• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги 6 та шаҳар ҳудудини кенгайтириш таклифини берди

    Ўзбекистоннинг амалдаги президенти, ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда вилоятнинг қатор шаҳарларида «яшил майдонлар» барпо этилиш таклифини билдирди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, Олмалиқ, Чирчиқ, Ангрен, Бекобод, Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилиб, ҳар бирида «Янги Ўзбекистон» уй-жой мавзелари, ижтимоий объектлар ва «яшил майдонлар» барпо этилади.

    «Бугунги кунда Чирчиқ шаҳрининг ‘Ифтихор’ маҳалласида барча зарур қулайликлар ва ижтимоий инфратузилмага эга янги турар жой мавзеси бунёд этилиб, 2,5 минг хонадонли 39 та кўп қаватли уй қурилмоқда. Кейинги босқичда, бу ерда яна 3,5 минг оилага мўлжалланган, 56 та замонавий уйлар барпо этилади. Ушбу тажрибани вилоятнинг бошқа шаҳарларида ҳам давом эттирамиз», — дейди давлат раҳбари.

    Шунингдек, Шавкат Мирзиёев пойтахтдан бу шаҳарларга 120 километр тезликда юрадиган замонавий электропоезд ҳаракати йўлга қўйилиши, бунинг учун 10 та электропоезд харид қилиниши ва уларда пойтахт билан ягона билет тизими жорий этилишини маълум қилган. Бундан ташқари, ушбу шаҳарлардаги 800 дан зиёд кўп қаватли уйларнинг марказлашган иссиқлик таъминотини яхшилашга, ярим триллион сўм ажратилади.

    «Энг муҳими, вилоят туманларини ўзаро ва пойтахт билан боғлайдиган Жамоат транспортини ривожлантириш дастури қабул қилинади. Дастур доирасида 20 та янги йўналиш очилади, 120 дан зиёд янги бекат қурилади, 13 та автостанция барпо этилади.

    Келгуси беш йилда Тошкент вилоятида 3,5 минг километр автомобиль йўллари ва 232 та катта-кичик кўприкларни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилиб, бунга 4 триллион сўм йўналтирамиз.

    Жумладан, пойтахтдан Улуғбек шаҳарчаси орқали Чирчиққа олиб борадиган янги автомобиль йўли барпо этилади. Шунингдек, вилоят инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига қўшимча 100 миллион доллар ажратилади», — дейди Шавкат Мирзиёев.

    Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Қаршидаги Президент мактабига ташриф буюриб, ўқувчилар билан суҳбатлашгани, Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилгани, Қоракўлдаги Халқаро математика мактабини бориб кўргани тўғрисида хабарлар берилганди.

    Мавзуга доир: «Мигрантлар — фидойи фарзандларим». Шавкат Мирзиёев мигрантлар даромадини солиққа тортиш бўйича ўз позициясини маълум қилди

    16.10.2021, 16:31   Изоҳ (0)   22274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тошкент вилоятида туристик зоналарни барпо этишга 1 млрд доллар инвестиция жалб этилади» — Шавкат Мирзиёев

    16.10.2021, 15:30

    Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд долларга етди

    16.10.2021, 15:09

    Термизда Ўзбекистон—Афғонистон музокаралари бошланди

    16.10.2021, 14:08

    Қарши—Самарқанд—Қарши йўналиши бўйича бир ойга «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

    16.10.2021, 13:07

    Ўзбекистон Афғонистондаги масжидда юз берган портлашни кескин қоралайди — ТИВ

    16.10.2021, 12:06

    «Мигрантлар — фидойи фарзандларим». Шавкат Мирзиёев мигрантлар даромадини солиққа тортиш бўйича ўз позициясини маълум қилди

    16.10.2021, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка круиз лайнерининг 134 нафар йўловчисида ғалати вирус аниқланди

    Дунё | 18 июл, 20:45

    “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан Брайан Мбеумонинг трансфери бўйича келишувга эришди

    Спорт | 18 июл, 20:31

    Қозоғистонда хотинини 10 йил давомида уриб келган собиқ дипломат 6 йилга қамалди

    Дунё | 18 июл, 20:30

    Умрбоқий муҳаббат: ҳиссиётлар фалокатдан кучли эканини исботловчи 5 та фильм

    Лайфстайл | 18 июл, 20:15

    Кўкдаладаги заправка портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

    Ўзбекистон | 18 июл, 20:07

    Сизнинг рухсатингизсиз ишга жойлаштириб қўйишса нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    Ўзбекистон | 18 июл, 19:55

    Ким Чен Ин очилганига уч ҳафта ҳам бўлмаган туристик курортни хорижликлар учун ёпди

    Дунё | 18 июл, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.