«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
18:51, 17.10.2021 29265

Ажойиб сюжетга эга экани билан томошабинда қайта ва қайта кўриш истагини уйғотувчи 14 турк сериали

Актёрлар маҳорати, ўзига хос сюжет ва операторлик иши билан томошабинларни экран қаршисига михлаб қўйиши мумкин бўлган сериаллар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

«Қора-оқ севги» (2017–2018)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 8,1

Одамлар ҳаётини сақлаб қоладиган муваффақиятли шифокор қиз бошқалар жонини олишдан тап тортмайдиган йигит билан танишади. Тасодифан йўллари кесишган бошқа-бошқа оламга мансуб икки ёш ўртасида вақт ўтиши билан севги аланга ола бошлайди. Улар шунчалик бир-биридан фарқли эканидан бир қарашда муносабатлари узоққа бормайдигандек туюлади. Аммо ҳаммаси бошқачароқ бўлиб чиқади.

«Ада масали» ( 2021)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 8,2

Ҳазиран исмли қизга, у ишлайдиган ташкилотдан Ададаги бадавлат кимсанинг ерини ўзлаштириш вазифаси юклатилади. Бунинг уддасидан чиқишига бироз қолганида зиёфатлардан бирида ўзи билмаган ҳолда ўша йигит билан танишиб қолади. Уларни нима боғлаб турганини ҳатто хаёлига ҳам келтиролмаган жуфтлик бир-бирига ошиқ бўлади. Аммо кунлардан бир кун қизнинг нима учун Адага келгани ва мақсади нима экани фош бўлади.

«Тонг қуши» (2018–2019)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,4

Санем исмли қиз молиявий аҳволини яхшилаш учун опаси ишлайдиган реклама агентлигига ишга киради. Очиқкўнгил, самимий қаҳрамон фаолият юритаётган агентлик раҳбарини яхши кўриб қолади. Бир-бирига кўнгил қўйган жуфтлик қизиқарли воқеаларни бошдан кечиради. Томошабинлар 51 қисмдан иборат сериални кўриш давомида бахтга эришиш осон бўлмаслиги, кўп синовларга дуч келиш мумкинлигига амин бўлади.

«Маликам, менга қара» (2016–2017)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,7

Кичик шаҳарчадан Истанбулга кўчиб келган қиз ўзи ишга кирган корхона раҳбари билан тортишиб қолиш орқали танишади. Бир-бирига кўнгил қўйган жуфтлик ижтимоий келиб чиқиши турли экани сабаб узоқ вақт бирга бўла олмайди.

«Қурилиш: Усмон» (2019)

Фото: AdMe

IMDb рейтинг — 7,9

«Қурилиш: Усмон» сериали «Тирилиш: Эртуғрул»нинг сиквели. Унда жасур Усмоннинг бошқарув даври ўз аксини топган. Сериалда унинг нафақат фаолияти, балки яқинлари билан муносабатлари ҳам ўзига хос тарзда кўрсатиб берилган. Қолаверса, мухлислар томоша қилиш давомида севгининг қанчалик муҳим экани, инсоннинг ҳаётга бошқа назар билан қарашга ундашига гувоҳ бўлади.

«Жасур ва гўзал» (2016–2017)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,1

Муваффақиятга эришган бизнесмен йигит оиласининг аламини олиш учун кичик шаҳарга боришга қарор қилади. У ерда гўзал ва ақлли қизни яхши кўриб қолади. Қиз ҳам унга нисбатан айни туйғуларни ҳис қилади. Аммо тасодифан йигит севгилисининг қасос олиш учун келган кишининг қизи эканини билиб қолади.

«Қузғун» (2019)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,7

Мазкур сериалнинг сюжети ҳам «Жасур ва гўзал»никига ўхшаб кетади. Болалигидан отасининг қасосини олишни дилига тугиб катта бўлган йигит бунинг учун ҳамма режаларини шай қилиб қўяди. Эндигина ишга киришаман деганида ўзи билмаган ҳолда бир қизга ошиқ-у мубтало бўлиб қолади. Кейинчалик ўша қиз бир вақтлар отасига ёмонлик қилган кишининг дилбанди экани маълум бўлади. Шундан кейин энг қизиғи бошланади.

«Ватаним сенсан» (2016–2018)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 8,2

Воқеалар ривожи мамлакат учун осон бўлмаган даврга тўғри келади. Сериалнинг бош қаҳрамони бўлган ҳарбий ва унинг содиқ рафиқаси бир-бири билан ажрашишга мажбур бўлади. Хизмат вазифаси билан оиласидан узоқда бўлган ҳарбийнинг яқин дўсти унинг рафиқасига кўз олайтира бошлайди.

«Шахсият» (2018)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 9,1

Аввалроқ суд экспертизасида фаолият юритган қаҳрамон Альцгеймер касаллиги туфайли нафақага чиқишга мажбур бўлади. Шундан кейин у тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги ишларга қўл ура бошлайди. Сериалнинг ҳар бир қисмида раҳм-шафқат нималигини билмайдиган қарияга дуч келган қурбонлар ҳақида ҳикоя қилинади.

«Фи, Чи, Пи» (2017–2018)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,8

«Фи, Чи, Пи» Азра Кохеннинг асари асосида суратга олинган. Уч қисмдан иборат сериалдаги воқеалар тўсатдан ўз севгисини топган ёш балерина қиз атрофида рўй беради. Гўёки шундан кейин изига тушиши керак бўлган қизнинг ҳаёти аксинча остин-устин бўлиб кетади.

«Ҳаёт қўшиғи» (2016–2017)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,7

Сериалда алоқалари йўқолиб кетмаслиги учун болалигида бир-бири билан қуда бўлишга сўз берган дўстлар ҳақида ҳикоя қилади. Фарзандлари вояга етганидан кейин оталарининг ниятини хабар топади ва ҳаётларини ўзлари хоҳлагандек қуриш учун қўлидан келган ҳамма нарсани қилади.

«Ўлимга қадар» (2017)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,2

Сериалдаги бош қаҳрамон бир қизга ошиқ-у мубтало бўлиб қолади. Уларнинг тўйи куни қизнинг отаси вафот этади ва унинг ўлимида бўлажак куёв айбланади. Шундан кейин йигит умрининг 11 йилини қамоқхонада ўтказади. Агар жозибали адвокат қиз ёрдамга келмаганида озодликка чиқишини яна узоқ вақт кутишига тўғри келарди. Қиз уни айбсизлигини исботлаб, қаҳрамонни ўзига мафтун қилишнинг ҳам уддасидан чиқади.

«Сукунат» (2012)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 8,4

«Сукунат»да қийин вазиятда қолган 4 нафар дўстлар ҳақида ҳикоя қилади. Озодликдан маҳрум қилинган йигитлар у ерда кўплаб қийинчиликларни бошдан кечиради. Қамоқдан чиққанидан кейин эса дўстлигини давом эттира олмаслигини тушуниб етади ва йўллари айро бўлади. Аммо бир кун келиб тақдир уларни яна учраштиради.

«Тақдир ўйини» ( 2021)

Фото: AdMe

IMDb рейтинги — 7,5

Туркиялик қиз албаниялик йигитга турмушга чиқади. Аммо вақт ўтганидан кейин йигит унга Туркия фуқаролигини олиш учунгина уйлангани маълум бўлади. Шунга қарамай, у севгиси учун курашишга аҳд қилиб, йигит фаолият юритадиган фирмага ишга киради. Ўзи билмаган ҳолда фирманинг янги раҳбарига ошиқ бўлиб қолади, йигит ҳам унга нисбатан айни туйғуларни ҳис қилади.