниҳол» маҳалласида жойлашган хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган 284-сайлов участкасида овоз бераётган янги келин-куёвлар Шоҳрух Қурбоев ва Феруза Валижонова.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти Балиқчи тумани, «Навниҳол» маҳалласида жойлашган хусусий ишлаб чиқариш корхонасида ташкил этилган 284-сайлов участкасига оилавий овоз бериш учун келаётган Умаровлар оиласи.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти Балиқчи тумани «Сирмоқ» маҳалласида жойлашган Балиқчи тиббиёт коллежида ташкил этилган 292-сайлов участкасига овоз бериш учун кириб кетаётган сайловчиларни назоратдан ўтказаётган ички ишлар ходими.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Андижон вилояти Балиқчи тумани «Сирмоқ» маҳалласида жойлашган Балиқчи тиббиёт коллежида ташкил этилган 292-сайлов участкасига сайлов бюллетенига ўзи муносиб деб билган номзодни белгилаётган сайловчилар.

Фото: «Дарё» / Элёр Мамажонов

Бухоро вилояти

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги академик лицей биносида жойлашган 3-Бухоро сайлов округига қарашли Бухоро шаҳридаги 23-сайлов участкасига онаси билан келган қизалоқ сайлов таклифномасига ҳайрат ва қизиқиш билан қарамоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро шаҳридаги «Жўйбор» маҳалласидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 34-сайлов участкасига келган имконияти чекланган фуқаролар брайл алифбоси асосида нашрдан чиққан президент сайловига доир сайлов варақасини тўлдирмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро шаҳридаги «Жўйбор» маҳалласидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 34-сайлов участкасига келган имконияти чекланган фуқаролар брайл алифбоси асосида нашрдан чиққан президент сайловига доир сайлов варақасини тўлдирмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Ғиждувон туманидаги 65-ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ташкил этилган 548-сайлов участкасига туман ҳокими ўзи танлаган номзодга овоз бериш учун оиласи билан кириб келмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Халқаро кузатувчилар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалида жойлашган 73-сайлов участкасида электрон рўйхатдан ўтиш жараёнлари билан танишмоқда.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Бухоро давлат университети ректори Бухоро шаҳридаги 20-сайлов участкасига келган қозоғистонлик Халқаро кузатувчилар билан ташриф қоғозини алмашди.

Фото: «Дарё» / Лайло Ҳайитова

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, «Қапчуғай» маҳалласи ҳудудидаги 730-сайлов участкаси. Сайловда овоз бераётган Ўзбекистон Қаҳрамони Лолахон Муротова.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани, «Қапчуғай» маҳалласи ҳудудидаги 730-сайлов участкаси. Сайловга велосипедда келаётган отахон.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона шаҳридаги 42-мактаб биносида жойлашган 24-сайлов участкаси. Давлат мадҳияси ижро этилмоқда. Юзига ҳимоя воситаси тақиб олган участка сайлов комиссияси аъзолари.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона давлат университети биносида жойлашган 71-сайлов участкаси. Сайловда овоз бераётганини тарихга «муҳрлаётган» талаба қиз.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида жойлашган 88-сайлов участкаси. Сайловга ёш боласи билан келган оила.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона шаҳридаги гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби биносида жойлашган 61-сайлов участкаси. Қўлида бюллетен ушлаган онахон ва унга бюллетенни қутига қандай ташлашни ўргатаётган участка сайлов комиссияси аъзоси.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Фарғона шаҳридаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида жойлашган 88-сайлов участкаси. Овоз бериш учун навбатда турган сайловчилар.

Фото: «Дарё» / Азизжон Эрматов

Наманган вилояти

Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейида жойлашган 114-сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари бошланишидан олдин дуо-фотиҳа қилинмоқда.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 83-сайлов участкасидан чиқиб келаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 149-сайлов участкасига овоз бериш учун кириб келаётган нуронийлар.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 142-сайлов участкасида президентликка номзодлар плакатларини кузатаётган она.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейида жойлашган 114-сайлов участкасига набиралари ҳамроҳлигида кетаётган отахон.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган муҳандислик-қурилиш институти академик лицейида жойлашган 114-сайлов участкасида овоз бериш жараёнларини кузатаётган хорижий кузатувчилар.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 119-сайлов участкасида овоз бериб қайтаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 1-сайлов участкасида овоз бераётган ёш оила.

Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

Наманган шаҳридаги 1-сайлов участкасига кираверишдаги кўриниш.

Қашқадарё вилояти

Бола кўтарган қашқадарёлик аёл президентлик сайловида иштирок этмоқда.

Фото: Отабек Қўлдошев

Деҳқонободлик аёл фарзанди билан бирга 220-сайлов участкасида президентлик сайловида овоз бермоқда.

Фото: Отабек Қўлдошев

Сайловда овоз бераётган қашқадарёлик она ва уни кутиб турган қизалоғи.

Фото: Отабек Қўлдошев

Деҳқонободлик фуқаролар 221-сайлов участкасида.

Фото: Отабек Қўлдошев

Сайловдан қайтаётган қашқадарёлик момо ва набираси.

Фото: Отабек Қўлдошев

Қашқадарёдаги сайлов участкаларидан бирида.

Фото: Отабек Қўлдошев

Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаев ва ўғли тумандаги 984-сайлов участкасида.

Фото: Шерзод Ҳасанов

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаридаги «Нурли келажак» маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони 80 ёшли Омон Умрзоқов ва Татяна Мироненко. 7-округ. 102-сайлов участкаси.

Фото: «Дарё»

Ургут тумани «Чағизмон» маҳалласида жойлашган 1062-сайлов участкасида сайловчининг ҳароратини текшириб кўраётган ходим. Сайлов участкасида 2964 нафар сайловчи рўйхатга олинган.

Фото: Дарё

Самарқанд тумани 34-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 823-сайлов участкасида сайловчилар тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Фото: «Дарё»

Пайариқ тумани 667-сайлов участкасида бугун бахт остонасига қадам қўяётган «Тоҳиршайх» маҳалласи фуқаролари келин-куёв Ҳақназар Лапасов ва Нилуфар Мавлонова ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз берди.

Фото: «Дарё» / Дилшод Ҳамидов

Тошкент шаҳри

Учтепа тумани, «Бешқайроғоч» МФЙ, Зиё-Саид кўчасидаги 206-сайлов участкаси.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Учтепа тумани, «Бешқайроғоч» МФЙ, Зиё-Саид кўчасидаги 206-сайлов участкаси.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Учтепа тумани, «Бешқайроғоч» МФЙ, Зиё-Саид кўчасидаги 206-сайлов участкаси.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Миробод тумани «Байналминал» маҳалласидаги 116-сайлов участкасида овоз бераётган аёл яқинида бувисининг овоз бериб бўлишини кутаётган қизалоқ.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Миробод тумани «Байналминал» маҳалласидаги 116-сайлов участкасида овоз бериш олдидан неварасига қараб қўяётган эркак.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Миробод тумани «Байналминал» маҳалласидаги 116-сайлов участкасида участка ходимига шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатаётган аёл.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман