Мазкур жуда оддий, аммо мазали десертни тайёрлаш учун фақат учта маҳсулот керак бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар: 

  • банан — 2 та;
  • қатиқ — 400 мл;
  • печенье — 100 г.

Тайёрланиш жараёни: 

  1. Печеньени майдалаб, бананни бўлакларга бўлинг.
  2. Маҳсулотларни стаканга қаватма-қават жойлаштиринг: печенье, қатиқ, банан. Худди шу ҳолатни яна такрорланг.

Ёқимли иштаҳа!