Гулкарамдан ҳам картошканики каби ажойиб мазали пюре тайёрлаш мумкин.

Фото: Wday

Чақалоқлар учун гулкарам пюреси рецепти

Фото: «Пожрем»

Агар чақалоққа қўшимча овқатлар бериш вақти келган бўлса, гулкарам пюреси жуда яхши вариант. Ушбу таомни ҳазм қилиш осон, аллергик реакцияга олиб келмайди. Ошқозон ҳамда ичакнинг меъёрида ишлашига ёрдам беради.

Керакли маҳсулотлар:

  • гулкарам – 1/2 бош;
  • зайтун ёғи – 50 грамм;
  • сув – 600 мл.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Гулкарам аввал совуқ, кейин қайноқ сув билан ювилади.
  2. Карам тузсиз сувда 20 дақиқа қайнаши керак.
  3. Қайнаб чиққач блендер ёрдамида майдаланади.
  4. Пюре бироз суюқлаштириш учун зайтун ёғи ва сабзавотли бульон қўшилади.

Гулкарам ва картошкали пюре

Фото: «vkusniblog.ru»

Гулкарам ва картошкали пюре жуда мазали ҳамда юмшоқ бўлиб, ҳар қандай инсонга маъқул келиши шубҳасиз.

Керакли маҳсулотлар:

  • картошка – 3 дона;
  • гулкарам – 1/2 бош;
  • сариёғ – 50 грамм;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Картошка тозаланади ва бўлакларга бўлинади.
  2. Гулкарам ҳам ювилиб, бўлакларга бўлинади.
  3. Сабзавотлар идишга солиниб, қайнатилади.
  4. Сабзавотлар пишгач, сувдан олинади ва блендер ёрдамида майдаланади.
  5. Таъбга кўра, сариёғ ва туз қўшилади.

Гулкарам ва қаймоқли пюре-шўрва

Фото: «the-spain.com»

Ушбу мазали таом, албатта, катталар учун тавсия қилинади. Шунингдек, дастурхонга тортиладиган биринчи таом сифатида истеъмол қилиш мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

  • гулкарам – 1/2 бош;
  • картошка – 2 дона;
  • қаймоқ – 200 мл;
  • пиёз – 1 дона;
  • саримсоқ – 1 бўлак;
  •  сариёғ – 50 грамм;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Пиёз ва картошка тозаланиб, майда тўғралади.
  2. Гулкарам бўлакларга бўлинади.
  3. Сариёғ эритилиб, унда пиёз қовурилади.
  4. Сўнгра картошка ва карам қўшилиб, устидан қоплагунча сув қуйилади.
  5. Туз ва гармдори қўшилиб, тахминан 25 дақиқа пиширилади.
  6. Сабзавотли бульон алоҳида идишга қуйилади ва 2 стакан қолдирилади.
  7. Бульон блендер ёрдамида яхшилаб аралаштирилади ва бир стакан бульон суюқлиги билан саримсоқ қўшилади. Қаймоқни ҳам қўшиб яна блендерда аралаштирилади.
  8. Қаймоқли гулкарам пюресини суюлтириш учун қолган бульондан қўшиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!