• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тил — эл руҳи

    1989 йилнинг 21 октябрида Ўзбекистонда мамлакат мустақиллиги рамзларидан бири — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган эди. 2020 йилдан бошлаб бу сана Ўзбек тили байрами сифатида нишонланмоқда. «Дарё» ушбу сана муносабати билан октябрни «Ўзбек тили ойлиги» деб эълон қилади ва ой давомида ҳар куни тил масаласида турли йилларда қилинган ва ҳамон ўз долзарблигини йўқотмаган чиқишлар, нутқлар, мақолаларни қайта чоп этади.

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Иллюстрация: «Дарё» / Дилзода Ҳамиджонова

    Тил — эл руҳи

    Мазкур сатрлар август ойининг бошларида қоғозга тушмоқда. Улар то журналхонларга етиб боргунча орада икки-уч ой ўтса керак. Давримиз тезкор. Вақт шу қадар тез кечиб, воқеалар шу қадар тез ривожланмоқдаки, бугун муҳим бўлиб ҳисобланган фикр эртага жўн бўлиб қолиши ҳеч гап эмас. Кеча жуда қалтис бўлиб туюлган ўта жиддий фикр бугун аслида оддий гап эканлиги аён бўлиб қолаётир. Демак, фикр салмоғига баҳо беришда ўзига муносиб тош қўймоқ лозим экан. Етмиш йилдан ортиқ давр тарихимиздаги воқеа-ҳодисаларга, пала-партиш чиқарилган миллионларча катта-кичик қарорлар, буйруқлар, қонунлар ва кўрсатмаларга баҳо беришда ҳовлиқибмиз.

    «Корхоналар эгаларидан тортиб олинсин!» Тортиб олинди ва… эгасизлик юз берди.

    «Колхозлар тузилсин!» Колхозлар тузилди ва… дастурхонимиз қуп-қуруқ бўлиб қолди.

    «Саксонинчи йилда коммунизмда яшаймиз!» дея айюҳаннос солдик ва… турғунлик ботқоғига бота бошладик.

    «Синфсиз жамият қурамиз», дедик ва зиёлиларимиз гулидан айрилиб-айрилиб келяпмиз.

    «Қўриқ ва бўз ерларни ёппасига ўзлаштирамиз», дедик ва миллион-миллион гектар ерни топтадик, миллион-миллион кишиларни сунъий равишда ўз тарихий ватанларидан жудо қилиб қўйдик. Уларнинг муайян қисми ўзининг она тилини унутиб, «русскоязычное население» — рус тилида гаплашувчи аҳоли тўдасига қўшилди. БАМ, КамАЗ сингари ҳайбатли қурилишлар ўз тилини унутганлар сонини кўпайтирди ва ҳамон кўпайтирмоқда.

    «Бора-бора миллий тиллар йўқолиб, умумий бир тил вужудга келади!» деган шиор ўртага ташланди ва қанча вақт шу шиор руҳи остида хизмат қилдик ва яшадик. Бу ҳол ҳам она тилига бўлган муносабатга салбий таъсир этди ва рус тилида гаплашувчи аҳоли сонини тобора ошира борди. Ўн бешта иттифоқдош жумҳуриятнинг ўн тўрттасида миллий мактаблар йил сайин камая бошлади. Тақдирнинг тақазосини қарангки, ана шу ўн тўрт жумҳуриятда ўз тилига давлат тили мақоми бериш ҳақида қонун қабул қилинди. Ўта зарурат туфайли шу ҳол юз берди.

    Россияда эса ўз тили дахлсиз, рақобатсиз, тўла ҳуқуқли тил бўлгани учун унга давлат тили мақомини бериш учун қонун қабул қилиш шарт эмас эди, албатта. Шу сабабли Россияда тил ҳақида қонун қабул қилинмади. Агар ўзбек тили Ўзбекистонда, украин тили Украинада худди рус тили Россияда эгаллаган мавқега эга бўлса, ўйлайманки, тил ҳақида махсус қонун қабул қилиб ўтирмасдик. Зарурати бўлмаган ишга қўл уриб ўтирилмайди-да. Бинобарин, ўн тўртта иттифоқдош жумҳуриятда давлат тили ҳақида қонун қабул қилиниши ўз тилларини ҳимоя этиш ва қонуний мавқейини тиклаш учун амалга оширилди. Бу осонликча бўлгани йўқ, албатта. Тил — элнинг руҳи. Тил бўлмаса эл ҳам йўқ. Эл бўлмаса, турган гапки, тил ҳам йўқ.

    Мана, салкам икки йилдирки, давлат тили ибораси тез-тез оғизга олинади, бу ибора, айниқса, ўтган йили бир қатор жумҳуриятлар тилларига, жумладан, Ўзбекистонда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган йилда муттасил оғиздан тушмади. Тил учун курашда ҳар бир халқ ўзлигини кўрсатишга интилди. Тил ҳақида қабул қилган қонуннинг даражаси ва савиясига қараб халқнинг сиёсий онги, миллий камолот даражасини белгилаш мумкин. Шу сабабли ҳам ўн тўртта иттифоқдош жумҳуриятда қабул қилинган қонунлар ўн тўрт хилдир — мен бу қонунларни ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келдим.

    Ўзбекистон ССРнинг тил ҳақидаги қонуни агар бу йил қабул қилингандами, ўйлайманки, янада мукаммалроқ бўларди. Лекин бу қонун ўтган йил учун инқилобий бир ҳодиса эди. Умуман олганда, бу қонун етмиш йилдан ортиқ совет даври тарихимизда улкан сиёсий аҳамиятга молик тарихий ҳужжатдир. Менимча, тил ҳақидаги қонунимиз бу йил қабул қилинган Мустақиллик декларациямизга билвосита тамал тоши ва туртки бўлди. Аслида, аввало Мустақиллик декларацияси, кейин Асосий қонун — Конституция, ундан кейин эса Тил ҳақида қонун қабул этилиши табиий ва изчил бўлур эди. Замона зайли, давр тақозоси, вужудга келган вазият, яъни тарих ҳукми воқеалар силсиласини ўзи белгилаб берди — биринчи бўлиб Тил ҳақидаги қонунимиз вужудга келди. Кези келганда шуни шоҳид ва иштирокчи сифатида, тўла масъулият ҳис этган ҳолда таъкидлашим керакки, тил учун бўлган курашда олдинги сафда, асосан, қалам аҳли, қисман илм аҳли борди.

    Ўзбек тилига Ўзбекистон ССРда давлат тили мақоми берилишига ғашлик билан қараганларнинг олдинги сафида (ҳар кимсани ва ҳар бир нарсани ўз оти билан аташга ҳақлимиз энди, умуман шундай қилишга ўрганишимиз шарт) юқорида тилга олганим — жумҳуриятимизга келиб қолган ва яшаб турган рус тилида гаплашувчи аҳолининг вакиллари бўлдилар. Рус тилида гаплашувчи аҳоли кимлардан иборат эканлиги ҳақида бундан илгари эълон қилинган мақолаларим ва «Тил — тақдир демак» деган рисоламда ҳам сўз юритган эдим. Тил муаммолари билан изчил шуғулланишда давом этар эканман, бу борада янги-янги фактларга дуч келмоқдаман, улар асосида янги фикр-мулоҳазалар туғилмоқда. Энди шулар хусусида сўз юритаман.

    Маълумки, «русскоязычное население»ни, асосан, уч қисмга бўлиш мумкин.

    1. Миллий тиллар йўқолиб кетади, деган сохта назарияга учиб, ўз она тилига менсимай қараб, унутиб қўйган «собиқ» ўзбеклар, уларнинг болалари ва невараларининг маълум қисми, булар жуда оз сонли бўлса-да, анча хавфлидир;

    2. Иттифоқдош жумҳуриятга келиб қолган рус аҳолиси;

    3. Бошқа иттифоқдош ва мухтор жумҳуриятлардан, турли минтақалардан зўравонлик билан келтирилган ёки бўлмаса тўқ турмуш илинжида ва ўзга сабаб-у баҳоналар билан ўз тарихий ватанини тарк эта олган турли-туман эл ва элатлардан иборат аҳолидир. «Русскоязычное население»нинг рус бўлмаган қисмини тўла бахтли деб билмайман, балки улар орасида ўзини бахтли деб сановчилар топилар. Умуман олганда эса ўз тарихий ватанидан жудо бўлиш, тилини унутиш, менингча, бахтлилик нишоналари эмас. Бир адиб сифатида мен уларни тушунаман. Заминдан — ўз тарихий ватани — ота-боболарининг хоки туроби ётган табаррук тупроқдан айрилганлар, агар улар ватан соғинчи ва туйғусидан жудо бўлган бўлсалар, кўп нарсани чуқур тушуна олмайдиган, буйруқни сўзсиз ижро этаверадиган қиёфасизларга айланиб қолишлари ҳеч гап эмас экан. Бу менинг ўз фикрим, бошқалар шу фикримга қўшилишлари шарт деган талабдан мутлақо узоқман. Лекин мисоллар келтириб, фикримни исботлаш ҳуқуқимдан, албатта, фойдаланаман.

    Хўш, 1868 йили Самарқанднинг буюк осори-атиқаларини тўпга тутқаздирган ким эди?! Генерал Кауфман эди! Тўғри, унинг орқасида мустамлакачи ва шовинист чор ҳукумати қутқулаб турарди. Россиянинг, рус халқининг бошига бадбахт кунларни солган ўша ўзи рус эмас-у, лекин рус тилида гаплашувчи аҳолининг типик ва йирик вакили Сталин эмасми? Қотиллар, ёмон одамлар ҳамма миллатлар орасида бўлади, ўз элдошлари орасида ва ўз юртида яшаб туриб ҳам ёмон ишга қўл урувчилар сон мингтадир. Лекин Ватанидан айрилган, она тилини унутган кимсалар ёмонликни ошириброқ, ёвузликка етказиб адо этар эканлар, дўпписини олиб кел деса, бошини олиб борар эканлар. Балки, халқнинг умумий бешиги — ватан, аждодлар руҳи ва авлодлар олдидаги масъулият одамни одамийроқ қилиб, инсофга чорлаб, ёмон ишлардан тийиб турармикан-а!

    Яхши одам қаноатли бўлади, унча-мунчага туғилган ерини ташлаб кетавермайди, яхши кунлар келишига умид билан, борига қаноат ҳосил қилиб яшайверади. Лекин сиёсий сабабларга кўра Ватанни тарк этишга мажбур бўлиш — бу бошқа масала. Бундай шахс ҳамиша ватан соғинчи билан яшайди, биринчи имкон туғилиши биланоқ ватанга қайтиш чораларини кўради. Заҳириддин Муҳаммад Бобур гарчи Ҳиндистон подшоҳи бўлса-да, ҳамиша она юрти соғинчи билан яшаганини эслайлик. Ёки бўлмаса, Сталин зулми билан, Берия буйруғи билан ўз юртларидан бадарға қилинган қрим татарлари ҳамиша ватанга қайтиш армони билан яшаб келдилар ва биринчи имконият туғилиши билан ўз тарихий ватанлари — Қримга кўчиб кета бошладилар. Уларнинг бу интилиши диққатга сазовор ва ибрат олишга лойиқдир.

    Ўзбекистонда қатағонни амалга оширган, Фитрат, Чўлпон, Абдулла Қодирий, Усмон Носирларни сўроқ қилганларнинг номларини ва кимлигини эслайлик. Улар, асосан, тарихий ватанидан айрилган, ўз она тилини бой бериб қўйган кимсалар эди. Борингки, «Ўзбек иши» деган туҳматни ўйлаб топганлар ҳам ўшандайларнинг бугунги давомчилари эмасми! Хуллас, ватан ва тил эгизак тушунчалардир. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, иттифоқдош жумҳуриятларда, жумладан, Ўзбекистонда шундай адолатли тил сиёсати олиб борайликки, барча эл ва элатлар ўз она тилларида гаплаша олиш даражасига эришсинлар, ўзлари бошқа миллат вакили бўла туриб, ўзга миллат тилида гаплашишга мажбур бўлиб қолмасинлар. Ўзбек миллатининг сони ва тилимизда сўзлашувчиларнинг миқдори ўзгаларнинг она тилларини унутиб юборишлари ҳисобига кўпайишини сира ҳам истамаймиз ва бунга ҳеч зарурият ҳам йўқ.

    Тил ҳақидаги қонунимизда ҳам ана шу нарса ўз ифодасини топган: жумҳуриятимизда барча халқларнинг тиллари эркин ривожланаверади. Қонуннинг 26-моддасида айтилганидек, «Ўзбекистон ССРда яшовчи барча миллатлар миллий-маданий жамиятлар ва марказлар тузиш ҳуқуқига эгадирлар». Шу моддага суянган ҳолда жумҳуриятимизда ўнга яқин ана шундай миллий-маданий жамият ва марказлар тузилди ва қизғин иш олиб бормоқда. Ватанидан жудо бўлган эл ва элатларни тарихий она юртга муҳаббат ва соғиниш руҳида тарбиялашда ана шу маданий жамият ва марказлар катта ишлар қилиши мумкин. Бунда илғор ватанпарвар зиёлилар, жумладан, ёзувчилар йўлчи юлдузлик қилишлари турган гап. 1944 йили Сталин зулми билан ўз она юртларидан ноҳақ Ўзбекистонга ҳайдаб келтирилган қрим татарларнинг ҳамиша тарихий она Ватанга қайтиш нияти билан яшаб келишларида шу халқ зиёлилари, биринчи навбатда қрим татар адиблари ижодининг аҳамияти ва даъваткорлиги ниҳоятда каттадир. Булар доим адолат тикланишига ишонч билан яшади, ўз она тилини унутмади. Бизнинг халқимиз эса ўз қардошларига ҳамиша мурувват кўрсатиб келди.

    Умуман, она тилига ва она Ватанга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялашда бадиий ижоднинг, айниқса, она тили маҳсули бўлмиш сўз санъатининг аҳамияти ниҳоятда кучлидир. Мамлакат бўйича у ёқдан-бу ёққа кўчиб юрувчи миллионлаб кишиларнинг вужудга келишига сабаб мафкуравий ишларнинг бўшашиб кетганлиги, урушдан кейин вужудга келган авлодни она заминга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш ишига етарлича эътибор берилмаганлигида деб биламан. Ноқоратупроқ минтақадаги 140 минг қишлоқдан 100 мингдан ортиғи бугунги кунда ҳувуллаб қолганига ҳам бош сабаб она заминга меҳрнинг сусайишидир, демак, мафкурачилар, биринчи навбатда адиблар бу борада камчиликларга йўл қўйибдилар, деб ҳисоблайман.

    Жароҳатларнинг тури ва хили кўп. Маънавий жароҳатнинг биринчи малҳами сўз санъатидир. Она тили эса сўз санъатининг асоси ва мангу булоғидир. Ўн тўртта жумҳуриятда қабул қилинган тил ҳақидаги қонунлар халқларни миллий заминга чамбарчас боғлаши билан сўз санъати — миллий адабиётлар ривожланишига ҳам баракали таъсир этажак.

    Ўзбекистон ССРнинг «Ўзбекистон ССР давлат тили ҳақидаги қонуни» катта аҳамиятга эга бўлганига қарамай, уни мукаммал деб бўлмайди, бу ҳақда юқорида ҳам тўхталиб ўтдим. Уни мукаммаллаштириш парламентимизда амалга оширилишига ишонаман — ҳаётнинг ўзи буни кун тартибига қўйиши турган гап, чунки қонунлар ҳам вақт ва тарих олдида имтиҳондан ўтажаклар. Лекин ҳозирги вазифамиз амалдаги қонунни бажаришдир. Ушбу қонуннинг 28-моддасида бундай дейилади: «Ўзбекистон ССР давлат ҳокимияти ва давлат бошқарув муассасаларининг, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар ва идораларнинг раҳбарлари ўзларига тобе соҳа доирасида ушбу қонун талабларига риоя қилинишига шахсан жавобгардир». Хўш, қонун талабларига риоя қилинишига шахсан жавобгар раҳбарлар ким ва улар ўзларига юклатилган вазифаларни бажармоқдаларми?

    Афсуски, турли идоралардаги катта-кичик раҳбарлар ва маъмурий ходимларнинг жуда кўпчилиги ўзбек тилини билмайди ва очиғи, айримлари билишни хоҳламайди ҳам. Шу кеча-кундузда қаерга борманг, ким билан суҳбатлашманг, давлат тили қонунининг бажарилиши жуда суст кетяпти, ҳатто қонун қабул қилингани сезилмайди ҳам, деган ҳақли эътирозларни эшитасиз. Демак, жумҳурият ҳукумати бу борада раҳбарларнинг масъулиятини оширадиган бирор тадбир белгилашига зарурат пайдо бўлиб қолибди. Ўзбекистон ССРнинг давлат тили тўғрисидаги қонунини амалга ошириш комиссияси таркибига жиддий назар солсангиз, таажжубки, тил ҳақидаги қонун лойиҳалари муҳокама қилинганда бетараф турганлар ҳам, икки тилликни талаб қилганлар ҳам, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилишига мутлақо қарши бўлганлар ҳам бор. Аҳвол шундай бўлгач, қандай қилиб тил ҳақидаги қонунни амалга ошириб бўлсин?! Демак, комиссия таркибини қайта тузиш, тилимиз фидойиларини комиссияга киритиш, мутасаддиларнинг масъулиятини кучайтириш керак.

    Энди федерация шароитида тилга муносабат масалаларига тўхталаман. Маълумки, федерациянинг биринчи белгиси шуки, федерацияни ташкил этган миллий субъектлар — иттифоқдош жумҳуриятларнинг давлат тилларининг қўлланилишидир. Федерацияда нечта иттифоқдош жумҳурият бўлса, шунча давлат тили бўлиши қонуний ҳисобланади, ягона бир тил давлат тили бўлса, федерациянинг бош принцип ва шартларидан бири инкор этилган бўлади. СССР ҳозир 15 иттифоқдош жумҳуриятдан иборат экан, унинг давлат тиллари ҳам ўн бештадир.

    Рус тили — миллатлараро алоқа воситаси бўлиши мумкин. Лекин, агар федерациянинг бир қисми бўлмиш Россиянинг тили иттифоқ тили деб ҳисобланса, у ҳолда СССРни Россия деб аташга тўғри келарди. Бу қонунан федерация принципига зиддир. Тил сиёсати ва қўлланилиши хусусида қуйидаги таклифларни билдираман.

    1. Совет Иттифоқи федерация бўлгани сабабли шу федерацияни ташкил этувчи субъектлар — иттифоқдош жумҳуриятларнинг давлат тиллари Марказий давлат ва жамоат органларида тенг ҳуқуқли равишда қўлланилсин. Федерацияда уни ташкил этган ҳар субъектнинг тили ҳар борада, марказий идораларда ҳам тенгдир, акс ҳолда федерация бўлмай қолади.

    2. Жумҳурият газета ва журналларининг барчаси қайси тилда чиқишидан қатъи назар давлат тилида ёзилган материалларни кўриб чиқиши ва ёритиш учун қабул қилиши қонун билан мустаҳкамланиши керак. Тил ҳақидаги жумҳурият қонунига келгуси сессияда шу ҳақда махсус модда киритиш лозим. Токи давлат тили ўз территориясида тўла ҳуқуққа эга бўлсин. Ҳозир эса ўзбек тилида газета-журналлар чиқарадиган редакциялар русча материалларни кўриб чиқиш ва ёритиш учун қабул қилгани ҳолда, Ўзбекистондаги русча газета ва журнал редакциялари ўзбек тилидаги материалларни қабул қилмайди. Ҳолбуки, уларда таржимонлар штатлари ҳам бор.

    3. Совет Иттифоқи давлат ва жамоат ташкилотларининг органлари бўлмиш «Правда», «Известия», «Комсомолская правда», «Литературная газета», «Советская культура» газеталари, «Коммунист», «Партийная жизнь» ва бошқа журналлар иттифоқдош жумҳуриятлар давлат тилларида ёзилган материалларни кўриб чиқиш ва ёритиш учун қабул қилиши лозим. Ана шунда федерация принципига риоя қилинган бўлади. Марказий радио ва телевидение фақат рус тилида эшиттириш ва кўрсатувлар олиб бориши федерация принципига зид. Аслида, иттифоқдош республикаларнинг барча тиллари қўлланилиши керак. Совет Федерациясини янгилаш лозим бўлса, ишни иттифоқдош республикаларнинг тилларини тенг ҳуқуқ асосида қўллашдан бошлаш керак. Ўзбекистон ССР иттифоқ олдига шу масалани қўйиши иттифоқдошларимиз талаби ва эҳтиёжига ҳам мос тушади, деб ўйлаймиз. Мен ҳисоблаб кўрдим: «Известия», «Правда», «Труд» ва бошқа газеталарнинг саҳифалари, асосан, Россияга тааллуқли масалаларни ёритишга сарфланади. Ўзбекистон учун ҳар йили ажратиладиган ўрин 0,0001 фоизни ҳам ташкил этмайди. Ваҳоланки, Ўзбекистон йирик жумҳуриятлардан бири бўлиб, аҳолисининг сони мамлакат аҳолисининг 7 фоиздан ортиғини ташкил этади, муаммоларимиз, дардларимиз, режаларимиз эса кўп.

    Иттифоқдош жумҳуриятлар, шу жумладан, Ўзбекистон ССРнинг давлат тили Иттифоқ миқёсидаги қонуний ўринни эгаллаши учун аввало ўзимизда тўла қадрланиши зарур. Масалан, мен ҳеч тасаввур қилолмайман. Бирор мамлакатда, айниқса, ўзининг бой тарихига эга, маданий ва элпарвар деб билган мамлакатда, масалан, Эрон, Франция, Россия, Польшада давлат тилини билмайдиган шахснинг ҳукумат аъзоси бўлиши мумкинмикин? Мен бу саволга мумкин деган жавобни беролмайман ва бошқалар ҳам мумкин эмас дейишларига ишонаман. Министрликка номзод давлат тилини билмаса, шу давлатнинг ҳукумат аъзоси бўлишга маънавий ҳаққи йўқ деб ҳисоблайман. Хуллас, давлат тили аввало ўз хонадонида қўлланилса ва қадрланса, кейин федерацияда ҳам қадр топғусидир.

    Абдуқаҳҳор Иброҳимов, «Шарқ юлдузи» журнали, 1990 йил 10-сон

    Мавзуга доир:

    • Тарқоқ дард
    • Элимиз дард-у қувончи — тилимиз
    • Шароит талаби. Тил ҳақида мулоҳазалар
    • Она тилисиз халқ чироғи ўчган халқ
    • Тил ва эл ули ёхуд қақраган тилга тириклик суви
    • Тил мавқейи — эл мавқейи
    • «Бюрократия учун миллат, миллий маданият, тил ва шахс деган тушунчаларнинг қиймати йўқ»
    • Тил равнақи

    09.10.2021, 23:28   Изоҳ (0)   21246
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда танишини пичоқлаб қўйган шахсга нисбатан жиноий иш очилди

    09.10.2021, 23:17

    Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси ташкил этилди

    09.10.2021, 22:16

    Ўзбекистон бўйлаб 310 та янги автобус йўналишлари ташкил этилади

    09.10.2021, 21:15

    Бухорода саксовул ўғирлаган 10 та юк машинасидан бири ушланди. Ҳайдовчи табиий газ бўлмагани учун бунга қўл урганини билдирган

    09.10.2021, 20:14

    «Ўзбекнефтгаз»: Давлат харидларининг очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиши таъминланмоқда

    09.10.2021, 19:30

    Самарқанд халқаро аэропорти 20 октябрдан бир ойга ёпилади

    09.10.2021, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.