• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Журналист ва блогерлар Тошкент шаҳридаги турли АЁҚШларда сотилаётган бензин сифати ва нархи бўйича жамоатчилик назоратини олиб боришди

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Аи-91 бензинининг нархи қимматлашгани ва сифати пастлиги ҳақида турли хабарлар пайдо бўла бошлади. Бу масалага ЎзЛиДеПнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги депутати Расул Кушербаев ҳам ўз Telegram каналида пост қолдирди.

    Айни пайтда «Ўзбекнефгаз» АЖ тасарруфидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалар (АЁҚШ)да ушбу русумдаги бензин сотилмаётган бўлсада, бошқа русумдаги бензинлар нархи ва сифатини ўрганиш мақсадида халқ вакиллари, журналист ва блогерлар учун АЁҚШларга пресс-тур ташкил этилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутати Расул Кушербаев, журналист ва блогерлар Хуршид Далиев, Нурбек Алимов, Саидали Мухторалиев, Human.uz бош муҳаррири Муслим Мирзажоновлар томонидан Тошкент шаҳридаги турли АЁҚШларда жамоатчилик назорати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Шохобчалардаги бензин сифатини аниқлаш учун шу ернинг ўзида лаборатория текширувлари ўтказилди.

    «Бугун кеч бўлишига қарамай, бензин қуйиш шохобчаларида бензин нархи ва сифати билан қизиқдик. ‘Ўзбекнефтгаз’ тизимидаги шохобчаларда бензинлар сифати бўйича лаборатория текширувида Аи-80 маркаси 85, Аи-92 маркаси эса 94 маркасида бўлиб чиқди. Сифатга гап йўқ. Аи-80 марка 5900 сўм, Аи 92 марка эса 7900 сўмдан сотилмоқда. Аи-91 бензини бир йилдан буён сотувда йўқ экан. Ушбу маркадаги бензин асосан хусусий бензин шохобчаларида қолибди.

    Юқоридаги нархлар фақат «Ўзбекнефтгаз» тизимидаги бензин қуйиш шохобчаларида амал қилмоқда. Қолган хусусий бензин сотувчи ташкилотларда эса нархлар турлича», — дейди пресс-тур иштирокчиси депутат Расул Кушербаев.

    Аввалом бор шуни маълум қиламизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги нефтни қайта ишлаш корхоналаридаги марказий синов лабораторияларида автоматлаштирилган тизим жорий қилинган. Ушбу тизим ўтказилаётган таҳлиллар натижаларини умумий базада жамлаш, маҳсулотлар сифатини оператив назорат қилишда муҳим омил ҳисобланади.

    Шунингдек, марказий синов лабораторияларда таҳлиллар ўтказишнинг автоматлаштирилган тизимининг жорий қилиниши натижасида, сифат назорати билан бирга ўлчашлар аниқлиги оширилишига эришилди. Ушбу лабораторияларда нефть маҳсулотларининг таркиби таҳлил қилиниб, сифатини назорат қилиш доимий равишда белгиланган талаблар асосида олиб борилади.

    Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ тасарруфидаги АЁҚШларнинг ўзида ҳам бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказиш имконияти яратилган. Истеъмолчи сифатида ҳар қандай фуқаро ўзи харид қилаётган бензин сифатини лаборатория текширувидан ўтказишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

    Маълумот учун, Ўзбекистонда автобензин нархларини ҳукумат қарорлари билан белгилаш амалиётидан воз кечилган. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси биржа савдоларига жаҳон биржаларидаги Brent нефть котировкаларига боғлаб қўйган ҳолда шаклланган бошланғич нархларда қўйиб борилмоқда.

    Бугунги кунда Brent маркали нефтнинг жаҳон биржаларидаги котировка нархлари 1 баррели учун 80—81 АҚШ долларини ташкил этган бир вақтда, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Аи-80 автобензинининг нархини маҳсулотни ички бозорга катта ҳажмда реализация (интервенция) қилиш ҳисобига бир маромда ушлаб турилмоқда.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    06.10.2021, 18:25   Изоҳ (0)   10675
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев АҚШнинг бир гуруҳ конгрессменларини қабул қилди

    06.10.2021, 18:25

    Тошкентда 15 суткага қамалган автоблогернинг аппеляция шикояти қаноатлантирилмади

    06.10.2021, 18:11

    Ўзбекистонда Pfizer вакцинаси билан 12 ёшдан катта болаларнинг қанчаси эмлангани маълум қилинди

    06.10.2021, 17:39

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    06.10.2021, 17:13

    ЙҲХББ Қамчиқда туман тушгани туфайли йўл кўринувчанлиги даражаси пасайганидан огоҳлантирди

    06.10.2021, 16:42

    Абдулазиз Комилов Ватиканнинг Ўзбекистондаги янги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    06.10.2021, 16:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.