Disney+ компанияси «Уйда ёлғиз» кинофраншизасининг Home, sweet home alone номли ремейки трейлери тақдим этилганди. Оригинал фильмдаги бош роль ижрочиси Маколей Калкин ўзининг ушбу картинада роль ижро этиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга жавоб қайтарди, деб ёзади PeopleTalk.
Кўплаб мухлислар бош қаҳрамон — Маколей Калкиннинг картинада пайдо бўлишини кутмоқда, шу сабабли унинг ўзи Янги йил франшизаси ихлосмандларининг саволларига жавоб берди. Актёр Twitter’даги саҳифаси орқали Кевин Маккалистер ролига қайтмаслигини айтган.
«Салом. Бу саволни кўп беришаётгани учун шунчаки огоҳлантириб қўймоқчиман. Мен ‘Уйда ёлғиз’нинг ремейкида иштирок этмаяпман. Барчага омад тилайман», — деб ёзади Калкин.
Маълумотларга кўра, худди оригинал лентадаги каби бош қаҳрамон Маколей Калкиннинг ота-онаси уни Рождество байрамида уйида унутиб қолдиради. Унинг ролини «Жожо лақабли қуён» фильми билан танилган 13 ёшли Арчи Йетс ижро этади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида режиссёр Крис Коламбус Insider’га берган интервьюси давомида ҳозирда Disney+ учун қайта яратилаётган «Уйда ёлғиз» комедиясининг ремейкини муҳокама қилганди. Режиссёр янги версия нимага кераклигини умуман тушунмаслигини ва бундан «барибир яхши нарса чиқмаслигини» айтган.
Изоҳ (0)