2021 йилнинг биринчи ярми натижаларига кўра Numbeo’нинг энг хавфсиз давлатлар рейтингида Ўзбекистон 137-ўриндан 37-ўринни эгаллади, деб хабар беради Telegram’даги «Нигоҳ» канали.
Маълум қилинишича, мамлакат индекси 66,58 ни ташкил этган.
Индекс 20 дан паст бўлса, мамлакатда хавфсизлик даражаси жуда паст, 20 дан 40 гача — паст, 40 дан 60 гача — ўрта, 60 дан 80 гача — юқори, 80 дан юқори — жуда юқори ҳисобланади.
МДҲ давлатлари орасида фақат Арманистон (10-ўрин) ва Озарбайжон (34-ўрин) Ўзбекистондан юқори. Улардан кейин Россия — 52, Молдова — 76, Украина — 81, Қозоғистон — 98, Қирғизистон — 107, Беларусь — 114-ўринда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон хавфсиз туризм бўйича Insurly рейтингида МДҲ давлатлари орасида 1-ўринда қайд этилганди.
Мавзуга доир: Яшаш учун дунёдаги энг хавфсиз шаҳар маълум қилинди
Изоҳ (0)