Дониёр Рустамов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб «Gazeta.uz» маълум қилди.
2015 йилнинг декабридан буён ушбу лавозимда фаолият олиб борган Баҳромжон Олматов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Дониёр Рустамов тайинловга қадар ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўзкомназорат») бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
2020 йилнинг июнида Олег Пекос АТКР вазирининг рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига, Жамол Махсудов вазирнинг телекоммуникация инфратузилмаси масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)