• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Шериф» — тан олинмаган давлатдаги супермонополия, клуб эгалари деярли бутун мамлакатни назорат қилади. Жасур Яхшибоев қандай жамоада тўп суради?

    Жасур Яхшибоев тўп сурадиган Тирасполнинг «Шериф» жамоаси Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 2-турида Мадриднинг «Реал» клубини сафарда мағлуб этди (2:1). Жамоа 1-турда «Шахтёр»ни 2:0 ҳисобида таслим этганди. Бу Молдова жамоаси учун ЕЧЛдаги дебют мавсум ҳисобланади. «Шериф» нафақат саралаш босқичи, балки гуруҳда ҳам кўзга кўринишни бошлади. «Шериф» қандай қилиб бу муваффақиятга эришди?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Шериф» ҳолдинги — Днестрбўйидаги супермонополия. Бош банк, бензин қуйиш шохобчалари, дўконлар ва даромад келтирувчи барча бизнесларни бошқаради

    1990 йиллар бошида СССРнинг парчаланиши фонида Молдова ССР (учта йирик шаҳардан иборат — Тираспол, Бендери ва Рибница) ўзини мустақил Днестрбўйида Молдова Республикаси деб эълон қилди. 1992 йилда қуролли низолардан сўнг Днестрбўйи Молдовадан ажралиб чиқди, лекин расмий Кишинёв буни тан олмади.

    Шундан буён Днестрбўйидаги совуқ низолар давом этмоқда, янги ташкил этилган давлатни фақатгина учта мамлакат — Абхазия, Жанубий Осетия ва Тоғли Қорабоғ (бу давлатлар ҳам расман тан олинмаган) тан олди. Бу ерда 2017 йилдан буён Россиянинг байроғини давлатнинг иккинчи байроғи сифатида ишлатиб келинади, 4 йил олдин Республика ҳудудида 213 минг Россия фуқароси (умумий аҳолининг деярли ярми) истиқомат қилган. Шундай бўлса-да Россия Днестрбўйини давлат сифатида тан олмайди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Днестрбўйининг 30 йиллик мустақиллиги даврида ноёб бизнес иқлими юзага келди: деярли бутун мамлакат «Шериф» хусусий компаниялар ҳолдинги назорати остида. 2020 йилда «Новоя газета» Республикадаги вазиятни шундай тасвирлаганди:
    • «Шериф» — Шарқий Европа учун ноёб супермонополия ҳисобланади. Ҳолдинг Днестрбўйидаги даромад келтирадиган барча бизнесларга эгалик қилади. Бензин қуйиш шохобчалари, супермаркетлар, банк, мамлакатдаги ягона алоқа оператори, ТВ-канал, нашриёт уйи, спорткомплекс ва албатта, «Шериф» футбол клуби — компаниянинг энг машҳур лойиҳаси.
    • «Шериф» ДМР (Днестрбўйи Молдова Республикаси) бюджетига солиқларнинг 50 фоиздан ортиқ киримини таъминлайди, республика иқтисодиётининг «оқ» қисмини 60 фоизини ва айтишларича, унинг таркибидаги яширин қисмининг 60 фоизини назорат қилади.
    • 2020 йил ноябрь ойида Днестрбўйида маҳаллий парламент учун сайлов бўлиб ўтди: 33 тадан 29 та ўринни «Шериф» томонидан молиялаштирилган «Янгиланиш» партияси депутатлари эгаллади, яна уч нафар сайланган депутат «Шериф» билан яқиндан ҳамкорлик қиладиган тадбиркорлар эди.
    Блогер Иля Варламов Днестрбўйи ҳақидаги видеосида «Шериф» супермонополияси ҳақида инфографика тақдим этди. Унда компания эгалик қиладиган лойиҳалар келтирилади:
    • «Интерднестрком» телекоммуникация оператори
    • КВИНТ вино-коняк заводи
    • «Эркин танлов телеведениеси» телеканали
    • «Шериф» спорт комплекси ва шу номдаги футбол клуби
    • «Агропромбанк»
    • «Тиротекс» текстил фабрикаси

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Шунингдек, 3 та улгуржи савдо дўкони, 2 та нефтбаза ва нефть омбори, 22 та супермаркет ва гипермаркет, 1 та капитал қурилиш бошқармаси, 17 та ёқилғи қуйиш шохобчаси, 2 та автомарказ («Mercedes», «Тиравто») «Шериф» ҳолдингига тегишли.

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Бутун дунё ҳамжамияти томонидан тан олинмаган Республикани бошқарадиган монопол ҳолдингга тегишли клуб Чемпионлар Лигасида иштирок этмоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Молдовада яқинда легионерлар учун чекловлар бекор қилинди. Бу «Шериф»га ёрдам берди: Тираспол жамоаси легионерлар билан ўйнаш ҳуқуқига эга бўлди.

    2019 йилнинг сўнгида Молдова чемпионатида («Шериф» Молдова учун ўйнайди, Днестрбўйи учун эмас) легионерлар учун чеклов бекор қилинди. Энди майдонда 11 нафар легионер бир вақтнинг ўзида ўйнаши мумкин. Бу эса «Шериф» хўжайинларининг гўё «қўлидаги кишанни ечиб юборган»дек эди — «Шахтёр»га қарши гуруҳ босқичининг биринчи турида жамоа 11 нафар легионер билан майдонга тушди.

    Агент Дмитрий Селюк айнан чекловнинг бекор қилиниши «Шериф»нинг муваффақият калити деб ҳисоблайди. «Бир йил аввал Молдова легионерларга қўйилган чекловни бекор қиди. Натижа нима бўлди? «Шериф» Сербия чемпиони ‘Црвена Звезда’ ва Хорватиянинг энг яхши жамоаси — ‘Динамо Загребъни мағлуб этди».

    «Шериф» бош мураббийи Юрий Вернидуб ҳам худди шу фикрда: «Чеклов — унда зарар кўпроқ. Ватанпарвар бўлиш кераклигини уқтиришади. Лекин Украинада чеклов енгилроқ, бор-йўғи 4 украин майдонга тушса бўлди. Шунинг учун ‘Шахтёр’ ва ‘Динамў ЕЧЛда иштирок этади. ‘Шахтёр’ гуруҳдан ҳам чиққан. Жамоадаги бразилияликларга эътибор беринг, уларнинг нечтаси ‘Бавария’, ‘Манчестер Сити’ каби жамоаларга сотилган».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоев трансфер ойнасининг сўнгги кунида «Шериф» билан шартнома имзолади. «Легия» жамоаси футболчини бир мавсумга ижарага берди. Яхшибоев «Шериф» сафидаги дебют ўйинидаёқ гол урди ва голли узатма амалга оширди. Чемпионлар Лигасида «Шахтёр»га қарши ўйинда эса Жасур асосий таркибда майдонга тушди. 2-турда эса «Сантьяго Бернабеу»даги баҳсда «Реал» дарвозасини ишғол қилди ва бу натижа эришган Максим Шацкихдан кейинги тарихдаги иккинчи ўзбекистонлик бўлди.

    29.09.2021, 18:16   Изоҳ (0)   59076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тики-така»си билан Европани титратганлар. Ўн йил аввал «Барселона» билан ЕЧЛда ғолиб чиққан футболчилар ҳозир қаерда?

    29.09.2021, 16:39

    Жасур Яхшибоев «Реал»га гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

    29.09.2021, 13:14

    ЕЧЛ. «ПСЖ» Месси дебют голини урган баҳсда «Манчестер Сити»ни таслим этди, «Ливерпуль» рақибига 5 та гол урди. «Милан»да эса аламли мағлубият

    29.09.2021, 02:32

    ЕЧЛда сенсация: Жасур Яхшибоев гол урган ўйинда «Шериф» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди

    29.09.2021, 02:02

    Терма жамоадан чақирув олган 39 ёшли Златан, ОФК талабини бажаришда оқсаётган Суперлига клублари, УЕФАдан чекиниш ва қарши ҳужум. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    28.09.2021, 21:03

    «Шалпангқулоқ» ортидан қувиб: Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари ҳақида

    28.09.2021, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.