Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани «Сокин сой» кафеси яқинида бир неча киши ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик видеоси тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 21 сентябрь куни Олмазор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида 30 ёшли Ф.И. Spark русумли автомобилни бошқариш давомида йўл четида тўхтаган. Сўнг бир нечта номаълум шахслар келиб, ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиб, ички ишлар органларига жўнатмоқчи деб ўйлаб, у билан жанжал бошлаган.
Ҳолат Олмазор тумани ИИО ФМБ 1-сонли ички ишлар бўлимида қайд этилди. Ҳозирги вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан номаълум кишиларнинг шахсларини аниқлашга қаратилган тадбирлар олиб борилмоқда. Уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, қонуний чора кўрилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)