• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қандли диабет касаллигида оёқлар парвариши

    Қандли диабет касаллигида қонда глюкоза миқдорининг ошиши майда қон томирларини ва асаб толалари рецепторларини шикастлайди, бу тўқималарни озиқланиши ва қон билан таъминланишнинг бузилишига олиб келади. Натижада оёқларда жиддий асоратлар ривожланиши учун замин яралади.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қандли диабет касаллигида оёқларда яра ривожланишининг асосий омиллари

    • Оёқ кийимининг ҳар қандай нуқсонлари – терининг эзилишига ёки ишқаланишига, микроишемияга олиб келади, натижада яра пайдо бўлади.
    • Тана вазнининг ортиши оёқнинг ҳар бир бўғимига, айниқса, кафти юзасига юк тушишини кўпайтиради.
    • Тери юзасининг қалинлашиши – қандли диабет касаллиги фонида терида метаболик жараён бузилиши туфайли юзага келади.
    • Терининг майда жароҳатлари.
    Оёқларни парвариш қилиш қоидалари
    1. Тери қуриб қолмасин. Ҳар куни оёқларни оддий болалар совуни билан яхшилаб ювиш лозим, сув ҳарорати юқори бўлмаслиги керак. Ювиш жараёнида бармоқлар орасидаги терига алоҳида аҳамият берилади. Оёқлар юмшоқ сочиқ билан яхшилаб артилади ва намлантирувчи кремлардан фойдаланилади. Терининг эластиклигини сақлаш зарур, чунки қон томирларининг узоқ вақт шикастланган ҳолда бўлиши терини жуда қуриб қолишига ва осонлик билан ёрилишига сабаб бўлади. Яхши ёритилган жойда оёқлар ва кафт кўздан кечирилади. Бармоқлар орасидаги терига, тери қатламидаги ёриқлар, тирналган, қавариқ жойлар, яралар, тери рангининг ўзгаришига, ҳарорат ва таъсирни сезиш қобилиятига эътибор берилади.
    2. Тирноқларни жуда қисқа қилиб ва бурчакларини айлана тарзда олиш мумкин эмас.
    3. Пойабзал қулай бўлсин. Пойабзални синчиклаб танлаш лозим, у тегишли ўлчамда ва қулай бўлиши керак. Орқа тарафи мустаҳкам, усти юмшоқ, тумшуғи кенг ёки тўртбурчак шаклда, амортизацияси яхши спорт пойабзали ёки кроссовка кийган маъқул. Бу каби пойабзалларнинг патаклари олинади ва уларни вазиятга қараб алмаштириш мумкин, масалан оёқ шишганда.
    4. Оёқларингиз тагини асраш керак. Кўчада ҳам, уйда ҳам оёқяланг юриш тавсия этилмайди. Табиий матолар – жун, пахтадан тайёрланган оқ тусли пайпоқ кийган маъқул. Пайпоқ резинаси оёқни қисмаслиги керак, акс ҳолда оёқларда қон айланиши бузилиши мумкин. Пайпоқларни иложи борича ҳар куни алмаштириш керак.
    Оёқдаги яраларни даволашда эътиборли бўлиш лозим

    Қандли диабет касаллигида оёқ кафтлари озгина шикастланса ҳам узоқ вақт битмайди ва фаол даволашни талаб этади. Бундай пайтда яраланган жойга антисептик суртилади – масалан, 70 фоизли этил спирти 3 фоизли перекись водород эритмаси билан аралаштирилади. Зелёнка ёки йод каби антисептиклардан фойдаланиш мумкин эмас, чунки дорининг ранги шифокорга яллиғланиш даражасини ва инфекция бор, йўқлигини аниқлаш имконини бермайди. Агар яра 2-3 кун давомида битмаса, шифокорга мурожаат қилиш зарур. Ўз-ўзини даволашда касаллик чуқурлашиб кетмаслигининг олдини олиш керак.

    Шифокор Хуршид Аъзамхўжаев тавсиялари асосида тайёрланди.

    Мавзуга доир:

    • Қондаги қанд миқдорини оширадиган 6 одат
    • Ширин ҳаёт: қондаги глюкоза миқдори организмга қандай таъсир кўрсатади?
    • Болаларда қандли диабетнинг 7 та дастлабки симптомлари
    • Инсульт, қандли диабет ва гипотиреоз: юздаги ўзгаришларга қараб аниқлаш мумкин бўлган касалликлар
    • Ҳеч қандай сабабсиз озиш: вазн ташлашга олиб келувчи соғлиқдаги 6 муаммо

    13.10.2021, 13:57   Изоҳ (0)   22251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фойдали ҳамда мазали: юқори қон босими эгалари учун тавсия этиладиган DASH диетаси

    13.10.2021, 08:55

    Етилганми ёки йўқ: хурмо танлашда нималарга эътибор бериш керак?

    12.10.2021, 08:47

    Болаларда учрайдиган рахит касаллиги аломатлари, асоратлари ва профилактика чоралари

    11.10.2021, 08:27

    Ёқимсиз ҳолатдан қочиш учун нима қилиш керак? Ҳаддан ортиқ терлайдиган одамларга асқатадиган 10 тавсия

    10.10.2021, 20:56

    Иммунитет пасайишининг сабаби ва белгилари

    10.10.2021, 09:45

    Кўзни ишқалаш, макияжни ювмаслик ва кўриш қобилиятининг ёмонлашишига сабаб бўладиган бошқа одатлар

    08.10.2021, 14:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.