«Миллий тикланиш» демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Алишер Қодиров Тошкентдаги 83-мактабда ташкил этилган 116-сайлов участкасида овоз берди. «Дарё» мухбирининг хабар беришича, номзодга рафиқаси М.Қодирова ҳамроҳлик қилган. Маълумот учун, М.Қодирова айнан шу мактабда ўқитувчилик қилади.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Журналистлар билан қисқача мулоқотда Алишер Қодиров оммавий ахборот воситалари ходимлари билан учрашув эртанги кунга режалаштирилганини таъкидлаб, бугун «байрамни нишонлаш»ни таклиф қилди. У «сайловолди жараён давомида ўз салоҳиятини тўла намоён эта олдим», деб ҳисоблашини билдирди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

Тадбирда бўлган россиялик журналистлардан бири номзоддан Россияга нисбатан муносабатини билдиришни сўраб, Россия Ўзбекистонга хавф соладими-йўқми, шу ҳақдаги фикрига қизиқди. Бунга жавобан Алишер Қодиров «Россия — дўст мамлакат» эканини таъкидлади.

Маълумот учун, Алишер Қодиров 1975 йил 12 мартда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида туғилган. Миллати — ўзбек. Маълумоти — олий. 1996 йилда Туркиянинг Эгей университетини (бакалавр), 2009 йилда Тошкент молия институтини (бакалавр), 2011 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Ихтисослиги — филолог, иқтисодчи.

Меҳнат фаолиятини 1996 йилда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Жиззах вилояти бошқармасида етакчи мутахассис вазифасидан бошлаган. 1997—2009 йилларда Давлат мулк қўмитасининг Жиззах вилояти бошқармасида етакчи мутахассис, бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

2009—2015 йилларда Жиззах вилояти Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган. 2015 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати. 2017—2019 йилларда жамоатчилик асосида Республика Маънавият ва маърифат марказига раҳбарлик қилган.

2019 йилдан шу кунга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси, партиянинг Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари лавозимларида ишлаб келмоқда. Шунингдек, Таълим-тарбия соҳасини самарали ислоҳ қилиш бўйича Олий Мажлис ҳузуридаги Парламент комиссияси раиси.

Оилали — икки ўғил, икки қизи бор. Рафиқаси М.Қодирова Тошкент шаҳридаги 83-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиси.