• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Емельяненколардан Диасларгача. MMA оламидаги энг машҳур ака-ука ва опа-сингиллар

    MMA оламида бир қанча машҳур ака-ука ва опа-сингил спортчилар мавжуд. Улар ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилади.

    Ака-ука Емельяненколар  

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    MMA тарихидаги энг яхши дуэтлардан бири Фёдор ва Александр Емельяненко. Жуда кўп экспертлар Фёдорни ҳамон аралаш жанг санъати тарихидаги энг яхши жангчи деб ҳисоблайди. 2001 йилдан то 2009 йилгача кетма-кет 27 та ғалабани қўлга киритган. Ўша вақтлардаги Pride лигаси етакчиси эди. Антонио Ногейра, Гарри Гуриж, Кевин Рендлман, Мирко Крокоп, Андрей Орловский ва кўплаб кучли жангчиларни мағлуб этган.

    XXI асрнинг иккинчи ўн йиллиги «сўнгги Император» учун омадли кечмади. Фёдор бир неча бор мағлубиятга учради. Ҳозирда унинг «Fedor Теаm» жамоаси Bellator мусобақасида ёрқин жанглар намойиш этмоқда.

    Александр Емельяненко эса акаси сингари муваффақиятли фаолият олиб бормади. Сашанинг жиддий совринлари деярли йўқ. У охирги марта 2020 йил июль ойида октагонга чиққан. Ўша жангда у Магомед Исмоиловга мағлуб бўлганди.

    Емельяненколар дуэти MMA тарихидаги энг кучлилардан бири бўлиб қолаверади.

    Ака-ука Диаслар 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ник ва Нейт Диаслар — UFC’даги машҳур ака-укалардан бири. Иккаласи ҳам ўз вақтида жаҳоннинг энг кучли спортчилари билан жанг қилган. Ник Диас Strikeforce лигасидаги даврида фаолиятининг чўққисига эришган, Ник UFC’га ўтганидан сўнг ярим ўрта вазн тоифасида камарни ҳимоя қилган. Дэйна Уайт қаноти остида тўртта жанг ўтказган ва уларнинг барчаси машҳур яккакурашчиларга қарши бўлган. Аввалига Ник собиқ жаҳон чемпиони Би Жей Пен устидан ғалаба қозонди, кейин эса Карлос Кондитга мағлуб бўлди. Сўнгра афсонавий Жорж Сен-Пьер билан жангга чиққан. Канадалик спортчи билан Диас муносиб жанг олиб борди, аммо Жоржни енгиш насиб этмади.

    2021 йил 25 сентябрь куни Ник Диас Робби Лоулер билан октагонга чиқди. Америкалик жангчи Диас устидан ғалабани қўлга киритди.

    Нейт эса UFC’да акасидан кўра кўпроқ муваффақиятга эришган. Конор Макгрегор билан жанг Нейтга шуҳрат олиб келди. Ирландиялик спортчи билан реванш жангидаги мағлубият эса кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Шундан сўнг Диас 3 йил мобайнида октагонга чиқмади. Лекин 2020 йилда иккита жанг ўтказди. Энтони Петтис устидан ғалаба қозонди ва Хорхе Масвидалга енгилди. 2021 йил 12 июнда Леон Эдвардс билан жангга чиқди ва унга ҳам мағлуб бўлди.

    Ака-ука Фрейрелар 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Патрисиу ва Патрике Фрейре кўпроқ «Питбул» лақаби билан машҳур бўлган ака-укалар Bellator’нинг машҳур жангчиларидан бири бўлган. Патрисиу Фрейре промоушнда 23 та жанг ўтказган ва уларнинг 19 тасида ғалаба қозонган. Фрейре икки вазн тоифаси: енгил ва ярим енгил вазн тоифасида чемпион ҳисобланади.

    Укаси Патрике эса 2011 йилда Bellator’да жанг қила бошлаган. Майкл Чендлер (икки марта) ва Эдди Альварес каби машҳурлар билан жанг ўтказган. Лекин юқори чўққига чиқа олмаган. 2019 йилда Япониянинг RIZIN мусобақасига ўтиб кетган. У ерда Патрик финалгача қийналмасдан етиб борган. Аммо ҳал қилувчи жангда озарбайжонлик Тофик Мусаевга енгилган. Бразилиялик спортчи 2021 йилда Bellator’га қайтди ва Питер Куиллига қарши жанг қилди. Патрике ушбу жангда нокаутга учради.

    Ака-ука Петтислар 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу спортчиларни ортиқча таърифлаш шарт эмас. Энтони «шоутайм-зарба»си туфайли UFC’нинг афсонасига айланган. Катта Петтис UFC’да ажойиб фаолият олиб борган. 2011 йилнинг охирида лигада фаолиятини бошлаган Петтис 2013 йилда енгил вазн тоифасида чемпионга айланган. Лекин уни кўп вақт ушлаб тура олмаган. Шунга қарамасдан Петтис лиганинг энг ёрқин жангчиларидан бири бўлиб қолди. 2020 йилда UFC’да учта жанг ўтказди ва уларнинг иккитасида ғалаба қозонди. Юқори нотада UFC’ни тарк этган Энтони PFL’га ўтди. PFL эса унинг учун омади келмади. Иккита жангда иккита мағлубият.

    Серхио Петтис UFC’да 14 та жанг ўтказган ва 9 тасида ғалабага эришган. 2019 йилда Тайсон Нем устидан қозонилган ғалабадан сўнг UFC’ни тарк этди. 2020 йилдан буён Bellator’да фаолиятини давом эттириб келмоқда. 2021 йилнинг май ойида Хуан Арчулетани мағлуб этди ва чемпионликни қўлга киритди.

    Опа-сингил Шевченколар 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қирғизистонлик опа-сингиллар охирги йилларда энг яхши спортчи мақомига лойиқ фаолият олиб бормоқда. Валентина Шевченко ўз вазн тоифасида муносиб етакчилик қиляпти. 2018 йилдан буён 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонди. Валентина чемпионлик камарини олти марта ҳимоя қилган. Валентина UFC тарихидаги энг яхши спортчи аёллардан бири.

    Антонина эса кикбокс ва муай-тайда сезиларли натижалар қайд этган. UFC’даги фаолияти эса 2018 йилда бошланган. Катта Шевченко UFC’да муваффақиятга эришадими-йўқми, буни вақт кўрсатади.

    Сўнгги вақтларда MMA’да фаолиятини яқинда бошлаган ва бошламоқчи бўлган ака-укалар талайгина топилади. UFC афсонаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччалари Умар ва Усмон Нурмагомедов энг нуфузли промоушeнларда бир нечта жанг қилишга улгурди. Забит Магомедшариповнинг укаси Ҳасан ҳам MMA’га кириб келмоқда. Шунингдек, Кит Ли акаси Кевин Лининг муваффақиятини давом эттиришга уринади.

    03.10.2021, 12:55   Изоҳ (0)   22727
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Атлетико» ўз уйида «Барселона»га имкон қолдирмади, Луис Суаресдан гол ва ассист

    03.10.2021, 02:47

    А Серия. «Ювентус» Турин дербисида сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғолиб бўлди, «Интер» иродали ғалабага эришди

    03.10.2021, 02:44

    АПЛ. «Арсенал» сафарда нурсиз дуранг қайд этди

    02.10.2021, 23:32

    Испаниянинг етакчи клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда

    02.10.2021, 21:57

    АПЛ. 4 та урилган ўйинда «Челси» ишончли ғалабага эришиб, пешқадамга айланди, «Манчестер Юнайтед» эса ўз майдонида «Эвертон»ни енга олмади

    02.10.2021, 21:10

    Бундеслига. «Боруссия Д» ўз уйида «Аугсбург»ни мағлуб этди

    02.10.2021, 20:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.