Айтишларича, бугунги кунда кўчмас мулк бозори турли хил янги қурилган бинолар билан тўйинган ва ҳашаматли кўчмас мулк истеъмолчиларини ҳайрон қолдириш жуда қийин. Аммо NRG’лик қурувчилар бунинг йўлини топишди ва NRG’нинг энг олди лойиҳаси бўлмиш U-Tower’нинг бир қисмини намуна сифатида яратдилар. Ишонч билан айтиш мумкинки, бу юқори даражадаги кўчмас мулк истеъмолчиларини бефарқ қолдирмайди, албатта. Гап яқинда барпо этилган шоурум ҳақида кетмоқда. У нафақат NRG U-Tower турар жой мажмуасидаги хонадоннинг майдони ва планировкасининг худди ўзгинасидир, балки NRG компанияси тарихида биринчи марта фасаднинг барча декоратив элементлари билан тўла-тўкис қават сифатида қурилган. Агар илгари мижозларга қурилаётган бинонинг ташқи кўриниши ва фасад материаллари компьютер экранларида намойиш этилган бўлса, энди эса NRG жамоаси ўзинг бор салоҳиятини ишга солиб, NRG U-Tower шоурумига нафақат ташриф буюриш, балки бинонинг фасадига ишлатиладиган материаллар фактурасини ҳис қилиш ва ташқаридан қандай кўринишига баҳо бериш имкониятини яратди.

Турар жой мажмуасида яшовчиларнинг максимал даражадаги қулайлигини таъминлашда бинонинг фасад қисмида юқори сифатли материаллар ишлатилади. Улар юқори ҳаво ҳароратига чидамли бўлиб, ёзнинг жазирама иссиғидан, қаҳратон қишнинг совуғидан ишончли ҳимоя қилиб, намгарчиликка ҳам бардошли ҳисобланади. Европада ишлаб чиқарилган алюминий профилли фасад элементлари шовқинга қарши яхши ҳимояни таъминлайди.

Мажмуа қурилиши энергия самарадорлиги, максимал даражадаги қулайлик, кам харажатли ва шу билан бирга экологик хавфсизликни таъминлайдиган халқаро илғор стандартларга мувофиқ олиб борилмоқда. Лойиҳа Breeam сертификатини олиш босқичида. Бутун дунёда танилган Breeam сертификати — бу кўчмас мулкнинг аъло сифат белгиси ҳисобланиб, мазкур кўчмас мулк барқарор ривожланишнинг юқори талабларига мувофиқ эканини англатади. Ушбу сертификат атроф-муҳитга бинонинг таъсири, сув ва энергиянинг харажати, ишлатилган материаллар, интерьер сифати ва бинонинг фойдаланувчиларига қулай фаолият олиб боришда нақадар шинамлиги ҳақида баҳо беради.

Шунингдек, NRG U-Tower шоурумида бўлажак холлнинг интерьери, шифт баландлиги ва ёритиш элементларининг қандай кўринишда эканлигини кўриш имконияти бор. NRG U-Tower’даги хонадонлар худдди шунақа юқори сифатли панорамали деразалар ва калит талаб қилмайдиган, «ақлли» уй тизимига уланган кириш эшиклари билан ўз эгаларига топширилади.

«Ақлли» уй тизимини қўшимча тўлов орқали буюртма бериш мумкин.

NRG U-Tower — бу юз метрлик баландликка эга, ҳар жиҳатдан такрорланмас ва ноёб бино. Унинг рамзий силуэти (лотинча U ҳарфи) ҳисобга олинадиган бўлса, у кўплаб кўзга кўринган бинолар билан қуршаб олинганига қарамай, пойтахт марказида ўзига хос бўлажак меъморий доминанта ролига даъвогар. Ҳашаматли ва премиум даражадаги NRG U-Tower турар жой мажмуаси хонадонларининг кўплаб турли хил планировкалари мавжуд, уларда барча ёшдаги яшовчилар қулайлиги учун барчаси ҳисобга олиниб, энг кичик деталларгача пухта ўйланган.

Мажмуада яшовчилар ва улар мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш учун хавфсизлик хизмати кун-у тун фаолият олиб боради, автомобиллар учун икки қаватли ерости тўхташ жойи мавжуд. NRG U-Tower ҳашаматли ва бахтли ҳаёт учун идеал шароитларни қидираётган барчани ҳайратда қолдиришга қодир.

NRG U-Tower шоуруми ҳақида юқорида айтиб ўтилган маълумотларга ишонч ҳосил қилишни истайдиган ҳар бир кишини меҳмон қилишга тайёр. NRG U-Tower савдо бўлими ходимлари шоурумда экскурсия ўтказишдан ва мажмуа ҳақида барча саволларга жавоб беришдан жуда ҳам мамнун бўлишади. Шунингдек, шоурумда NRG компаниясининг бошқа турар жой мажмуалари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Ҳайратланарли NRG U-Tower’га марҳамат.

NRG U-Tower шоурум ва сотув бўлимининг манзили: Тошкент шаҳар, Бунёдкор ва Қоратош кўчаларининг кесишмаси

Мўлжал: «Osmanli» турк ресторани

Шоурум локацияси

Сотув бўлимининг локацияси

Телефон: 1060

Сайт: www.u-nrg.uz

Telegram: t.me/nrguzb

Instagram: https://www.instagram.com/nrg_uzbekistan/

Facebook: https://www.facebook.com/nrg.uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида.