• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мусулмонлар, ғофил қолманг!

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Туркистондаги намойиш, 1920 йил.

    Туркистондаги намойиш, 1920 йил.
    Фото: Warspot

    Мусулмонлар, ғофил қолманг!

    Яқинда шаҳар думаси1 очилур. Шаҳар думаси, шаҳаримизнинг покизалик ва ободлиғи, мактабларимизнинг тараққий ва интизоми, болаларимизнинг тарбияси ва халқимизнинг тинчлиги учун керак бўлган ишларни ўз қўлига олур. Шаҳримиздан хазинага киратурган оқчаларни шу йўлларда сарф қилмоқчи бўлур.

    Бу олдимиздаги шаҳар думаси эски ҳукумат замонидаги шаҳар думалариға ўхшамас. Йигирмадан ўтган бутун шаҳар одамларининг ихтиёрлари билан сайланурлар. Бу шаҳар думасинда жуҳуддан, русдан, мусулмондан вакил қилиб ўтурур2. Ва шаҳар ишлари учун гапурушурлар. Шаҳарнинг қайси қитъасинда касалхоналар қурмоқ керак, шаҳарнинг қайси қитъасиндағи йўлларни тузатмоқ керак, шаҳарнинг қайси қитъасинда қанча мактаб солмоқ керак деб кенгашурлар ва шул тўғрилардағи ишларни «вакиллар кўбчилиги»нинг қарори билан қилмоқчи бўлурлар. Вакиллар кўбчилиги ҳаммадан бурунроқ эски қитъанинг ерларин тузатурға қарор берса, чора йўқ, шу қилинур. Вакиллар кўбчилиги кўброқ касалхоналарни янги қитъада солмоқчи бўлса, иложи йўқ, шу бўлур.

    Мана шуларни онглаган ҳар жамоат, ҳар миллат шаҳар думасига ўзидан кўброқ вакил ўтказмоқ учун тиришадир, думанинг кўбчилигининг ўзига олмоқчи бўладир. Ўтган ҳафтадаги «таҳрири нуфус»дан3 онғлашилдики: шаҳримизда халқнинг тўртдан учи мусулмон ва тўртдан бири рус, армани ва жуҳуд эканлар. Шунга қарағанда унлар хазинадан чиқим бўлатурған оқчанинг уч шунчаси биз учун чиқғучидур. Унларға мактаб очилса бизга учта; унларға бир касалхона очилса бизга учтаси очғули; унларға бир пут буғдой керак бўлса бизга уч пут керакдир.

    Қисқаси шулким: бизнинг ҳақимиз уларнинг ҳақтариндан уч йўла беркдир. Мана шуларни тилаб олмоқ учун шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ керак, шаҳар думасининг кўбчилигини олмоқ учун мусулмонларнинг сайлов куни лозимдур. Йўқ, сайлов куни ҳар ким ўз уйинда ўтирса; бошқалар кўбчилик бўлиб келсалар ва думанинг кўбчилигини ўз тарафлариға ўткарсалар; у вақт биз ҳеч бир ҳақимизға эришолмасмиз, яна эски каби ҳуқуқсиз бўлиб қолурмиз; яна эскиси каби ўз шаҳримизда ўз оқчамизнинг роҳатини ўзимиз кўролмасмиз.

    Шунинг учун бағириброқ айтаманким, ўз халқларини яна бошқаларнинг оёқлари остинда қўймоқчи бўлмаған мусулмонлар! Сайлов куни ғофил қолманглар, кўбчилик бўлиб келурға тиришинглар.

    Абдурауф Фитрат,
    «Ҳуррият» газетаси, 1917 йил 25 август

    Абдурауф Фитрат қаламига мансуб ушбу мақола 1917 йили, Самарқанд шаҳри думасига сайловлар олдидан ёзилган бўлиб, «Ҳуррият» газетасининг 1917 йил 25 август 33-сонида эълон қилинган. Мақола 1991 йил «Ёшлик» журналининг 10-сонида қайта нашр этилган (Н.Авазов нашрга тайёрлаган).


    Изоҳлар

    1 Дума — Россиядаги сайлов тизимига кўра мустамлака ўлкалардаги халқ вакиллиги органлари ҳам дума деб юритилган;
    2 Вакил қилиб ўтурур — Самарқанд шаҳри кўп миллатли бўлгани учун шаҳар думасига, асосан, турк, рус ва яҳудий миллатига мансуб кишиларгина сайловларда қатнашиш ҳуқуқини олганлар;
    3 Таҳрири нуфус — Самарқандда 1917 йил 18—20 августларда сайлов олдидан аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган, ўша назарда тутилади.


    Мавзуга доир:

    • Абдулла Қодирий: Биз ким ва нималардан қўрқамиз?
    • Чўлпон: Истиқбол учун кураш

    03.10.2021, 19:16   Изоҳ (0)   80142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда 4 нафар мактаб ўқувчисини Damas уриб юборди. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди

    03.10.2021, 18:15

    Сурхондарёда йўлдан ўтаётган 5 ёшли қиз Lacetti уриб юборишидан вафот этди

    03.10.2021, 16:24

    Ўзбекистонда вакцина олиши кўзда тутилган аҳолининг қанчаси тўлиқ эмлангани маълум қилинди

    03.10.2021, 15:23

    Сирдарёда юк машинасига бориб урилган «Жигули» ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлди

    03.10.2021, 14:36

    Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони июнь ойидан буён илк бор 400 кишидан кам бўлди

    03.10.2021, 13:14

    Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси ишлаб чиқилади

    03.10.2021, 11:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.