• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Намангандаги яшик тайёрлаш билан шуғулланадиган қишлоқ. Унинг аҳолиси маҳсулотларини ҳатто хорижга ҳам юборади (фото ва видео)

    Гуртепа Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги энг қадимий ва энг катта қишлоқлардан ҳисобланади. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев ҳикоя қилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Тарихий манбаларда қайд этилишича, ХХ аср бошларида қишлоқ гуркираб ривожланган, «минг уйли» кичикроқ шаҳарча даражасига етган. Аҳолиси эса савдогарлик ва ҳунармандчилик, хусусан, бўз тўқиш билан шуғулланган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Кейинчалик Гуртепа ёғоч қутилар — яшик ясашга ихтисослашди. Ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда қишлоқда 200 га яқин катта-кичик корхона бўлиб, уларда 2,5 мингдан ортиқ одам яшик тайёрлаш билан банд. Бу қишлоқ аҳолисининг чорак қисми дегани.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — 10 йилдан бери шу иш билан оилавий шуғулланамиз, — дейди гуртепалик Каримжон Абдураҳимов. — Қишлоқдаги энг катта корхоналардан бири бизга тегишли. Кунига тахминан 3 мингта яшик тайёрланади. Уларни Ўзбекистон бўйлаб тарқатамиз, асосий харидорлар Олтиариқ ва Қўқондан. Ҳозир яқин хориж — Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонга ҳам юборяпмиз. Яшик мева сақлаш учун ишлатилади. Масалан, ҳозирги куз мавсумида узум ва хурмо солиш учун олишяпти. Яшик учун Калифорния тераги ёғочидан фойдаланамиз. Яшиги оппоқ, чиройли чиқади, станокда ҳам қийнамайди.

    Каримжон Абдураҳимов.

    Каримжон Абдураҳимов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Каримжоннинг айтишича, ўлчами ва кетадиган хом ашёга қараб яшикларнинг нархлари фарқланади. Энг арзони помидор учун мўлжаллангани — 3-4 минг сўм, энг қиммати эса олманики — 20 минг сўмгача бориши мумкин. Узум яшиги 5,5 минг, хурмоники эса 6,5 минг сўм.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Гуртепада ҳар икки уйнинг бирида ёғочга ишлов берадиган станок бўлса керак. Бизнинг оилада уч ака-ука шу иш билан шуғулланамиз. Кам бўлмаяпмиз: ҳовли-жойлар қилдик, дўкон қурдик, машиналар олдик. Эндиги ниятимиз ота-онамизни ҳажга жўнатиш, — дейди Каримжон.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Корхонада 20 нафардан ортиқ одам ишлайди. Эркаклар ёғочни қайта ишлаш билан банд бўлса, аёллар яшикка мих қоқиш ва тайёр ҳолатга келтириш билан овора.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Кунига ўртача 200 та яшик тайёрлайман. Ҳар бири учун 400 сўмдан беришади. Шунда бир кунда 80 минг сўм ишлаб топиш мумкин. Яшикка мих қоқиш осон иш эмас, бошида қўлларимга мих кириб кетган, болғани уриб олиб, кўкартириб юрган пайтларим бўлган. Кейинчалик кўникиб, тажрибам ошди, ҳозир ҳатто кўзимни юмиб ҳам тайёрлай олсам керак. Уйда тикувчилик билан шуғулланаман, келгусида тиббиёт коллежига ўқишга кириб, ҳамшира бўлиш ниятим бор, — дейди корхона ишчиси Маҳлиё Абдумуталова.

    Маҳлиё Абдумуталова.

    Маҳлиё Абдумуталова.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маҳлиёнинг «ҳозир кўзимни юмиб ҳам тайёрлай олсам керак» деганини дастлаб муболағага йўйдик, лекин 18 яшар қаҳрамонимиз битта яшикни михлаб қўйиши учун 20 сония етарли бўлди. Бизга эса бунинг учун 2 дақиқага яқин вақт кетди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Гуртепанинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун яшикчиликка ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этишга қарор қилинди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Қишлоқнинг «Тегирмонбоши» маҳалласида бунинг учун 8 гектар ер майдони ажратилди ва қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

    Дониёр Қулиев.

    Дониёр Қулиев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    — Кичик саноат зонасида 64 та лойиҳа амалга оширилиши ва 50 миллиард сўмга яқин маблағ йўналтирилиши режалаштирилган. Бунинг натижасида қишлоқдаги бир неча юз одамнинг бандлиги таъминланади. Бизнинг сектор ҳудудида жойлашган ва Ўзбекистонда ягона бўлган мазкур кичик саноат зонаси келгуси йили Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилади, — дейди Мингбулоқ туман солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи Дониёр Қулиев.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ўзбекнинг тўй-тўноқлари, байрамлари кўп. Уларга яшикларда мева-чева харид қилиш одат тусига кирган. Энди билиб олдингиз, бу яшиклар Наманганнинг Гуртепасида тайёрланган бўлади...

    Мавзуга доир: Фото: Яшик ясаётган ҳунармандларга кўмаклашаётган Наманган ҳокими

    06.10.2021, 15:10   Изоҳ (0)   48717
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ўзини Испания банки вакили дея таништириб, 200 минг доллар кредит олиб бериш учун пул талаб қилган шахс ушланди

    06.10.2021, 14:40

    «Reforms.uz» ягона электрон платформаси ишга тушди

    06.10.2021, 14:04

    Тошкент вилоятида 200 млн сўмдан ортиқ қалбаки пулларни муомалага чиқариб юборган шахслар ҳибсга олинди

    06.10.2021, 13:25

    Ўзбекистонда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг «бир ойлик хизмат»ни ўташ бадали қоплаб берилади

    06.10.2021, 13:10

    «Ўзбекистонда бензин нархи бозор иқтисодиёти тамойиллари ҳамда жаҳон котировкаларига боғланган» — Энергетика вазирлиги

    06.10.2021, 12:47

    Қизиқчи Валижон Шамшиев Яшнободдаги «Баркамол авлод» болалар мактабига директор этиб тайинланди

    06.10.2021, 12:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11

    Федерико Вальверде рекорд натижа қайд этди

    Спорт | 15 июл, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.