Голливуд юлдузи Жорж Клуни BBC’га берган интервьюсида ўзининг сиёсий амбициялари тўғрисидаги саволга жавоб берган. Актёрнинг ҳисоблашича, унга президент бўлиш ёки бошқа сиёсий лавозимни эгаллаш керак эмас, деб хабар беради «Film.ru».
«Тинчгина яшаганим яхши. Бу йил 60 ёшга тўлдим ва рафиқам билан умримизнинг қолган йилларини хотиржам ўтказишга қарор қилдик… Шундай экан қолган умримни яхши ўтказиш йўли ҳақида қайғураман», — дейди Клуни.
Суҳбатда, шунингдек, у АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байданнинг сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, собиқ президент Дональд Трампни «тўнка» деб атаган. Клунининг ўзи фильмларида бир неча бор сиёсатчи ролини ижро этган, масалан, «Март кунлари» ва «Хайрли тун ва омад» картиналарида.
Аввалроқ Голливуднинг таниқли актёри Дуэйн Жонсон ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали АҚШ президенти бўлиш каби имконият туғилса, бундан фахрланишини ёзиб қолдирганди. Кейинроқ актёр Американи яхши кўришнинг юзта сабаби рўйхатига бошчилик қилган.
Изоҳ (0)