Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 11 ёшли велосипедчи юк автомобили ғилдираклари остида қолиб, ҳалок бўлди, дея хабар берди Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизматига таяниб «UzNews.uz».

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг 21 октябрь куни, тахминан, соат 11:00 ларда Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида 2010 йилда туғилган бола велосипедда ҳаракатланиб кетаётган вақтида, эҳтиётсизлик оқибатида, шу йўналишда ҳаракатланиб кетаётган 1963 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Howo русумли юк автомобилининг орқа ғилдираклари остига йиқилиб тушган.

ЙТҲ оқибатида болакай воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат бўйича тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.