• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Тики-така»си билан Европани титратганлар. Ўн йил аввал «Барселона» билан ЕЧЛда ғолиб чиққан футболчилар ҳозир қаерда?

    Хосеп Гвардиола «Барселона» бош мураббийлигида 2008 йилдан 2012 йилга қадар фаолият олиб борган. Қисқа муддат давомида 14 та соврин, шулар ичида кўплаб мураббийлар орзуси бўлган «шалпангқулоқ» кубокни икки марта қўлга киритган. Иккала финалда ҳам (2009 ва 2011) «Манчестер Юнайтед» таслим этилган. 2011 йилги финал Англиянинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтганди. «Барселона» «Манчестер Юнайтед»ни 3:1 ҳисобида таслим этган. Каталонияликлар сафида Педро, Месси ва Вилья ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган бўлса, Руни инглизларнинг битта голига муаллифлик қилган. Ўша финалда «Барселона» сафида майдонга тушган футболчилар ҳозир нима иш билан машғул? «Дарё» 2011 йилги финал қаҳрамонлари ҳақида маълумот беради.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дарвозабон

    Виктор Вальдес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Испаниялик посбон 2002 йил 1 сентябрь «Атлетико Мадрид»га қарши ўйинда (2:2) «Барселона»даги дебютини ўтказган. Ўша мавсумда ёш дарвозабон Ла Лигада 14 ўйин, ЕЧЛда эса 6 та ўйин ўтказади. Каталонияликлар бош мураббийи Луи ван Гал дарвозабонга ишонч билдирмайди ва уни иккинчи жамоага жўнатади. Вальдес ўзига нисбатан қилинган бу адолатсизликдан жаҳли чиқади ва «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлай бошлайди. Лекин мавсум оралиғида Луи ван Гал истеъфога чиқарилади. Унинг ўрнини эгаллаган Радомир Антич ёш дарвозабонни асосий таркибга қайтаради. 2003/04 йилги мавсумдан бошлаб Виктор 1-рақамли дарвозабонга айланади ва 11 йил давомида асосий таркибдаги жойини ҳеч кимга бермайди. Лекин 2014 йилда кутилмаганда «Манчестер Юнайтед»га ўтиб кетади. У ерда ҳам «эски таниши» Луи ван Гал билан келишмовчилик сабаб бор-йўғи иккита ўйинда майдонга тушади. Англиядан сўнг Бельгиянинг «Стандард» жамоасига ўтган Вальдес 7 ўйинда 12 та голни ўз дарвозасидан олиб чиқади. 2016 йилда «Мидлсбро»га эркин агент сифатида ўтади. Бир йилдан сўнг, 2017 йил 17 августда Виктор Вальдес фаолиятини якунлаганини эълон қилади.

    Ҳозирда Виктор Вальдес «Барселона» академияси дарвозабонлари билан ишлаяпти. Хоан Лапорта «Барса» президенти бўлгач, 39 ёшли собиқ дарвозабонни ҳам жамоага қайтарди.

    Ҳимоячилар

    Дани Алвес

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўз вақтида Дани Алвес энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири эди. Ундан ташқари футбол тарихидаги энг кўп соврин қўлга киритган футболчи (43 та соврин). 2016 йилда «Барселона»ни тарк этиб, «Ювентус»га ўтган. Туриндан сўнг «ПСЖ» сафида икки мавсум ўйнаган Алвес бир муддат ўз ватани Бразилиянинг «Сан-Паулу» клуби шарафини ҳимоя қилди. 2021 йилнинг 17 сентябрида Алвес маош билан боғлиқ муаммолар туфайли «Сан-Паулу» билан шартномани бекор қилди. Ҳозирда 38 ёшли футболчи эркин агент мақомида.

    Херард Пике

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Президент» («Барселона» футболчилари орасида лақаби шундай) Каталония жамоасининг чин маънодаги содиқ футболчиси. Пеп Гвардиола топилмаларидан бири бўлган Пике 2008 йилда асосий таркибдан жой олди ва шундан буён ҳозиргача асосий таркибдаги ўрнини ҳеч кимга бермай келмоқда. Яқиндагина молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолган жамоа янги футболчилар билан шартнома имзолай олмай турганда, Херард ўз маоши қисқаришига рози бўлди. Пике интервьюларида битта гапни доим такрорлайди: «Мен фаолиятимни ‘Барселонаъда якунлайман». Жамоанинг содиқ футболчиси «Барса» сафида 600 дан зиёд ўйинда иштирок этиб, 50 дан ортиқ гол муаллифига айланган.

    Хавьер Маскерано

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2010 йилда «Ливерпуль»дан харид қилинган Маскерано Серхио Бускетсга ёрдамчи бўлиши кўзда тутилганди. Аммо «Барса» ҳимоясида юзага келган муаммолар сабаб Гвардиола Хавьерни таянч зонасидан ҳимоя марказига ўтказади. У ерда мустаҳкам ўрнашиб олган Маскерано 2018 йилга қадар «Барселона» шарафини ҳимоя қилди. 2017 йил 26 апрелда «Осасуна» дарвозасига каталонияликлар сафидаги биринчи ва ягона голини урди.

    «Барселона»дан кейин икки йил Хитойда тўп сурган Маскерано 2019 йилда Бразилияга қайтди ва 2020 йилнинг 16 ноябрида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

    Эрик Абидал

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2011 йилги чемпионликдан сўнг Эрик соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. 2013 йилда эса «Барселона»ни тарк этиб, «Монако» сафига бориб қўшилди. Лига 1 жамоасида 9 та ўйин ўтказган ҳимоячи 2014 йил 5 июлда «Олимпиакос» футболчиси сифатида таништирилади. Ўша йилнинг 14 декабрида эса Абидал бутсисини михга илди.

    2017 йилда Эрик «Барселона» элчисига айланди. 2018 йилдан 2020 йилга қадар «Барселона» спорт директори лавозимида фаолият олиб борган Абидал «Бавария»дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубият фонида жамоани тарк этди.

    Ярим ҳимоячилар

    Серхио Бускетс

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Пике сингари Бускетс ҳам 2008 йилда «Барселона»да дебют қилган. Пеп Гвардиола тажрибали Яя Туредан кўра ёш Серхиога ишонч билдира бошлади. Бускетс шундан буён жамоанинг асосий таркиб футболчиси ҳисобланади. Ҳозиргача «Барселона» сафида 600 дан ортиқ ўйинда иштирок этган испаниялик футболчи жамоа афсонасига айланиб улгурди. Майдон марказини Серхио Бускетссиз тасаввур қилиш қийин.

    Хави

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хави «Барселона» тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. 2015 йилда «Барселона» билан яна бир «шалпангқулоқ» кубокни қўлга киритди ва жамоани тарк этди. Каталонияликлар сафида 700 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган Хави «эгизаги» Иньеста билан бирга футболни санъат даражасига чиқара олганди. Мухлислар унинг ўйинидан завқ оларди.

    «Барселона»дан сўнг Хави Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасига ўтади. Ҳозирги кунда эса Эрнандес «Ас-Садд» бош мураббийи сифатида фаолият олиб боряпти. Яқин орада Хавини «Барселона» бош мураббийлигида кўришимиз мумкин.

    Андрес Иньеста

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иньеста ҳам «Барселона» тарбияланувчиси. 2002 йилда Каталония жамоасида дебютини нишонлаган бўлса-да, 2004/05 йилги мавсумдан асосий таркиб футболчисига айланган. Хави кетганидан уч йил ўтиб, Андрес ҳам «Барселона»ни тарк этди. Япониянинг «Виссел Кобе» жамоасига ўтган футболчи ҳозир ҳам ўша ерда тўп сурмоқда. Иньеста 37 ёшга кирган бўлса ҳам, фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб кўргани йўқ.

    Ҳужумчилар

    Педро

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2011 йилги финал қаҳрамонларидан бири. Педро 27-дақиқада Хавининг узатмасидан сўнг ҳисобни очганди. Педро ҳам «Барселона»да узоқ ушланиб қолмади. 2015 йилда «Челси»га йўл олди. Лондонликлар билан 2017 йилда Англия чемпионлигини қўлга киритди. «Челси»даги беш йилидан сўнг Педро Италиянинг «Рома»сига бориб қўшилди. 2021 йил 19 август куни «Лацио» футболчини ўз сафига қўшиб олди.

    Давид Вилья

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2011 йилги финалдаги яна бир гол муаллифи. Триумфдан икки йил ўтиб, Вилья «Барселона»ни тарк этди. Аввалига «Атлетико»да, кейин Американинг «Нью-Йорк Сити»сида ва Австралиянинг «Мелбурн Сити»сида ўйнаган Давид 2019 йилдан 2020 йилга қадар Андрес Иньеста билан бирга «Виссел Кобе» шарафини ҳимоя қилди. Япония жамоаси Вильянинг фаолиятида сўнгги клуб бўлди. Испаниялик футболчи «Виссел Кобе»да фаолиятини якунлади.

    Лионель Месси

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона»нинг ҳақиқий афсонаси Лионель Месси «кўк-анорранглилар» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2000 йилдан бери клуб тизимида ҳаракат қилади, 2003 йилдан эса асосий жамоада ўйнайди. У каталон клуби билан Испания чемпионати (10), Испания Кубоги ва Суперкубоги (7 тадан), Чемпионлар Лигаси (4), Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати (3 мартадан) бош совринларини қўлга киритган. Леонинг «кўк-анорранглилар» сафида умумий ҳисобда 778 та ўйин ўтказиб, 672 та гол ва 305 та голли узатма амалга оширган. Унинг жамоа билан қўлга киритган совринлари сони эса 35 тани ташкил қилади.

    2021 йил 10 август куни «ПСЖ» жамоаси Лионель Мессини ўз сафига қўшиб олди. Месси парижликлар сафидаги дебют голини ўзи учун қадрли бўлган собиқ устози Пеп Гвардиоланинг «Манчестер Сити»сига урди.

    Захира футболчилари

    Карлес Пуйоль

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўша пайтдаги «Барселона»нинг сардори бўлган Пуйоль 2014 йилда фаолиятини тугатди. Ҳозирда Карлес Испания телевидениесида эксперт сифатида чиқишлар қилиб туради. 2021 йилда «Барселона» раҳбариятига қўшилди ва хайрия лойиҳаларида иштирок этадиган бўлди.

    Сейду Кейта

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гвардиола «Барселона» мураббийига айлангач, энг биринчи Кейтани харид қилишларини сўрайди. Малилик футболчи «Барса»да 4 йил ўйнайди. Пеп билан биргаликда, 2012 йилда жамоани тарк этди.

    Унинг сўнгги клуби Қатарнинг «Ал-Жайиш»и бўлганди, у 2017 йилда фаолиятини якунлаган.

    Иброҳим Афеллай

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Афеллай «Барселона»га «ПСВ»дан олиб келинган эди. Нидерландиялик футболчи асосий таркиб футболчисига айланолмади. 2012 йилда «Шальке-04» футболчини ижарага олди. Ундан кейин «Олимпиакос»да ўйнаган футболчи 2015 йилда «Барселона» сафига қайтди. Янги мавсум бошланмасданоқ «Барселона» футболчини «Сток Сити»га сотиб юборди. Англияда 4 мавсум фаолият олиб борган Афеллай 49 та ўйинда 2 та голга муаллифлик қилди. 2019 йилда эса собиқ жамоаси «ПСВ»га қайтди.

    2020 йил февраль ойида эса фаолиятини якунлади.

    Бош мураббий

    Хосеп Гвардиола

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гвардиола қисқа муддат «Барселона»ни бошқарган бўлса ҳам, ўз номини ўчмас қилиб ёздира олди. «Барса»дан сўнг «Бавария»ни қабул қилиб олган мураббий, немис жамоаси билан Германияда тенгсиз бўлди. Бироқ Пеп мюнхенликлар билан ЕЧЛ совринини қўлга кирита олмади. 2016 йилда «Манчестер Сити» испан мутахассисини бош мураббий этиб тайинлади. Пеп Англияда «Сити» билан уч бор чемпион бўлишга эришди. 2020/21 йилги мавсумда «шаҳарликлар»ни «шалпангқулоқ»қа жуда яқин олиб келди. Финалда Томас Тухелнинг «Челси»си устунлик қилди. Гвардиола 2021/22 йилги мавсумда ҳам «Манчестер Сити» устози сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Унинг асосий мақсади Чемпионлар Лигасини қўлга киритиш.

    Маъруф Очилов тайёрлади

    29.09.2021, 16:39   Изоҳ (0)   74341
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жасур Яхшибоев «Реал»га гол урган иккинчи ўзбекистонлик футболчига айланди

    29.09.2021, 13:14

    ЕЧЛ. «ПСЖ» Месси дебют голини урган баҳсда «Манчестер Сити»ни таслим этди, «Ливерпуль» рақибига 5 та гол урди. «Милан»да эса аламли мағлубият

    29.09.2021, 02:32

    ЕЧЛда сенсация: Жасур Яхшибоев гол урган ўйинда «Шериф» Мадридда «Реал»ни мағлуб этди

    29.09.2021, 02:02

    Терма жамоадан чақирув олган 39 ёшли Златан, ОФК талабини бажаришда оқсаётган Суперлига клублари, УЕФАдан чекиниш ва қарши ҳужум. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    28.09.2021, 21:03

    «Шалпангқулоқ» ортидан қувиб: Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари ҳақида

    28.09.2021, 13:11

    Умрини «Рома»га бағишлаган, «Реал»га рад жавобини берган ва фаолиятини тугатган куни қизидан айрилишига бир бахя қолган Франческо Тотти ҳақида

    27.09.2021, 23:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.